You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Россия-Ўзбекистон: Шаҳзода паранжи, дўппи ва маҳси билан Москвани “ишғол қилди”
Ҳаммаси пойтахт Москвада бўлиб ўтган бу йилги "Россия модаси" фестивалида юз берди.
Ўзбекистонлик актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳамедова ўзининг антиқа коллекцияси билан подиумни забт этди-қўйди.
У ўзининг либослар намойишини биласизми нимадан - паранжидан бошлаб берди.
Паранжидан кейин навбат дўппига келди, аммо ҳар бир либос намойишига маҳси "ҳамроҳлик" қилди.
Шаҳзоданинг коллекциясидаги ўзбеклар эркакча дўпписи эса, аёллар либослариники бўлган кўргазмада бош совринга сазовор бўлди.
У "Менинг дўппим" либослар жамланмаси учун ташкилотчиларнинг махсус дипломи ва "Подиум" статуэткаси билан тақдирланди.
"Россия модаси" фестивали Москвада 12 йилдан бери ўтказиб келинади.
"Shahzoda boutique atelye" ўз либослари билан бу фестивалда иккинчи бор қатнашиши.
Шаҳзода бу йилги коллекцияси билан Россия подиумларида "ўзбеклик"ни кўрсатишни мақсад қилганини айтади.
Москвадаги мухбиримиз Соҳиба Ҳаёт намойиш ортидан, дизайнернинг ўзи билан суҳбатлашишга муваффақ бўлган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek