You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Ўзбекистон: Абитуриент 2019 - Контракт бўлсаям, илинса бўлди - ота-оналар
Давлат Тест Маркази Қурбон Ҳайити муносабати билан 11 август, якшанба кунига белгиланган тест синовлари бошқа кунга кўчирилишини маълум қилган.
Тест синовлари бу йил одатдагидек, 1 август эмас, балки 29 июлдан бошланган.
ДМТ тест синовларида шаффофликни таъминлашга ваъда берган, олий ўқув юртлари ректорлари эса аҳолига пора бермаслик ҳақидаги мурожаат билан чиққан.
Давлат Тест Маркази маълумотларига кўра, бу йилда 1 миллион 66 минг 925 нафар ёш олий ўқув юртига кириш учун ҳужжат топширган, аммо абитуриентларнинг атиги ўндан бир қисмигина талаба бўлиш бахтига эришиш имконига эга - сабаби олий таълим муассасаларида жойлар сони жуда чекланган.
Бироқ Ўзбекистонда дипломни қўлга киритиш яхши маошли иш топишни кафолатламайди.
Бундан ташқари, ўқиш учун шартнома пуллари ҳам кўпчиликка оғирлик қилиши мумкин.
Мутахассислар Ўзбекистонда олийгоҳлар ўқиш истагида бўлган ёшларни қамраб ололмаслигини айтишади. Натижада ўқишга киролмаган кўплаб ёшлар пул топиш мақсадида Россияга кетади.
Ёшларнинг олийгоҳлар кириши бўйича Ўзбекистон қўшнилари билан солиштирганда энг паст кўрсатгичда.
Ўзбекистонга ўқиш ёшидаги ёшларнинг 9,6 фоизи талаба бўлса, урушлар гирдобида бўлган қўшни Афғонистонда бу кўрсатгич 15 фоизни ташкил қилади. Қозозоғистон ва Россиядаги ёшларнинг 84 ва 69 фоизи олий маълумотли бўлиши мумкин.
Кузатувчилар Ўзбекистон олий таълим кўпчиликни қамраб олиши учун хусусий университетлар очиш кераклигини урғулайди.
Бироқ Ўзбекистон ҳукумати олий таълимдаги монополияга ҳали-бери барҳам берадиган кўринмайди.
Тошкентдаги мухбиримиз Аваз Тоҳиров ота-оналар ва абитуриентларни суҳбатга тортиб, бу йилги тест синовлари, ўқишга кириш ва иш топиш истиқболлари ҳақида суҳбатлашган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek