You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Ўзбекистон: Коронавирус борлиги ёлғонми? O'zbekiston, koronavirus
Ўзбекистон: Коронавирус борлиги ёлғонми? - Ўзбекистонда жаъми коронавирус ҳоллари расман 11 мингга яқинлашган ва мамлакат яна кучайтирилган карантин тартибига қайтишга қарор қилган бир манзарада масъуллар яна бир бор шу масалага эътибор қаратишган:
Ўзбекистон: Коронавирус қачон йўқолади? O'zbekiston, koronavirus - BBC News O'zbek
Коронавирус мавжудлигига шубҳа қилувчи одамларни унинг борлигига ишонтиришга уринишган.
"Ушбу инфекцияга чалинган бирорта ҳам таниш инсонлар йўқ, деб иддао қилаётганлар"га жавобни профессор Ҳабибулла Оқилов қайтарган.
Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистондаги Коронавирусга қарши курашиш штаби вакили, Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институти ректори бўлади.
Профессор "Ўзбекистон 24" телеканалига берган суҳбатида одамлар коронавирус хавфини жиддий қабул қилишлари ва улардан деярли ҳеч нарса талаб қилинмаслиги, оддий гигиена, ўз-ўзини сақлашнинг бирламчи қоидаларига риоя қилишлари"нинг ўзи кифоя эканини айтган.
Ўз сўзининг исботи ўлароқ коронавирус қурбонлари сонининг ёшига оид маълумотларни ҳам илова қилган.
"Бугунги кунда бизда вафот этганларнинг 13 фоизи 40 ёшгача бўлган инсонлар. Афсуски, вафот этганлар орасида 14 ёшли бола (20 ёшгача бўлганлар — 3 фоиз) ҳам бор", деркан, Хабибулла Оқилов, - "афсуски, ҳамма ҳам тушунмаётганлиги"ни таъкидлаган.
"Бизда очиқчасига: "Умуман олганда, коронавирус деган нарса борми? Масалан, кўрмаганман. Менинг на бир дўстим, на бир қариндошим касал бўлмаган. Мен ҳар куни кўчада бўламан ва менда ҳеч нарса йўқ" дейдиган одамлар бор", - деган.
Шунингдек, профессор суҳбат чоғида аҳоли ниқобни иякларига тушириб юраётгани ёки умуман тақмаётгани, кўчаларда гуруҳ бўлиб йиғилаётганини ҳам таъкидлаган.
"Одамлар баъзи оилавий байрамлар, тўйларни нишонлашда давом этишаётгани, агар дафн маросими бўлса, одамлар марҳумнинг қариндошлари билан учрашиш, таъзия изҳор қилиш учун у ерга жамоа бўлиб йиғилиб боришни шарт, деб ҳисоблашлари"дан хавотир билдирган.
"Биз барчага ўзини ҳимоя қилиш инстинкти бугунги кунда энг муҳим масала бўлиши кераклигини тушунтираяпмиз, биз ўзимизни, ота-онамиз, болаларимиз ва набираларимиз ҳақида ўйлашимиз керак", — дея таъкидлаган Ҳабибулла Оқилов.
Ўзбекистон: Коронавирус қачон йўқолади?
Ўзбекистонда коронавирус қачон йўқолади? Бу саволга куни-кеча шахсан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўзи жавоб берган. Бунинг шарти ва муддатини айтгандек кўринган.
Вазир билан qalampir.uz суҳбатлашган. Суҳбат Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ янги рекорд қайд этилган бир кунга тўғри келган.
6 июль куни кундалик рақамлар жаъми 342 тани ташкил этган.
Ўзбекистонда коронавирус расман шу йилнинг 15 март куни қайд этилган бўлса, шу пайтгача бу каби кўрсаткич кўзга ташланмаганди:
Бугунга келиб Ўзбекистонда жаъми рақамлар қарийб 11 мингтага етган.
Коронавирус аҳоли орасида тарқалишни бошлаган. Манбаси номаълум бўлган ҳолатлар сони ошган.
Сўнгги икки ҳафтада қайд этилган коронавирус ҳолларининг тенг ярмига яқини эса, аҳоли орасида аниқланган.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири бунга кеча, сешанба куни "Ўзбекистон-24" каналига берган суҳбатида расман ойдинлик киритган.
Бунинг сабабини эса, айнан одамларнинг карантин чораларига риоя этмаётганликлари билан изоҳлаган.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги орада аҳолини инфекция хавфидан огоҳлантириш учун коронавирус бемори ётган жонлантириш бўлимидан видеотасвирларни эълон қилишгача борган.
Карантин чоралари юмшатилиши ортидан, Ўзбекистонда ҳам коронавирус тез суръатда тарқалишни бошлаган.
Вазирнинг "Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳали "пик"ка чиқмаганига оид сўзларидан икки кун ўтиб, мамлакат яна кучайтирилган карантин тартибига қайтишга қарор қилган.
Ўзбекистон Қозоғистондан кейин яна бу ишга қўл урган минтақанинг иккинчи давлатига айланган.
Худди шу манзарада Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус фақат йўталган ё аксиргандагина тарқалмаслиги эҳтимолини назардан соқит этмаган.
Дунёнинг ўнлаб давлатидан бўлган юзлаб мутахассислар эса, шу пайтгача вируснинг одамлар гапиришгач ёки нафас чиқаришгач, ҳавода бир неча соат сақланиб қоладиган кўплаб майда заррачалар орқали тарқалишини таъкидлаб келишаётганди.
Агар, бу чуқур таҳлиллар ортидан ўз исботини топса, коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрсатмаларни ўзгартиришга тўғри келиши мумкин.
Бугун, 8 июль ҳолатига кўра, дунёда корнавирусга чалинганлар сони қарийб 12 миллион кишига яқинлашган.
- Коронавирус: Ўзбекистонга яна кучайтирилган карантин қайтмоқда
- Коронавирус: Бу охирги пандемия эмас
- Covid-19нинг симптомсиз тарқатувчилари сири
- Коронавирус тарқалиши бўйича янгилаб бориладиган харита
- Коронавирус белгилари оддий гриппдан қандай фарқ қилади?
- Коронавирус бизга юққач, танамиз ичида нима қилади?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek