You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Германия-Ўзбекистон:Тошкент ўз маданий меросига маънавий эга чиқмоқда
Президент Шавкат Мирзиёевнинг илк ташрифи арафасида Берлинда Ўзбекистоннинг Германия музейларидаги маданий меросига бағишланган форум ўтказилди.
Тадбир ташкилотчилари дунё тўпламларидаги ўзбек маданий меросига оид қўлёзма, санъат ва тарихий асарлар рўйхатини тузганлар ва Германияда ҳам тадқиқот олиб борганлар.
Уларнинг ишонишича, маданий мерос икки халқ орасида кўприк бўлиб хизмат қилади.
Ғарбнинг етакчи давлати билан Ўзбекистон маданият соҳасида ҳам ўзини таништиришга ҳаракат қилмоқда.
Берлинда "Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" лойиҳасига оид китоб-альбомлар кўргазмасининг очилиш маросими, "Ўзбекистоннинг маданий мероси Германия тўпламларарида китоб албом тақдимоти ҳам бўлган.
Ўзбекистон жаҳон музейлари ва кутубхоналарида ўзига тегишли деб кўрадиган санъат, қўлёзма асарларига моддий бўлмаса ҳам маданий эга чиқишга ҳаракат қилмоқда.
Аммо, бу осори-атиқалар ва қўлёзмалар Ўзбекистонга қайтарилиши керак дейдиганлар ҳам йўқ эмас.
Бу тадбир ташкилотчиси Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациядир.
Би-би-си Ўзбек хизмати мухбирлари ҳам айни тадбирда иштирок этишмоқда.
Ибрат Сафо Берлиндан хабар қилади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek