|
Тоҳир Йўлдошнинг тарғибот филми : биз ғалаба қиламиз | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Би-Би-Сининг Today дастури қўлга киритган компакт дискда, Тоҳир Йўлдош, Қўшма Штатларнинг , собиқ Шўролар мисолида, саноқли кунлари қолганини башорат қилади. Тоҳир Йўлдош ўз жангарилари билан Афғонистондаги Толиблар сафида туриб Америка бошчилигидаги иттифоқчи кучларга қарши курашиб келаётгани айтилади. Тоҳир Йўлдош шунингдек, Марказий Осиё, Чеченистон ва Ғарбий Хитойдан йиғилган жангариларни бошқараётгани ҳақида хам хабарлар бор. Тарғибот филми Жиҳодга даъватлар билан ҳайқириқлардан бошланади. Ал Қоиданинг йирик қўмондонларидан саналаётган Тоҳир Йўлдош жангчилар юришида қатнашмоқда. Филмдаги сана назарда тутилса, тасвирлар шу йил олинган.
Манзаралар эса Покистон ва Афғонистон чегарасидаги минтақаларни эслатади. Бошқа бир кўринишда, ёнида Калашников автомати турган Тоҳир Йўлдош узундан узоқ маъруза қилади. Покистон армияси мулозимлари, баҳорда , Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг раҳбарини оғир яраладик деб даъво қилишганди. Аммо бу филмда Тоҳир Йўлдош яқинда рўй берган воқеалар ҳақида гапиради. Филмда Тоҳир Йўлдош соғлом ва хотиржам кўринади. У Шўролар Иттифоқининг бошига етганлар мужоҳидлар бўлганини урғулайди. Ҳеч ким Совет Иттифоқи парчаланиб кетади деб ўйламаганди. Ҳозир ҳам ҳеч ким Америка мағлуб бўлади дея ўйламайди, яқин кунларда барча мусулмонлар, Американинг интиҳосига шоҳид бўладилар, деб башорат қилади Тоҳир Йўлдош. "Жиҳод" нинг узоқ йўли : Намангандан Афғонистонгача Асли наманганлик Тоҳир Йўлдош ўтган асрнинг саксонинчи йиллари охирлари ва тўқсонинчи йиллар бошларида Ўзбекистонда илк исломий гуруҳлар тузилишида жонбозлик кўрсатган шахслардан... Ўзбекистон ҳукуматининг қаттиққўл сиёсати туфайли Тоҳир Йўлдош ва юзлаб исломий кайфиятда бўлган ўзбекистонликлар қўшни мамлакатга қочиб ўтишади. Тожикистон фуқаролар урушида, Тожикистон исломий мухолифати қаторида ҳукуматга қарши курашадилар. Тожикистонда 1997 йили тинчлик шартномаси имзоланади. Орадан кўп ўтмай юзлаб ўзбекистонлик жангарилар Афғонистонга йўл олишади. Бугунги кунда, Тоҳир Йўлдош Толиблар раҳбари Мулло Умар ва Ал Қоида йўлбошчиси Усама Бин Лоден билан яқин алоқада экани айтилади.
Филмда Тоҳир Йўлдош, Ироқдан биродарлари келишгани ва улар йигирмата Америка учоғи ва ўн бешта вертолётини уриб туширишганини даъво қилади, - Фаллужа тоғли минтақа эмас, балки текисликдаги шаҳар... шунда ҳам, Америкаликлар мусулмон эркаклар ва аёлларнинг қаршилиги остида чекинишга мажбур бўлишди, дейди Тоҳир Йўлдош Би-Би-Сининг Афғонистондаги собиқ мухбири, Кейт Кларкка кўра, Тоҳир Йўлдошнинг Усама Бин Ладен билан яқин алоқада деб унга Толиблар мулозимларидан бири айтган. Аммо Тоҳир Йўлдош, бир неча бор ўзининг фақат Мулло Умарга бўйсунишини урғулайди. Йўлдош Мулла Умарни Амир деб атайди ва ҳамма, булар қаторида Усама Бин Ладен ҳам Мулла Умарга итоат этишини урғулайди. Нима бўлганда ҳам мазкур филм сайловлар бўсағасида бўлган Афғонистон раҳбари Ҳомид Карзай учун хушхабар эмас. Ўзбекистон ҳукумати ҳам ўзининг асосий хавфи деб таниган Исломий Ҳаракат раҳбарининг мазкур филмдаги шижоатли кўринишидан мамнун бўлмаслиги тайин.
Покистон эса яна Тоҳир Йўлдошни қўлга туширишга бир баҳя қолганини даъво қилмоқда. Аммо уч йилдан бери, дунёнинг энг қудратли армиясига чап бериб келаётган Тоҳир Йўлдошнинг бу филмда ўзига ишонган, тажовузкор ва айни дамда хотиржам гавдаланиши кўплар учун аччиқ ва исталмаган ҳақиқатдир. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||