You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Ўзбекистон: коронавирус қонунга итоатгўйликка ўргатадими? O'zbekiston, koronavirus
Ўзбекистон ҳукумати жорий қилинган тартибга одамлар риоя қилмаганлари учун янада қаттиқроқ чораларга қўл урилганини билдирди.
Давлат хизматлари агентлиги ўзининг қимматбаҳо автомобилларини "куръер" деб рўйхатдан ўтказмоқчи бўлаётган олғирларни стикерга чиндан-да муҳтож ҳайдовчиларнинг стикер олиш вақтини чўзаётганлари учун изза қилди.
Блоггерлар, шунча огоҳлантиришларга қарамасдан, картошка издиҳомига ўзини урганларни эртага картошка керак бўлмай қолишидан огоҳлантирди.
Бутун республика бўйлаб кўчага чиқмаслик талабини бузган юзлаб инсонлар жаримага тортилиб, бу борада Тошкент рекордсменга айлангани хабар қилинди.
Кўплаб фаоллар бу кунлар ўзбекистонликлар учун қонунга итоатгўйлик бобида сабоқ кунлари бўлишини айтмоқдалар.
Сўнгги вазият: Ўзбекистон ва Марказий Осиёда
31 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганларнинг сони тўққиз нафарга кўпайиб, 167 га етганини хабар қилди.
Мамлакатда бир кеча-кундузда жами 17 та янги ҳолат аниқланган.
Юқтирганлар орасида фарғоналик беморнинг аҳволи оғир экани айтилди.
Марказий Осиёда коронавирусдан ўлим ҳоллари расман тўрттага етган - Қозоғистонда иккинчи бемор вафот этган. Бу галги ўлим ҳолати ҳам пойтахт Нур-Султонда қайд этилган.
Бемор 50 ёшли эркак киши экани хабар берилган. Коронавирус ташхиси билан 21 март куни касалхонага ётқизилган бўлган. Ўнлаб яқинлари, ҳамкасблари ва танишлари карантин ёки тиббий назорат остига олингани айтилмоқда.
Марказий Осиёда коронавирусдан илк ўлим ҳолати 26 март куни Қозоғистон мисолида кузатилган. Ўшанда 64 ёшли кекса аёл ҳаётдан кўз юмган. Илк ҳодиса ҳам пойтахт Нур-Султонда юз берганди.
Бунинг ортидан Ўзбекистонда коронавирусга чалинган икки бемор вафот этган.
Қолган бирор бир Марказий Осиё давлатида бу каби воқеълик кузатилмаган.
Қирғизистондаги 100 дан ортиқ беморнинг барчаси тиббий муолажа остида.
Тожикистон ва Туркманистонда ҳалича коронавирус расман қайд этилмаган.
Аммо, хабарларга кўра, Тожикистон коронавирус тарқалишининг олдини олиш ҳаракатида.
Президент Раҳмон куни-кеча бу ҳақда қирғизистонлик ҳамкасби билан гаплашиб олган.
Бугун маҳкумлар билан ҳар қандай кўринишдаги учрашувлар вақтинча бекор қилинишига оид хабарлар олинган.
Марказий Осиёда ҳозирга келиб коронавирусга чалинганлар сони 600 кишига яқинлашган - 597 тага етган.
Улардан энг кўпи - 336 таси Қозоғистон ҳисобига тўғри келиб турибди.
Ўзбекистонда бугун, 31 март куни 8 та, Қозоғистонда 42 та, Қирғизистонда эса, 13 та янги ҳолат аниқланган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон мисолида энг кўп ҳолат пойтахт Тошкент ва пойтахт Нур-Султон ҳисобига тўғри келади.
Қирғизистонда эса, мамлакатнинг Ўзбекистонга бевосита қўшни жанубига.
- Коронавирус, карантин, картошка - Ўзбекистонда нималар бўляпти?
- Ўзбекистонликлар ижтимоий масофа талабини писанд қилмаяптиларми?
- Маҳалла вазирлиги карантинда уйма-уй юрибди, мажлислар тўхтамаяпти
- Ўзбекистон: Тиббиёт ходимларига нега ниқоб етишмаяпти?
- Карантинда болалар ва қариялар қурилиш шовқинига қандай чидасин?
- Италия, коронавирус: ўлаётганлар сони кўплигига антибиотикларнинг қандай алоқаси бор? Koronavirus
- Коронавирус белгилари оддий гриппдан қандай фарқ қилади?
- Коронавирус: Карантинда ўтирганда интернет тезлигини қандай ошириш мумкин?
- Карантинда болалар ва қариялар қурилиш шовқинига қандай чидасин? Ўзбекистон O'zbekiston
- Коронавирус кимларда ва нега яна қайталайди?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek