You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Ўзбекистон, Ёшлар Иттифоқи: Сиз Алишер Саъдуллаевга қандай маслаҳат ёки ёрдам берасиз?
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг янги раҳбари Алишер Садуллаев қатор ёш, ўз соҳасининг устаси бўлган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди, мамлакат ёшлари билан боғлиқ ишларни яхшилаш мақсадида маслаҳат, ёрдам билан кўмаклашишга, ҳамкорликка чақирди.
Ёшлар Иттифоқи раҳбари Фейсбук орқали мурожаат қилганлардан бири - Москвадаги меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий кўмак кўрсатадиган migrant.mobi портали асосчиси, юрист Ботиржон Шермуҳаммаддир.
Би-би-си Ботиржон Шермуҳаммадга, Ёшлар Иттифоқига сиз қандай ёрдам ва маслаҳатлар берган бўлардингиз, деган савол берди.
Алишер Саъдуллаев 2017 йилнинг июлида Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
У 22 ёшида ҳукумат таркибига кирган энг ёш вазир ўринбосари бўлди.
Бундан олдин тадбиркорлик билан шуғулланган Алишер Саъдуллаев "Камолот" ташкилотининг қурултойида сўзга чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёев назарига тушган эди.
Унинг ёшларга тил ўргатиш истиқболлари ҳақида билдирган таклифлари Президент Мирзиёевга маъқул келган ва Алишер Саъдуллаев 23 ёшга тўлишига 10 кун қолганда Халқ таълими вазирлиги жамоасига вазир муовини сифатида таништирилган эди.
2018 йил октябрида Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek