Ташқаридаги ўзбеклар: Тарихи йўқ халқнинг келажаги ҳам йўқ - Ўзбекистон ва дунё, video, O‘zbekiston, Mirziyoyev, dunyo, yangiliklar

O'sh

Сурат манбаси, Shohruhsoipiov

Сурат тагсўзи, Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллик санаси глобал коронавирус пандемияси билан бир пайтга тўғри келган...
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Тарихи йўқ халқнинг келажаги ҳам йўқ - биз, бутун дунё ўзбеклари, туркийлари бобоколонимиз Алишер Навоийнинг 580 йиллигини нишонлаяпмиз. Боболаримизнинг хотираси абадий, дейишмоқда бугун Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ҳам...

Ўш, Қирғизистон

Қирғизистондаги ўзбекларнинг айтишларича, Мир Алишер Навоий ҳазратлари таваллуд кунини ҳар йил байрам қилишади, кичиккина бўлса-да, албатта бир тадбир ўтказишади

Сурат манбаси, Shohruhsoipov

Сурат тагсўзи, Қирғизистондаги ўзбекларнинг айтишларича, Мир Алишер Навоий ҳазратлари таваллуд кунини ҳар йил байрам қилишади, кичиккина бўлса-да, албатта бир тадбир уюштиришади
Бу йилги тадбир ҳам Ўш шаҳридаги истироҳат боғи кираверишида жойлашган Навоий ҳайкали олдида ўтказилган, 100 га яқин одам йиғилган

Сурат манбаси, Shohruhsoipov

Сурат тагсўзи, Бу йилги тадбир ҳам Ўш шаҳридаги истироҳат боғи кираверишида жойлашган Навоий ҳайкали олдида ўтказилган, 100 га яқин одам йиғилган
Хотира тадбирини Заҳирриддин Муҳаммад Бобур номидаги Ўш давлат академик драма театри ижодкорлари уюштирган

Сурат манбаси, Shohruhsoipov

Сурат тагсўзи, Хотира тадбирини Заҳирриддин Муҳаммад Бобур номидаги Ўш давлат академик драма театри ижодкорлари уюштирган
Қирғизистон минтақанинг Ўзбекистонга бевосита чегарадош тўртта давлатидан биттаси бўлади. Олти миллиондан сал ошувчи аҳолисининг бир миллиондан ортиқроғини ўзбеклар ташкил этади.

Сурат манбаси, Shohruhsoipov

Сурат тагсўзи, Қирғизистон минтақанинг Ўзбекистонга бевосита чегарадош тўртта давлатидан биттаси бўлади. Олти миллиондан сал ошувчи аҳолисининг бир миллиондан ортиқроғини ўзбеклар ташкил этади. Айнан мамлакат жануби 2010 йилда маҳаллий ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида қонли этник низоларга ҳам саҳна бўлган.
Бу йилги хотира тадбирида Ўзбекистон Ёшлари Жаҳон ассоциациясининг Қирғизистондаги вакили Бобурмирзо Абусаматов ҳам иштирок этгани кўпчилик маҳаллий ўзбекларнинг диққат-эътиборини ўзига тортган

Сурат манбаси, Shohruhsoipov

Сурат тагсўзи, Бу йилги хотира тадбирида Ўзбекистон Ёшлари Жаҳон ассоциациясининг Қирғизистондаги вакили Бобурмирзо Абусаматов ҳам иштирок этгани кўпчилик маҳаллий ўзбекларнинг диққат-эътиборини ўзига тортган
"Биздан кейинги авлодларимиз ҳам, боболаримизнинг қилган ишларини унутмасдан, уларни хотирлаб, келажак авлодларга етказиб беради деган умиддаман" - дейди Ўшдаги Ўзбек миллий маданий маркази раҳбари Рашидхон Ҳоджаев

Сурат манбаси, Shohruhsoipov

Сурат тагсўзи, "Биздан кейинги авлодларимиз ҳам, боболаримизнинг қилган ишларини унутмасдан, уларни хотирлаб, келажак авлодларга етказиб беради деган умиддаман" - дейди Ўшдаги Ўзбек миллий маданий маркази раҳбари Рашидхон Ҳоджаев
"Ҳаёт, одамлар бор экан, унинг ижодига қизиқиш ҳам давом этади. Навоий мангу бархаёт. У миллат қуёшидир. Ҳамиша қалбларимизга нур сочадиган қуёшдир", - дейди Ўшдаги мактаблардан бирининг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси

Сурат манбаси, Shohruhsoipov

Сурат тагсўзи, "Ҳаёт, одамлар бор экан, унинг ижодига қизиқиш ҳам давом этади. Навоий мангу барҳаёт. У миллат қуёшидир. Ҳамиша қалбларимизга нур сочадиган қуёшдир", - дейди Ўшдаги мактаблардан бирининг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси

Фарёб, Афғонистон

Afg'oniston

Сурат манбаси, videograb

Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбекларнинг сони эса, миллионларга нисбат берилади.

Ўзбекистондан кейин энг кўп сондаги ўзбекларнинг Ўзбекистонга бевосита чегарадош яна бир минтақа давлати - Афғонистонда яшаши айтилади.

Афғонистон - Ўзбек тили асосчиси, сўз мулкининг султони, улуғ шоир, буюк мутафаккир ва давлат арбоби Мир Алишер Навоий ҳазратлари таваллуд топган замин бўлади.

Мавжуд зўравонликларга қарамай, унинг таваллуд санаси Афғонистон ўзбеклари орасида бу йил ҳам байрам қилинган.

Асосий тадбирлардан бири Афғонистоннинг Марказий Осиёга бевосита чегарадош, энг беқарор ва ўзбеклар зич яшовчи шимолий Фарёб вилояти маркази Маймана шаҳрида бўлиб ўтган:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Ўзбеклар ва дунё

Буюк алломанинг таваллуд санаси шу кунларда Британия, Малайзияда ҳам байрам қилинган, унинг хотирасига таниқли сиёсатчилар, лордлар ҳурмат бажо келтиришган:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллик санаси глобал коронавирус пандемияси билан бир пайтга тўғри келган. Жаҳон бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони ҳозирга келиб расман 100 миллиондан ортган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek