Ҳиндистон: Шоҳжаҳон қурдирган Қизил Қалъа босиб олинди - video, Hindiston, O‘zbekiston, dunyo, yangiliklar

Farmers take part in a tractor rally as they continue to protest against the central government's recent agricultural reforms, in front of Red Fort in New Delhi on January 26, 2021.

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ҳиндистон: Шоҳжаҳон қурдирган Қизил Қалъа босиб олинди - тарихий қалъа бобурийлар даври меъморчилигининг энг ёрқин ва ноёб намуналаридан бири саналади. "Шоҳижаҳоний" услубида қурилган илк обидалардан биттаси бўлади. ЮНЕСКО рўйхатида туради.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Хабарларга кўра, деҳқонларнинг кеча, сешанба кунги оммавий намойишлари зўравон тус олиб кетган.

Бир гуруҳ намойишчилар полиция тўсиғини бузиб ўтиб, Қизил(Лаъл) Қалъа мажмуасига бостириб киришган.

Қалъанинг деворлари ва гумбази устигача чиқишган, ҳатто, Ҳиндистоннинг давлат байроғи ёнига байроқ ҳам тикишган.

Protesters climb on a dome at the ramparts of the Red Fort in Delhi

Сурат манбаси, Getty Images

Полиция кучлари тушдан кейин тарихий қалъани намойишчилардан тозалашга муваффақ бўлган. Аммо вазият, барибир, танглигича қолган.

Намойишчи деҳқонлардан бирининг айтишича, "Моди ҳукуматига ўз пайғомларини етказиш учун бу ерга келишган".

У, NDTV каналига шундай деркан, "мажмуадаги ишлари битгани, ортиқ бу ерда қолмасликлари"ни айтган.

Тарихий мажмуага бирор бир зиён етган-етмагани шу соатларда маълум эмас.

Ҳиндистон Бош вазири мамлакат Мустақиллиги кунида халққа мурожаатини айнан Қизил Қалъадан қилиб келади.

Ҳинд деҳқонларининг бу галги оммавий намойиши Ҳиндистондаги Республика кунига тўғри келган.

Аксарият намойишчилар масъуллар билан аввалдан келишилган йўллардан чиқиб кетишган, улардан минглаби полиция билан тўқнашган.

Farmers run a tractor over a barricade at the Delhi- Ghazipur border.

Сурат манбаси, PTI

Тўқнашувлар натижасида бир намойишчи ўлган, ўнлаб полиция зобити яраланган. Сатҳга қўшимча мадад кучлари юборилган.

Aйрим намойишчилар ўзлари тушган тракторларни атайдан полиция кучлари устига қараб ҳайдашгани ҳам айтилмоқда.

Хабарларга кўра, тўқнашувлар чоғида полиция кўздан ёш сиздирувчи газ ва дубинкаларни ҳам ишга солган.

Хавфсизлик кучлари тартибни тиклашга уринишаркан, Деҳлининг айрим ҳудудларида мобил интернет хизмати узилган, баъзи метро станциялари ёпилган.

Воқеаларнинг сўнгги ривожига ҳукумати ҳалича ўз муносабатини билдирмаган.

Аммо, хабарларга кўра, мамлакат Ички ишлар вазири вазиятни муҳокама этиб олиш учун Деҳли полицияси масъуллари билан учрашган.

Ҳукумат норозиликларга сабаб бўлган ислоҳотлар қишлоқ хўжалиги соҳасини либераллаштиради, дейди, аммо фермерлар даромадларини йўқотишларини айтишади.

Ўн минглаб деҳқонларнинг пойтахт Деҳли чеккасидаги оммавий чиқишлари ўтган ноябрь ойидан буён давом этиб келади.

Улар ҳукумат қишлоқ хўжалигини ислоҳ этишга қаратилган қонунларини бекор қилишини талаб қилишмоқда.

Ҳинд ҳукумати ўтган ҳафта намойишчиларга ён бергандек кўринган, қонунларни тўхтатиб туришини айтган, аммо бу режаси норози деҳқонларни қаноатлантира олмаган.

Farmer dumping potato crop in western India

Сурат манбаси, Getty Images

Қонунлар Ҳиндистон деҳқонларини ўнлаб йиллар давомида эркин бозордан ҳимоя қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш, нархлаш ва сақлаш билан боғлиқ қоидаларни юмшатишни кўзда тутган.

Деҳқонларга кўра, бу ўзларининг хусусий ширкатлар томонидан эксплуатация этилишларини осонлаштиради.

Ҳинд деҳқонлари, асрларки, ўзлари етиштирган маҳсулотларни кўтарасига сотишни афзал билиб келишган.

Ҳиндистон Бош вазири ва унинг бошқарувдаги ҳукуматига қарши деҳқонлар бошчилигидаги бу каби давомий оммавий нороозилик намойишлари мамлакат тарихида кўрилмаган.

Орадан саноқли соатлар ўтиб, Ҳиндистон фермерлари етакчилари зўравонликларни қоралаб чиқишган, аммо ўз намойишларини давом этдиришларини айтишган.

Уларнинг бирлари зўравонликларда полициянинг ўзини, бошқаси эса, сафларидаги "айрим қаллоб"ларни айблашган.

Farmers with his tractor arrive for enter in the capital for Tractor Republic Day parade rally during their farmers' ongoing agitation over the new farm laws, at Singhu border on January 25, 2021 in New Delhi,

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Farmers had been arriving at the Delhi state border on tractors over the past few days

Ўзбекистонлик айрим тарихчилар эътирофида ҳам, Ҳиндистондаги Қизил - Лаъл Қалъа туркий дунё, инсоният тарихида ноёб тарихий осори атиқа ҳисобланади.

Сопол ёки қизил мармар қолипли пишган ғиштли бунга ўхшаш қалъалар Бобурийлар даврида Деҳлидан ташқари яна Агра ва Лаҳорда барпо этилган.

Воқеаларнинг бу каби ривожига қароргоҳи Тошкентда жойлашган Бобур халқаро жамоат жамғармасининг муносабати ҳозирча кўзга ташланмайди.

Улуғ шоир, олим, атоқли саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги жамоат фонди 1992 йил февраль ойида Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида таъсис этилган. Фонд сиёсий бўлмаган, мустақил жамоат ташкилоти саналади.

Фонднинг асосий мақсади ўз ҳаёти ва ижоди билан Шарқ халқлари маданиятини яқинлаштирган буюк алломалар, шоир ва мутафаккирлар, биринчи навбатда, темурийлар, бобурийлар ҳаёти ва ижоди ҳамда илмий-адабий меросларини ўрганиш, уларни бу халқлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилдиришдан иборат экани айтилади.

Farmers take part in a tractor rally as they continue to protest against the central government's recent agricultural reforms, in front of Red Fort in New Delhi on January 26, 2021.

Сурат манбаси, Getty Images

Қишлоқ хўжалиги Ҳиндистон иқтисодида ҳануз сезиларли ўрин тутиб келади.

Aгар, 2018 йилги маълумотларга таянилса, мамлакатдаги ишчи кучининг ярмидан кўпроғи худди шу соҳада банд.

Ҳиндистон дунёнинг аҳолиси энг йирик давлати бўлади, сони расман 1.300 миллиарддан ортади.

Ўн минглаб деҳқонларнинг давомий оммавий чиқишларига глобал коронавирус пандемияси ҳам таъсир қила олмагани кўрилади.

Ҳиндистон жорий пайтда АҚШ билан бирга дунёнинг коронавирус билан боғлиқ аҳвол энг ёмон иккита давлатидан биттаси бўлади.

Мамлакатда ҳозирга келиб, жами коронавирусга чалинганлар сони расман 10 миллиондан ортиқроқ кишини ташкил этади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek