Ўзбек жамиятида аёллар калта шортиги ва феминизмга ўрин борми?

Видео мулоқот
Ўқилиш вақти: 2 дақ

"Биз паркка кирганимизда, 30-40 йигитлардан ташкил топган тўда биз томонга яқинлаша бошлади. У менга ҳуштак чалиб, сўкинарди. Мен эътибор бермадим. У яқинлашиб, бор кучи билан сочимни тортганида, юзига тарсаки туширдим. У эса мени мушти билан ура кетди… Мана уч ҳафтадирки, трубка ва шприц орқали овқатланяпман, биринчи кунлари умуман ҳеч нима ичолмадим ва ея олмадим, глюкоза қуйишди. У кечирим ҳам сўрамади, муолажа пулини ҳам тўламади. Агар дугонам уни ажратмаганида, у мени ўлдирарди…"Бу сўзларни Фарғона шаҳрида 31 май куни итини сайрга олиб чиқиши ортидан калтакланган 17 ёшли қиз Фейсбукда ёзди. Калта шортик кийиб сайрга чиққани учун маҳаллий йигитлар эътиборини тортган ўсмир қизнинг ушбу ҳужум оқибатида жағи икки жойидан синган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Июнь охирида Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳодиса бўйича 22 яшар йигит ҳибсга олигани ва тергов иши кетаётганини маълум қилди.

Ҳодиса ортидан ўзбекистонлик аёллар эркаклар тегажоғлиги, уйдаги зўравонлик ва камситишлар ҳақида ўз ҳикояларини улаша бошладилар.

Тошкентдаги «Exponaut Art Gallery» галереяси эса ўзига хос норозилик акциясини бошлаб берди. Унга биноан, қатор ёш аёллар «Рус қиз дегани фоҳиша дегани эмас», «Аёл ҳайвон эмас», «Келин қул эмас», «Урдими, ўтиради» каби шиорлар ёзилган табличкалар билан суратга тушишди ва #вместеобольном (оғриқли мавзу ҳақида биргаликда) ҳаштаги билан ижтимоий тармоқларда тарқатишди.

"Сексизм, мизогиния, слатшейминг, харассмент, насилие, виктимблейминг, менсплейинг, ксенофобия - биз буларнинг баридан чарчадик. Биз жим туриш ва чидаш, ҳаммаси ўтиб кетади ва бу нормал деб ўйлашдан чарчадик", - дейилади галерея баёнотида.

Ушбу суратлар ва шахсий ҳикоялар интернетнинг ўзбек сегменитида кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Кимдир қизларни енгил кийинишда, яна кимдир уларни ўзбек урф-одатларини ҳурмат қилмасликда айблади. "Феминизм ўзбек жамиятини парокандаликка етаклайди" дейилади яна бир шарҳда.

Би-би-си феминизм нима экани ва аёллар ҳуқуқлари ўзбек жамияти учун нақадар муҳимлиги ҳақида суҳбатлашиш учун Истанбулда таълим олаётган ҳуқуқшунос ва феминист Чарос Юсупова, ҳамда диний эркинликлар йўлида чиқишлари билан танилган тошкентлик блогер Фозилхўжа Толибхўжа ўғлини мунозарага чорлади. Суҳбатни Ибрат Сафо олиб борди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek