You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Мирзиёев марказдан бошқарув тизимини тугатмоқчи
Президент Шавкат Мирзиёев ижроия бошқарув идораларини ислоҳ қилишга киришди. Президент маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш натижасида марказий бошқарув тизимини йўқотиш эвазига уни оптимиллаштирмоқчи.
Шу билан бирга давлат бошқарувини бюрократиядан холи қилиб, бошқарув қарорлари қабул қилиш тизимининг фаолият шаффофлигини оширмоқчи.
Президент 8 сентябр куни "Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги фармон"ни имзолади.
Унга кўра, ижро этувчи ҳокимият органлари, шу жумладан, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш ва тугатишнинг аниқ мезонлари ҳамда тартиб-таомилларини жорий қилинади.
Ижро этувчи ҳокимият органлари, уларнинг тузилмалари ва бўлинмаларини оптималлаштирилади. Ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарларининг бириктирилган соҳада давлат сиёсати амалга оширилишида мустақиллигини оширилади.
Мирзиёев ўз чиқишларида маҳаллий ҳокимларни сайлашни йўлга қўйиш борасида бир неча маротаба гапирган.
Фармон матнидан шу вақтга тепадан бошқаришга асосланган маҳаллий ҳокимият тизимларини мустақил равишда бошқарувини йўлга қўйилишини англаш мумкин.
Шунингдек, айрим давлат функцияларини жамоатчилик назорати субъектларига ўтказиш йўли билан тартибга солиш воситаларини такомиллаштириш ҳам назарда тутилган.
Ушбу ҳолат маҳаллий ҳокимиятларга марказдан бошқаришда енгилликлар берилгани билан уларни назорат қилиш жамоатчилик назоратига ўтиши мумкинлитгини билдиради.
Бундан ташқари иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсир кўрсатишни янада қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларинини жорий қилиш ҳам назарда тутилган.
- Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02