|
Покистон кучларининг аксилтеррор амалиёти | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ассошиейтед Пресс агентлигининг Покистон жосуслик манбаъларига таяниб, хабар беришича, ҳибсга олинганларнинг камида тўрт нафари хорижликлар, жумладан улар орасида Ўзбекистон фуқароси бўлган бир аёл ҳам бор. Покистон кучлари мамлакат шарқидаги Гужрат минтақасида (Панжоб вилояти) террористлар яширинаётган деб гумон қилинган уйни забт этиш чоғида ичкаридагиларнинг қуролли қаршилигига дуч келган. Олти соат давом этган отишмалар чоғида Покистон тарафидан талофатлар борасида маълумот йўқ. Гужрат полицияси бошлиғи Ража Мунавварнинг айтишича, амалиёт чоғида қурол яроғ, компютер, дискетлар ва катта миқдордаги хориж валюталари қўлга олинган. Ҳибсга олинган хорижликлар, жумладан, ўзбек аёлининг ҳам кимлиги ошкор этилмаган. Тоҳир Йўлдош Вазиристондами?
Покистон армиясининг шу йил март ойидан буён давом этиб келаётган амалиётлари минтақада яширинаётгани айтиладиган хорижлик жангариларни нишонга олган. Апрел ойида Покистон расмийлари Ал-Қоида билан яқин алоқаларда бўлган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати раҳбари Тоҳир Йўлдошнинг жанглар чоғида яралангани, аммо қочиб кетганини айтишганди. Шундан сўнг бир неча ўзбек фуқароларининг ўлдирилгани, яралангани ва қўлга олингани айтилди, аммо амалиётлар натижалари ҳақидаги маълумотлар кўпинча бир-бирига қарши бўлган. Би-Би-Сининг Пешовардаги мухбири Раҳимулло Юсуфзайнинг айтишича, Покистон расмийлари ҳозирга қадар ўлдирилганлар орасида ўзбекистон фуқаролари бўлганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этмаганлар. Юсуфзай, Вазиристонда Тохир ЙЎлдошнинг бир гурух ўнгида нутқ қилаётган вақти туширилган видеотасмани кўрганлигини айтади. Унда қора салла ўраган Тохир ЙЎлдош АҚШ тажовузига қарши кураш узоқ ва машшақатли бўлиши хақида айтаётганлари асосида хулоса қилинса, бу тасма яқинда олинганини тахмин қилиш мумкин. Унга кўра, Ўзбекистон Исломий Ҳаракати рахбари сифатида кўрилган Тоҳир Йўлдошнинг ҳали ҳам Вазиристонда, чегаранинг у ёки бу томонида эканлиги эҳтимоли катта. Авф
Аммо Президент Мушаррафнинг авф ҳақидаги чақириқлари ҳозирга қадар жавобсиз қолмоқда. Ҳукумат уларни яшираётган қабила раҳбарларини ҳам жангариларни топшириш борасида ишонтиришга уриниб келади, аммо кузатувчилар қабила мансублари билан ҳамкорликнинг қанчалик самарали экани ҳақида шубҳа билдириб келадилар. |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||