Ўзбекистон: Қашқадарёдан юлдузларга саёҳат бошланмоқда. Видео.

Ўзбекистон юлдузлар саёҳати ёки астротуризмни йўлга қўймоқда.
Айни тажриба дунёдаги кам сонли мамлакатларда мавжуд.
Бунда сайёҳлар сайёралар, ой ва айрим юлдузларни яқиндан кузатиш ва ўрганиш имконига эга бўладилар.
Аллақачон ҳам маҳаллий, ҳам хорижий (Япония , Европа ва АҚШ) сайёҳлар Ўзбекистон жануби - Қашқадарё вилоятига келиб, Қуёш тизими сайёралари ва юлдузларни кузатишмоқда.
Алоқадор мавзулар:
Гап шундаки, Китоб шаҳрида 90 йил олдин қурилган расадхона ёки Кенглик Станцияси бугун барча қизиқувчиларга самовий жисмларни кузатиш имконинин бериш учун очилди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Мамлакат ушбу мажмуани таъмирлашни бошлаган.
Келаси бир неча йил ичида эса дунёдаги кам сонли астротуризм масканларидан бирига айлантирилиши эълон қилинган.
Аммо бу ҳали катта маблағ, илмий изланиш, астротуризм тажрибаси ва эътибор талаб қилади.
Бунинг устига, Қашқадарё вилояти раҳбарлари ушбу мажмуага яқин жойда цемент заводи қуришмоқчи.
Цемент корхонаси эса ҳавони ифлослантириб, расадхона ишига халақит бериши мумкин, деган хавотирлар ҳам бор.
Китоб расадхонаси - жаҳондаги бешта Кенглик станциясидан бири.
Бу станциялар самовий жисмларни кузатиш учун энг қулай кенгликда жойлашган.
Китобда юлдузлар туризмини ривожлантириш ва дунёга танитиш учун Ўзбекистон нима қилиши керак?
ББС Ўзбек Хизмати, "Севимли" телаканали ва Ўзбекистон Туризмни Ривожлантириш Давлат Қўмитаси биргаликда Китоб расадхонасидан тайёрлаган видео лавҳани кўринг.
Мухбир ва продюсер: Рустам Қобил.
Тасвирчи: Бахтиёр Набиев ва Шаҳбоз Озодов.
Муҳаррир: Хайрулло Файз.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












