Момолар супрасидан: Кочи тайёрланг

Ўзбекистондаги қатор қишлоқларда ҳамон кочи, деб аталадиган супра таоми сақланиб қолган.

Ун ва сувдан қилинадиган кочига тўғралган кўкат, суюлтирилган сузма, куйдирилган сариёғ дурдаси ва зиғир ёғи қўшиб истеъмол қилинади.

Кочининг маъноси ва келиб чиқиши у қадар маълум эмас. Аммо Саудия ярим оролидаги баъзи араб қабилаларида айнан кочи каби таом бор.

Айрим тилшуносларга кўра, туркийлардан кўплаб овқатларни ўрганган руслардаги "каша" сўзи ҳам аслида ўзбекча "кочи" калимасига бориб тақалади.

Хуллас, муболаға қилиб айтганда, ўзбек момолари супрасидаги бир ҳовуч ундан ўн кишини тўйдирадиган кочи тайёрлашни ўрганамиз.

Балки у сизга ҳам манзур бўлар.

Лойиҳа муаллифи: Рустам Қобил.