Уйғурлар ва дунё: Хитой BBC World News намойишини тақиқлади, Xitoy, uyg'urlar, musulmonlar, dunyo, yangiliklar

Сурат манбаси, Getty Images
Уйғурлар ва дунё: Хитой BBC World News намойишини тақиқлади - телеканални уйғурлар ва коронавирус мавзусини қандай ёритаётгани учун танқид қилди. Британ ҳукумати ва АҚШ Давлат департаменти Хитойнинг бу қарорини зудлик билан қоралади.
Би-би-си Хитой томонининг бу қароридан "ҳафсаласи пир" бўлганини айтди.
Шу ой бошида Британиянинг медиа-регулятори Ofcom Хитой давлат телекомпанияси - China Global Television Network нинг мамлакатда ишлаш рухсатномасини бекор қилганди.
Ofcom ўз қарорини CGTN лицензиясининг янглиш бир шаклда Star China Media Ltd га тегишли экани аниқланиши билан изоҳлаганди.
Хитой давлат телеканали, шунингдек, ўтган йили британ фуқароси Питер Ҳамфрининг мажбурий иқрорини эфирга узатиш билан, Британиянинг трансляция қоидаларини бузган, деб топилган.
Хитой Давлат Фильм, Теле-радио маъмурияти ҳам ўз қарори сабабини беизоҳ қолдирмаган.

Сурат манбаси, Getty Images
Маъмуриятнинг баён қилишича, BBC World News Хитой ҳақидаги хабарларида, "янгиликларнинг рост ва адолатли бўлиши", "Хитойнинг миллий манфаатларига зиён етказмаслиги керак"лиги илова трансляция тартиб-қоидаларини "жиддий равишда бузган".
Шу боис ҳам, Би-би-сининг трансляциясини яна бир йилга узайтириш тўғрисидаги аризасини қайтарган.
Би-би-си ўз баёнотида, "Хитойлик масъулларнинг бу каби қарорга келишганидан ҳафсаласи пир бўлгани"ни айтган.
"Би-би-си дунёдаги энг ишончли халқаро янгиликлар тарқатувчиси экани ва дунёдаги воқеа-ҳодисалар ҳақида адолатли, холис ва бетараф хабар бериб келиши"ни таъкидлаган.
BBC World News TV тужжорий шартлар асосида молияланади, ўз кўрсатувларини глобал миқёсда инглиз тилида узатиб келади.
Хитойда асосан чекланган, фақат халқаро таснифдаги меҳмонхоналар ва айрим дипломатик масканларда имконли, яъни аксарият хитойликлар уни кўра олишмайди.
Британия Ташқи ишлар вазири Хитой томонининг қарори "матбуот эркинлигининг тоқат қилиб бўлмас чекланиши" эканини айтди.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост
Доминик Раaб, "Хитой бутун дунё бўйлаб оммавий ахборот воситалари ва интернет эркинликларига нисбатан энг кескин чекловларга эга ва бу сўнгги қадам Хитойнинг дунё миқёсидаги обрўсига путур етказади", - деди.
АҚШ Давлат департаменти ҳам ушбу қарорни қоралаб, уни Хитойда эркин оммавий ахборот воситаларини бўғишга қаратилган кенг кўламли кампаниянинг бир қисми, деб атади.
Расмий Вашингтон ўтган ой Хитой уйғурлар ва бошқа мусулмон озчиликларга қарши тазйиқлари билан "геноцид"га қўл урганини ҳам айтганди.
Имконли бўлган ҳисоб-китоблар Хитой лагерларида бир миллиондан ортиқ уйғур ва бошқа мусулмон озчиликларнинг тутиб турилганига далолат қилади.
Хитой эса, уйғурлар таъқиб қилинаётганини рад этмоқда.
Ўтган йил Хитойнинг Буюк Британиядаги элчиси Лю Сяомин Эндрю Маррга концентрацион лагерлар ҳақидаги хабарлар "сохта" эканини айтган.
Қонун бўйича уйғурларга ҳам худди бошқа миллий озчиликларга бўлгани каби тенг муносабатда бўлинаётганини баён қилганди.

Сурат манбаси, Getty Images
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













