Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 27 Июл, 2006 - Published 18:48 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Покистонда ўзбекистонлик қўлга олинган
Карочидаги портлаш
Карочи портлашига ўзбекистонликнинг алоқадорлиги сўроқ пайтида ойдинлашган
Хабарларга кўра, Покистон хавфсизлик кучлари АҚШ дипломати ўлимига сабаб бўлган худкушлик ҳужумини тайёрлашда кўмаклашгани айтилган ўзбекистонликни ҳибсга олишган.

Мазкур ҳужум шу йил март ойи бошида Карочидаги АҚШ консуллиги олдида содир этилганди. Номини ошкор этмаган маҳаллий мулозимга кўра, ўзбекистонлик шахс Жанубий Вазиристоннинг Вана бўлгасида қўлга олинган. Би-би-си Пешовардаги журналист Раҳимулло Юсуфзай билан боғланиб ундан қўлга олинган ўзбекистонлик жангари борасида нималар маълум деб сўради.

Раҳимулло Юсуфзай: Аслида бу хабар ҳозирча бир манбадан келмоқда. У ҳам бўлса, номини ошкор этишни истамаган Исломободдаги хавфсизлик мулозимидир. Бу мулозимнинг айтишича, Вазиристоннинг Вана бўлгасида қўлга олинган бу жангарининг ўзбекистонлик экани сўроқ пайтида ойдинлашган. Аммо биз бу шахснинг исмини билмаймиз. Хусусан, Карочидаги худкушлик ҳужумида унинг иштироки қандайлиги ҳам маълум эмас. Чунки ҳужумни бевосита маҳаллий ҳужумчилар ижро этишган. Ҳозирча эса бу ўзбек портловчи моддаларни Карочига келтириб, ҳужумчиларга топширган, дейишмоқда. Аммо маълумотлар ҳозирча жуда узуқ-юлуқ. Унинг Вазиристонда қўлга олингани назарда тутилса, у Ўзбекистон Исломий ҳаракати аъзоларидан бўлган, деб айтиш мумкин.

Би-би-си: Покистон ҳудудларига ўтган толибонпараст хорижий жангарилар, хусусан, собиқ Совет Иттифоқининг мусулмон ўлкаларидан келганлар қанчалик кўп ҳозирда?

Раҳимулло Юсуфзай: Покистон ҳукумати айтиб келаётган даъволарга кўра, унинг ҳудудларида турли мамлакатлардан келган жангарилар бор ва уларнинг аксари ўзбекистонликлардир. Шу билан бирга Тожикистсон, Чеченистон, Афғонистон ва араб давлатларидан келган жангарилар ҳам бор дейишади. Аммо фақат шу пайтгача қўлга олинган 3 нафар тожикистонлик шахс оммага телевидение орқали кўрсатилди. Уларнинг иккитаси ўспирин йигитчалар ва биттаси ўрта яшар эркак эди. Аммо биронта ҳам ўзбекистонлик жамоатчиликка кўрсатилгани йўқ ҳали. Лекин юзлаб хорижий жангарилар маҳаллий толибонпарастлардан бошпана олишгани хусусида айтиб келинарди.

Би-би-си: Лекин шу пайтгача ҳам қатор ўзбекистонлик жангарилар қўлга олингани ва ёки амалиётлар пайти ўлдирилгани баъзида айтиб келинади. Демак, бу хабарлар ҳам номаълум бўлиб қолаяптими?

Раҳимулло Юсуфзай: Покистон ҳукумати доимо ўзбекистонлик жангариларни ушлашгани ва ёки ўлдиришгани хусусида айтиб келишган. Бир сафар эса, ҳатто Тоҳир Йўлдош ҳам Вазиристонда яшириниб юргани ва аудио-видео тасмаларини тарқатаётгани айтилган. Бир дафъа эса, Покистон ҳарбийлари уни ўраб олишгани, аммо у қочиб кетгани хусусида айтишганди. Кўпинча қўлга олинган жангарилар Америкага топширилган ва Гуантанамога жўнатилган, дейилади.

Би-би-си: Аммо қўлга олингани айтилаётган ўзбекистонликлар тақдири борасида нималар маълум? Улар Ўзбекистонга берилганми ва ёки АҚШга топширилганми?

Раҳимулло Юсуфзай: Покистон хорижийларни ҳали ўз маҳкамаларига тортмаган. Баъзилар АҚШга топширилган, бошқалари эса ҳамон ҳибсда сақланмоқдалар. Ҳукумат доимо Вазиристонда 600 ва 800 орасида хорижлик жангари бор, деб келарди. Бугунга келиб эса улар сони 100 нафар атрофида қолган деб айтади. Аммо жангарилар тақдири ва уларга нима бўлгани хусусида Покистон ҳарбийлари жуда кам ҳолларда маълумот беришади.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Тоҳир Йўлдош ўспиринлари
25 Ноябр, 2004 | Bosh Sahifa
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy