Тожикистон: Россия-Ғарб низоси ва қимматчилик
Россия Ғарбдан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари келтириб сотишни тақиқларкан, бу мамлакатда Ўзбекистон ва Тожикистон мева-сабзавотларига эҳтиёж ошиб кетди.
Марказий Осиё деҳқонлари ҳам ортаётган талабга қараб, мева-сабзавот ишлаб чиқаришни кўпайтира бошлашмоқда.
Аммо Россияга кўпроқ мева-чева сотилаётгани боис Тожикистоннинг ўзида айни маҳсулотлар нархи икки бараварга ошиб кетган.
Устига устак, Россияга қарши Ғарб киритган жазо чоралари боис у ердаги меҳнат муҳожирларига талаб эҳтиёж камайгани ҳақида хабарлар бор.
Бу дегани - Тожикистонга юбориладиган пул ҳам камаяди. Айни дамда эса нархлар ошмоқда.
Хуллас, боғбон фермерлар хурсандчилиги Тожикистонда ҳаммага ҳам татимаслиги аниқ.