Мода оламини забт этаётган ёш ўзбек фотограф

Ғарбда мода оламини забт этаётган ўзбек фотограф Саидазим Фозилов билан танишинг. Саидазим олган суратлар нуфузли "Vogue Italia" журналида чоп этилди. У бугунда ўз саноати сирларини ўрганиш учун Лондондаги нуфузли Конде Наст мода коллежида таҳсил олмоқда. Коллеж "Vogue" ва "GQ" каби халқаро оммабоп журналларни чоп этувчи Конде Наст нашриёт уйига тегишли.