Ўзбекистон: Давлат энди ўз фуқароларини камситишдан воз кечадими? - O'zbekiston

Social Media

Сурат манбаси, Social Media

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги прописка тизимини танқид қилиши ортидан Ўзбекистоннинг бош инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Акмал Саидов прописка тизими фуқароларни камситишини айтиб чиққан.

Шанба куни Халқаро пресс-клубдаги чиқишида Саидов прописка тизими халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан "камситиш, яъни дискриминация" эканини таъкидлаган.

"Конституциямизда айтиб қўйилганки, "ҳар бир фуқаро эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига эга". Ҳозир бизда икки хил тоифа одамлар бор: Тошкент пропискасига ўтиш ҳуқуқига эга ҳамда оддий фуқаролар", дея Саидовнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Gazeta.uz нашри.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Бу мамлакатнинг бош юристи ва инсон ҳуқуқлари бўйича бош музокарачиси сифатида танилган ва ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқланган профессор Акмал Саидовнинг умуман, Ўзбекистонда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатини биринчи марта эътироф этишидир.

Бунга қадар у Ўзбекистон ҳукумати фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқларни қўпол равишда поймол этаётгани ҳақидаги танқидларни қатъиян рад этиб келган.

Шанба кунги чиқишда Молия вазири Жамшид Қўчқоров прописка тизими мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига тўсқинлик қилаётганини айтиб, уни бекор қилишга чақирган.

"У бекор қилиниши керак. Нима учун Америка Қўшма Штатларида меҳнат унумдорлиги Европа Иттифоқи давлатларидагидан баландроқ? Чунки аҳоли кўпроқ мобилроқ. Киноларда кўрасизларку, бирор америкалик иш топади, энди ғарбий қирғоқда, Сиэтлда яшайман, деб катта машинага мебелларни юклаб, кўчиб кетади. Бизда 20 йил аввал бир қишлоқдан иккинчи қишлоққа кўчмаган", - деб айтган Жамшид Қўчқоров.

Конституцияга зид, лекин "қонуний"

Халқаро ташкилотлар йиллар давомида прописка тизими Ўзбекистон Конституцияси фуқароларнинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини чеклашини айтиб, ҳукуматни Сталин давридан қолган бу тизимни бекор қилишга чақириб келганлар.

Аммо шунга қарамай, расмийлар Тошкент пропискасининг "қонуний" эканини таъкидлаб келишган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

"Прописка бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинган. Бу қонун Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланаган, Сенат томонидан тасдиқланган. Шунинг учун формал нуқтаи назардан, конституцион ҳуқуқ нуқтаи назаридан юз фоиз ўзимга амин бўлиб айтишим мумкинки, бу ҳолатда конституциянинг талаби бажарилган", деб айтганди аввалроқ Би-би-си билан суҳбатда Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов.

Ўзбекистон ҳукумати мулозимларининг танқидий баёнотлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг прописка тизимини ислоҳ қилиш ҳақидаги чақириғи ортидан янграмоқда.

Жума куни парламентнинг ҳар икки палатасига мурожаат билан чиққан Мирзиёев ҳукумат 1 апрелга қадар прописка тизимини ислоҳ қилишни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиши лозимлигини айтганди.

Gazeta.uz

Сурат манбаси, Gazeta.uz

Сурат тагсўзи, Акмал Саидов бунга қадар фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилиш ҳолларини қатъиян рад этиб келган

"Асосий ишчи кучи яшайдиган ва иш ўринлари яратилаётган ҳудудларимиз ўртасида тафовут мавжуд. Бунинг ечими ички миграцияни эркинлаштиришдир. Шу боис, парламент ва ҳукумат 2020 йил 1 апрелга қадар прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиб, аниқ таклифларни ишлаб чиқиши лозим",- деб айтган Президент ўз нутқида.

Аммо унинг сўзлари пропискадан буткул воз кечилишини англатадими, йўқми, номаълум.

Шарҳловчилар мавжуд тартиб худди чиқиш визаси билан бўлганидек, бошқа бир нарса билан алмаштирилиши эҳтимолини истисно қилишмайди.

Иқтисодчилар эса пойтахт ҳамда минтақалар ялпи ички маҳсулотидаги тафовутларга эътибор қаратадилар.

Президентнинг "халқаро тажриба" ҳақидаги сўзлари ижтимоий тармоқларда истеҳзоли шарҳларга сабаб бўлган.

Ўзбекистон прописка тизимини сақлаб қолган ягона собиқ совет давлати ҳисобланади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek