You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Ишсизлик, электр ва газ, интернет муаммолари ечимини Ёшлар парламенти аъзоси нимада кўради? O'zbekiston Yoshlar
Ўзбекистонда бу йил Олий мажлиснинг икки палатаси - Сенат ва Қонунчилик палатаси қошида алоҳида-алоҳида Ёшлар парламенти ташкил этилди.
Сенат қошидаги Ёшлар парламентига 18 - 30 ёш бўлган 100 нафар аъзо сайланди. Аммо, улар халқ томонидан сайланмаган, балки аксари, яъни 84 нафари маҳаллий кенгашлар томонидан саралаб олинган. 10 нафарини Ёшлар иттифоқи, яна 6 нафарини эса Сенатнинг Ёшлар маданият ва спорт масалалари қўмитаси тайинлаган.
Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига 250 нафар аъзога эга таркиб ҳам сайланиши айтилган, аммо аслида улар ҳам халқ томонидан эмас, махсус комиссия томонидан шакллантирилади. Бу комиссия Олий Мажлис, маҳаллий кенгашлар, сиёсий партиялар, Ёшлар иттифоқи каби институтлардан ташкил топган.
Расмий хабарларга кўра, қуйи палатадаги Ёшлар парламентига 11 мингдан зиёд ёшлар орасидан 250 нафар аъзо «сайланган».
Ёшлар парламенти низомида айтилишича, унинг аъзоси бўлишни истаган ёшларнинг нафақат қонунчилик соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва давлат бошқарувига оид билим ва тасаввурлари, балки «жамиятимизда амалга оширилаётган сўнгги ислоҳотлар ҳақидаги қарашлар»и ҳам ўрганилади.
Ёшлар парламенти ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини парламент минбарига олиб чиқиш, қонун ижодкорлигида ёшларнинг иштирокини таъминлаш, бўлғуси Сенат аъзолари ҳамда сиёсатчиларни тайёрлаш, ёшларни улкан мақсад ва аниқ лойиҳаларга йўналтириб бориш каби вазифаларни бажариши айтилган.
Хўш, Ёшлар парламенти аъзолари қандай иш олиб боришмоқда? Ибрат Сафо Сенат қошидаги Ёшлар парламенти аъзоси, Самарқанд шаҳар кенгаши депутати Шоҳрухбек Алибеков билан батафсил суҳбатлашди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek