Хитой ва коронавирус: Юзлаб ўзбекистонликлар қайтди, ваҳимага ҳожат борми? - O'zbekiston, Xitoy va koronavirus

Тошкент

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ўзбекистон: Ухандагилар ҳам қайтди, коронавирус аниқланса, нима бўлади? - Ўзбекистон Ухандагилар илова бир кеча-кундузнинг ўзида Хитойдан юзлаб фуқаросини қайтарди.

Хитойда яна қанча Ўзбекистон фуқаросининг қолаётгани ҳозирча маълум эмас.

Айниқса, Ухан Хитойда янги бўй кўрсатган ва аллақачон дунёнинг йигирмадан ортиқ давлатига кириб борган ҳалокатли коронавируснинг ўчоғи бўлади.

Дунёнинг коронавирус аниқланган бу давлатлари орасида миллионлаб ўзбекистонликлар бўлганлари ҳам бор.

Ўзбекистон ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам ҳалича бирор бир ўзбекистонликнинг коронавирусни юқтиргани расман тасдиқланмаган.

Орада бу вируснинг аллақачон Ўзбекистонга кириб келганига оид кибер фазода бўй кўрсатган хабарлар эса, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан устма-уст рад этилган.

Коронавирус қурбонларининг сони бугунга келиб 490 кишига чиққан.

24 мингдан ортиқ киши бу вирусни юқтириб улгурган.

Аксарият қурбонлар Хитойнинг ҳиссасига тўғри келади.

Четда ҳозирча коронавирусдан фақат икки киши ҳаётдан кўз юмган.

Аммо юзлаб фуқароларининг Хитойдан ортга қайтиши ортидан, вирус Ўзбекистонга кириб келса нима бўлади? Аллақачон бешта ҳолат аниқлаб бўлинган Канада тажрибаси ҳақида асли ўзбекистонлик микробиолог Обид Мамадалиев:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Тошкент-Ухан-Тошкент

Хитойнинг коронавирус ўчоғи бўлган Уханидан уюштирилаётган иккинчи чартер рейс маҳаллий вақт билан тушга яқин Тошкент аэропортига етиб келди.

Бу самолётдаги йўловчилар сони 84 нафар экани айтилди.

Бортда уларга ҳам тиббиёт ходимлари ва замонавий ҳимоя воситалари билан таъминланган вирусология соҳаси мутахассислари ҳамроҳлик қилишди.

Чартер рейслари Ўзбекистоннинг "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси томонидан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги энг сўнггида Уханда барчаси талаба 81 фуқаролари қолаётганини расман маълум қилган.

Кеча, сешанба куни эса, илк чартер рейси билан пойтахт Пекиндан 250 нафар ўзбекистонлик ортга - Тошкентга қайтарилган.

Коронавирус барча ҳудудларига кириб борган Хитой ва айнан Ухан-Хубейда яна қанча Ўзбекистон фуқароси қолаётгани маълум эмас.

Аммо, расмий хабарларга кўра, чартер рейслари ҳали яна давом этади.

Вазирлик бу ҳақда расман маълумот берилишини айтган.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги одатий авиақатнов эса, 1 февралдан бошлаб коронавирус сабаб вақтинчалик тўхтатилган.

Россия илова Хитой билан чегарадош қолган бир қанча минтақа давлатлари ҳам худди шундай йўл тутишган.

Бунга қўшимча яна Хитой билан чегараларини ҳам ёпишга киришишган.

Хитой дунёнинг аксарият Марказий Осиё давлатларига бевосита чегарадош саноқли давлатларидан бири бўлади.

Чартер рейслар

Харита

Дастлабки учта чартер рейс Ўзбекистон Президентининг буйруғига биноан ташкил этилган ҳукумат комиссияси қарори асосида йўлга қўйилмоқда.

Уларни 4-5 феврал кунлари Ўзбекистоннинг "Uzbekistan Airways" ҳаво ширкати амалга ошириши айтилган.

Пекин-Тошкент йўналиши бўйича иккита рейс (авиабилетлар ўртача тарифдан паст) ва Ухан-Тошкент йўналиши бўйича битта рейс (тўловсиз парвоз) режаланган.

Расмий хабарга кўра, ушбу рейслар Хитойда коронавирус инфексиясининг авж олиши муносабати билан амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қолган чартер рейслари бўйича алоҳида қўшимча маълумот берилишини билдирган.

Биринчи чартер рейси воситасида кеча, сешанба куни Пекиндан жаъми 250 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинган.

Ўзбекистон Хитой ва унинг коронавирус ўчоғи бўлган Уханидан ўз фуқароларини ўзи ортга қайтараётган иккинчи Марказий Осиё давлати бўлади.

Куни-кеча бу ишга биринчилардан бўлиб Қозоғистон ҳукумати қўл урган.

Ўзининг ўнлаб фуқаролари баробарида ҳукуматларининг илтимоси билан Қирғизистон, Беларусь ва Арманистон ватандошларини ҳам ола қайтган.

Ўзбекистон ва ҳимоя чоралари

Тошкент

Сурат манбаси, official

Ухан шаҳри ва Хитойнинг бошқа минтақаларидан олиб келинаётган Ўзбекистон фуқаролари бутун инкубацион даврда карантинда ушлаб турилади.

14 кун давомида уларнинг оила аъзолари, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашишига рухсат берилмайди.

Бу ҳақда чартер рейслар амалга оширилиши арафасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расман хабар берган.

Вазирликка кўра, Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан, Хитойдан қайтиб келаётган барча йўловчилар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига жойлаштириладилар.

У ерда бутун карантин даврида малакали тиббиёт ходимлар кузатуви остида бўладилар. Барча зарурий дори-дармон, тиббиёт воситалари ва тегишли озиқ-овқат билан бепул таъминланадилар.

Коронавирус таҳдиди ва унинг олдини олиш Ўзбекистон Президенти ва ҳукумати диққат-эътиборидаги масала бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев аллақачон бу хусусда расмий фармойиш билан чиққан.

Ўзбекистон Бош вазири эса, махсус йиғин ўтказиб, барча масъул идораларга устма-уст топшириқлар берган.

Коронавирус янги турининг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Миллий қонунчилик базасида махсус ҳужжат ҳам қабул қилинган.

Янги ҳужжат аллақачон - 29 январдан бошлаб қонуний кучга ҳам кирган.

Бу йўлда лозим чора-тадбирлар ишлаб чиқиши учун махсус Республика комиссияси тузилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek