Ташқаридаги ўзбеклар: Тарихи йўқ халқнинг келажаги ҳам йўқ - Ўзбекистон ва дунё, video, O‘zbekiston, Mirziyoyev, dunyo, yangiliklar

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Тарихи йўқ халқнинг келажаги ҳам йўқ - биз, бутун дунё ўзбеклари, туркийлари бобоколонимиз Алишер Навоийнинг 580 йиллигини нишонлаяпмиз. Боболаримизнинг хотираси абадий, дейишмоқда бугун Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ҳам...

Ўш, Қирғизистон

Фарёб, Афғонистон

Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбекларнинг сони эса, миллионларга нисбат берилади.

Ўзбекистондан кейин энг кўп сондаги ўзбекларнинг Ўзбекистонга бевосита чегарадош яна бир минтақа давлати - Афғонистонда яшаши айтилади.

Афғонистон - Ўзбек тили асосчиси, сўз мулкининг султони, улуғ шоир, буюк мутафаккир ва давлат арбоби Мир Алишер Навоий ҳазратлари таваллуд топган замин бўлади.

Мавжуд зўравонликларга қарамай, унинг таваллуд санаси Афғонистон ўзбеклари орасида бу йил ҳам байрам қилинган.

Асосий тадбирлардан бири Афғонистоннинг Марказий Осиёга бевосита чегарадош, энг беқарор ва ўзбеклар зич яшовчи шимолий Фарёб вилояти маркази Маймана шаҳрида бўлиб ўтган:

Ўзбеклар ва дунё

Буюк алломанинг таваллуд санаси шу кунларда Британия, Малайзияда ҳам байрам қилинган, унинг хотирасига таниқли сиёсатчилар, лордлар ҳурмат бажо келтиришган:

Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллик санаси глобал коронавирус пандемияси билан бир пайтга тўғри келган. Жаҳон бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони ҳозирга келиб расман 100 миллиондан ортган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek