Коронавирус ҳақида бонг урган шифокор ўлди, Хитой аҳли ҳукуматдан ғазабда - O'zbekiston, Xitoy, koronavirus

Хитойлик доктор

Сурат манбаси, LI WENLIANG

Ўқилиш вақти: 4 дақ

Ли Вэнлиан ўлими Хитой ижтимоий тармоқларини ларзага солди.

Мамлакатдаги энг машҳур Weibo тармоғида янгилик тарқаши билан аксарият ғазабнок муносабат билдирди.

Шундоқ ҳам Хитой ҳукумати коронавирус хавфини пасайтириб кўрсатишда айбланган эди.

Айримлар ҳукумат бу касалликни бошида сир сақлашни режалаган, деган фикрда.

Шифокор Лининг ўлими мамлакатда сўз эркинлиги йўқлиги ҳақидаги танқидларни яна ҳам кучайтирган.

Ҳукуматнинг коррупцияга қарши кураш идораси эндиликда "Шифокор Лининг ўлимига доир текширув" ўтказишга қарор қилган.

Хитой ҳукумати вирус тарқашининг олдини олишда йўл қўйилган камчиликларни тан олган эди.

Расмий Пекин яқинда коронавирусга қарши курашда "қўллари калталик" қилаётганини ҳам эътироф этганди.

Ҳалокатли вирус аллақачон 636 инсоннинг умрига зомин бўлган.

Хитойнинг ўзида 31 мингдан ортиқ одам коронавирусни юқтириб бўлган.

Маҳаллий "Pear Video" нашрининг ёзишича, докторнинг рафиқаси ҳомиладор ва июнь ойида кўзи ёрийди.

Россия, мигрантлар ва коронавирус

Москва

Сурат манбаси, GettyImages/KIRILL KUDRYAVTSEV

Хитой, Россия, Ўзбекистон: Мигрантлар орасида коронавирус тарқалиш хавфи "жуда катта" - миллионлаб Ўзбекистон фуқаролари меҳнат муҳожирлигида банд Россия эса, айнан коронавирус аниқланган биринчи ва ҳозирча ягона собиқ Шўро давлати бўлади.

Айнан Россиянинг ҳисобига дунёдаги энг кўп ўзбекистонлик мигрантлар тўғри келади.

Шундай экан, Россиядаги асли ўзбекистонлик фаоллар нега хавотирда?:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Коронавирус ўтган бир неча ҳафтанинг ўзида Хитойнинг ўзи қолиб, дунёнинг йигирмадан ортиқ давлатига кириб борган.

Россия бўладими, Жанубий Корея ёки АҚШ - бу мамлакатлар сирасида юз минглаб Ўзбекистон фуқаролари бўлганлари ҳам оз эмаслиги кўрилган.

Хитойнинг ўзида бўладими ёки Ўзбекистонда, ҳозирча бирор бир ўзбекистонликда коронавирус расман қайд этилмаган.

Бу каби ҳолат аксарияти Хитойга бевосита чегарадош қолган бирор бир Марказий Осиё давлатида ҳам шу пайтгача бўй кўрсатмаган.

Қозоғистон ва Ўзбекистон эса, ўтган бир неча куннинг ўзида коронавирус ўчоғи Ухандагилари илова Хитойдан ўнлаб фуқароларини ортга қайтаришга ҳам улгуришган.

Бунга Хитойда коронавирус эпидемияси авж олиб бораётганини сабаб қилиб кўрсатишган.

Икки ҳафтага мажбурий карантин остига олишганига қарамай, Хитойдаги фуқаролари қайтишлари ортиданоқ, бу давлатлар масъуллари уларнинг орасида бирор бир коронавирус ҳолати аниқланмаганини аллақачон баён қилиб улгуришган.

Коронавирус таҳдиди шахсан Ўзбекистон Президенти ва ҳукумати диққат-эътиборидаги масала бўлади.

Аммо худди шу фонда ташқи меҳнат миграциясида банд катта сондаги фуқароларининг тақдири қандай контекстда кўрилаётгани ҳозирча алоҳида кўзга ташланмаган.

Тошкент

Сурат манбаси, official

Россия ва коронавирус

Худди шу манзарада коронавируснинг Хитой билан бевосита чегарадош Россияга кириб боргани маълум бўлган.

Коронавирус Россиядаги икки нафар Хитой фуқаросида аниқланган.

Бунинг ортидан, Россия ҳукумати коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қатор чораларга қўл урган.

Аввалига Хитой билан чегарасини қисман ёпган Россия кейин уни бутунлай беркитиб қўйган.

Россия-Хитой чегараси эса, дунëдаги энг узунларидан бири саналади.

Хитой билан поезд қатновини ҳам тўхтатиб қўйган.

Икки ўртадаги авиқатновни ҳам чеклаган.

Хитойликларга ишчи виза беришни вақтинчалик тўхтатган.

Хитойдан визасиз саёҳатларга ҳам худди шу каби чекловни киритган.

Хитойдан мева-чева келтиришни ҳам қисман чеклаган.

Хитой билан бевосита чегарадош икки туманида фавқулодда ҳолат жорий этган.

Коронавирусни ён-атрофдагиларга хавф туғдирувчи касалликлар сирасига киритган.

Коронавирус ва мигрантлар

Мигрантлар

Сурат манбаси, BBCuzbek

Коронавируснинг Хитой чегарасидан ташқарига чиқиб улгурганига оид хабарлар манзарасида эса, худди шу савол кибер фазода аксарият ўзбекистонликларни ўйлантирган, қизиқтирган савол экани кўрилган.

Икки ҳолат расман аниқланиши ортидан, мавжуд воқеълик Россиядаги Марказий Осиёлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланиб келаётган фаолларнинг хавотирларига сабаб бўлмай қолмагани кузатилган.

Фаоллар, айниқса, ўзбекистонлик катта сондаги мигрантлар, уларнинг яшаш ва ишлаш шароитларини назарда тутиб, коронавирус тарқалиши хавфи жуда катта эканидан ўз хавотирларини изҳор этишган.

Устига устак, четдан келган меҳнат муҳожирлари уёқда турсин, ҳатто, Россиянинг ўз фуқаролари орасида ҳам бу борада етарлича тарғибот ишлари олиб борилмаётганидан ҳам ташвиш билдиришган.

Расмий рақамларда Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг сони икки миллиондан ортиқроққа нисбат берилади.

Норасмай манбаларда эса, уларнинг бундан икки-икки ярим баробарга кўп эканликлари ҳам тахмин қилинади.

Россия миграция қонунларининг йил сайин кучайиб бораётгани ва расмиятчилик ишларининг серхарж экани боис, уларнинг орасида ҳали-ҳануз ноқонуний мақомда меҳнат қилишни афзал кўраётганлари ҳам озмунча эмаслиги кўрилади.

Айнан уларнинг яшаш ва ишлаш шарт-шароитлари фаолларнинг жиддий хавотирларига сабаб бўлиб келади.

Куни-кеча Россияда уч нафар ўзбекистонлик коронавирус эҳтимоли билан касалхонага ётқизилганига оид хабарлар ҳам бўй кўрсатган.

Бунга уларнинг коронавирусга чалинган Хитой фуқароси билан бирга битта самолётда учганликлари сабаб бўлган.

Аммо, текширувлар ортидан, уларнинг бу ҳалокатли вирусни юқтирмаганликлари айтилган.

Орада Ўзбекистоннинг хориждаги айрим дипломатик ваколатхоналари ўз фуқароларини коронавирус хавфидан расман огоҳлантириб ҳам чиқишган.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ваколатхонасининг "Telegram" акаунтида ҳам қисқа огоҳлик кўзга ташланган.

Тошкент аэропортида эса, аллақачон коронавирус эҳтимолига текшириш чоралари йўлга қўйилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати суҳбатлашган айрим ўзбекистонликлар ўзларининг бу вирусдан қўрқув ва хавотирда эканликларини ҳам яширишмаган.

Огоҳлик

Сурат манбаси, official

Россия ва коронавирусга қарши кураш

Куни-кеча айрим Ғарб нашрларида Россиянинг коронавирус юқтирган хорижликларни бадарға қилиши мумкинлигига оид хабарлар ҳам бўй кўрсатган.

Кўрилишича, бу ҳақда Россия Бош вазири Михаил Мишустин бу ҳақда маълум қилган.

"Янги вирус ўта хавфли хасталиклар сафига қўшилди. Бу эса мазкур касаллик ташхиси қўйилган хориж фуқароларини бадарға қилишимизга йўл очади", деб айтган.

Аммо Россиянинг янги Бош вазири "вазият ўз назоратлари остида" эканини қўшимча қилишни ҳам унутмаган.

Худди шу манзарада шов-шувли ва зиддиятли чиқишлари билан танилган Россия либерал-демократик партияси лидери яна бир ўзига хос баёнот билан чиққан.

Владимир Жириновский коронавирус туфайли Марказий Осиё давлатларининг ҳаммаси билан чегараларни ёпишни таклифи қилган.

Унинг бу чиқишига ҳозирча на-да расмий Кремль ва на-да Марказий Осиё давлатлари раҳбару масъулларининг бирор бир муносабати кўзга ташланган.

Худди шу манзарада Тожикистоннинг Россиядан коронавирусга қарши курашда ёрдам сўрагани, Россия эса, Ўзбекистон ва Қозоғистонга коронавирусни аниқловчи ускуналар етказиб берганига оид хабарлар ҳам олинган.

Россия ўтган яқин кунлар ичида коронавирус ўчоғи Ухандагилари илова Хитойдан ўнлаб фуқароларини ҳам ортга қайтарган.

Уларни олиб келиш учун ҳатто Мудофаа вазирлигининг ҳарбий самолётларини юборган.

Қайтганларни эса, Тюменда карантин остида сақлашни афзал билишган.

Коронавирус аллақачон 560 дан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлган.

Ҳалокатли вирусни юқтирганлар сони эса, қарийб 30 мингга яқинлашган.

Орада топилганига оид хабарлар ҳам бўй кўрсатган эса-да, коронавирусни тўлиқ даволаши мумкин бўлган вакцина ҳалича кенг истеъмолга чиқмаган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek