|
Харасти: 'матбуот билан ҳамкорликдан қочмайдиган тергов зарур' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўз ташкилоти уюштираётган Марказий Осиёда матбуот эркинлигига бағишланган анжуманга қатнашиш учун Душанбега сафар қилиши Миклош Харасти: Бу қотиллик ҳамманинг фикру-хаёлида. Чунки журналистларнинг хавфсизлиги борасидаги хавотир уларни эркин хабар тарқатишдан тийиши мумкин. Агар биз ўз фаолиятимиздан қўрқувда бўлсак, фикр юритишимиз ҳам чекланган бўлади. Мана шунинг ўзи ҳамма ерда ҳам журналистиканинг асосий хавотири. Марказий Осиёда профессионал ва кескин журналистика билан шуғулланишни истаган иқтидорли ёш мухбирларнинг сони шундоқ ҳам кам, шунинг учун ҳам маҳаллий ҳукуматлар бу қотиллик масаласини ҳал этишаётгани борасида бошқа журналистларни ишонтиришлари керак. Бу масала шаффофлик билан ҳал этилиши керак. Бу нимани англатади? Албатта, ҳеч ким ҳукуматдан терговнинг ҳар бир тафсилотини ошкор этишини кутмаяпти. Аммо улар тергов давом этаётгани борасидаги ва оммани хабардор қилиш мумкин бўлган ҳар бир хабарни етказиб туришлари керак. Ўлдириб кетилган журналистнинг ҳамкасблари ҳуқуқ-тартибот органлари улар билан ҳамкорликда ишлаётганини билишлари ва уларнинг ҳеч бири ё расмийлар, ё қотиллардан қўрқмай ишлаш имконига эга бўлишлари лозим. Бу матбуот билан ҳамкорликдан қочмайдиган тергов дейилади. Бу ўта муҳим. Би-би-си: Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ва БМТ журналистларни ҳимоя қилишга доир қонун-қоидаларга эга ва Қирғизистон иккала ташкилотнинг ҳам аъзоси. Аъзо сифатида бу мамлакат қандай мажбуриятларни ўз зиммасига олган журналистларнинг хавфсизлиги бўйича? Миклош Харасти: Ҳа, яқиндагина Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юқори даражали резолюцияси давлатларни журналистларнинг хавфсизлигини таъминлашга чақирди. Менинг ўзим ҳам Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти номидан ҳукуматлар мухбирларнинг хавфсизлигини қандай таъминлашлари борасида тавсиялар тақдим этдим. Чунки одатда мухбирлар қўрқитилади, таҳқирланади ва ҳатто ўлдирилади ва бу мустақил журналистлар ва рўзномалар камситиладиган, мухбирларнинг хатоси эса жиноий ишга айлантириладиган мамлакатларда юз беради. Мухбирлар хатосини жиноятсизлантириш жараёни ҳали бошланмаган. Яъни айтмоқчиманки, журналистларни жамият душманлари деб тақдим этиш ҳоллари кўп. Мухбирларнинг хатолари жиноий кодекс эмас, балки фуқаролик ишлари бўйича маҳкамаларда кўрилиши керак. Яъни, мухбирнинг мақоласидан хафа бўлган одам мухбир билан муаммони фуқаролар иши маҳкамасида ҳал қилиши лозим. Бу масала журналистнинг хавфсизлиги мавзусига жуда яқин. Чунки одатда журналистлар фаолияти жиноийлаштирилган мамлакатлардагина мухбирлар ўлдирилади. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР 'Бишкек шаффоф терговдан манфаатдор'29 Октябр, 2007 | Bosh Sahifa Таниқли журналистга қарашли маълумотлар қўлга олинди28 Октябр, 2007 | Bosh Sahifa Таниқли журналистга суиқасд халқаро миқёсда қораланмоқда26 Октябр, 2007 | Bosh Sahifa Ўшда таниқли журналист Алишер Соипов дафн этилди25 Октябр, 2007 | Bosh Sahifa Жасур ўзбек журналисти ўлдирилди25 Октябр, 2007 | Bosh Sahifa Таниқли журналист Алишер Соипов отиб ўлдирилган24 Октябр, 2007 | Bosh Sahifa ТАШҚИ САЙТЛАР Би-БИ-Си ташқи саҳифа –сайтлар учун маъсул эмас | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||