You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Ўзбекистон Россия парвозлари бошланади, Бурятияда тарвуз эккан ўзбекистонлик - янгиликлар
Москва метрополитени қиёфани аниқлаш тизими билан жиҳозланади.
Шахсий коммуникациялар тизими туфайли расмийлар энди метродаги йўловчининг жинси, ёши, даромад даражаси, ижтимоий ҳолати ва ҳатто телефон рақамини билиб олишлари мумкин.
Би-би-си мухбири Андрей Захаров мустаҳкам тизим тамойиллари ва унинг «Ақлли шаҳар» тушунчаларига қанчалик мос келишини ўрганди.
Москва мэрияси энди метродаги йўловчилар ҳақида билади.
Москва метрополитени барча вагонларнинг тўртдан бирига қиёфани аниқлаш тизимини жиҳозлаш учун 1,4 млрд Россия рубли сарфламоқда.
Москва шахсни аниқлаш тизими шаҳар ҳокимиятига карантин пайтида одамларнинг ҳаракатини кузатишда ёрдам берган.
У йил охиригача бир ярим мингга яқин вагонларга жиҳозланади.
Ҳар бир вагонга қиёфани таниш ва шахсни аниқлаштиришга мўлжалланган 8 та махсус камера ўрнатилади.
Москва кўчалари ва ҳовлиларида шахсни аниқлаштириш тизими ҳали 2020 йил январидан ишга тушганди.
Шаҳар мэри Сергей Собянин сентябр ойларида метрогача ҳам етиб боришини айтганди.
Ўзбекистон Россия парвозлари
Коронавирус қачон тугайди? Яхши хабарлар борми?
Ўзбекистон ҳавол Йўллари Россияга парвозларни қайта бошлашни режаламоқда.
Бу борада ёзаётган Подробно.уз веб саҳифасига кўра, 1 сентябрдан бошлаб Тошкентдан Россия шаҳарларига парвозлар очиладиган.
Нашр Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Новосибирск ва Владивосток шаҳарларига самолётлар учишини айтади.
Томскдаги талабалар чартер рейсларда кетди
21 июл куни Томск вилоятида ўқийдиган ўзбекистонлик талабалар ватанга жўнатилган. Маҳаллий нашрларга кўра, 150 дан ортиқ талабалар чегаралар ёпиқлиги боис, уйга қайта олмай пулсиз қолиб кетишган ва Ўзбекистон расмийларига ватанга қайтишда ёрдам сўраб видеомурожаат йўллашган.
Бош вазир Абдулла Арипов номига йўлланган талабаларнинг видеомурожаати ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Ўзбекистон томонидан талабалар учун чартер рейслар ажратилган.
Маҳаллий телеканалларга интервью берган талабалар ниҳоят уйга қайтаётганликларидан мамнунликларини ва Сибир округидан яна 250 дан ортиқ талаба оиласига қайтишни кутаётганини билдиришган.
Бурятияда етишган ўзбек тарвузлари
Бурятия қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати бу йил мамлакатда рекорд даражада тарвуз ҳосили йиғиб олинишини маълум қилди.
Ўзбекистонлик фермер Илларион Цой етиштираётган тарвузлар келтирилаётганидан анча мазали эканлиги айтилмоқда.
1 августдан бошлаб Иволгин туманидаги далаларда тарвуз ҳосилини йиғиш бошланади.
Бу йил аграр мутахассис Дмитрий Вихрев экин майдонларини кенгайтирган ва қишлоқ-фермер хўжалиги аҳолини 150 тонна тарвуз билан таъминлашини ваъда қилишмоқда.
Асли ўзбекистонли фермер Илларион Цой 3 йилдан бери Бурятия аҳолисини мазаси Ўзбекистондагидан қолишмайдиган тарвуз ва бошқа мева-чевалар билан таъминлаб келмоқда.
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, шундан буён бурятлар тарвузни ёқтириб қолишган.
Иккинчи тўлқин бўладими?
Россия Соғлиқни сақлаш тизими коронавируснинг эҳтимолий иккинчи тўлқинига тайёр, деди Бош вазир Михаил Мишустин Давлат думасида ҳукуматнинг йиллик ҳисоботида.
«Бизнинг Соғлиқни сақлаш тизимимиз бундай чақириққа тайёр. У ўзини экстремал циклда кўрсатди, мен яхши деб ҳисоблайман», - деди Мишустин.
Россияликларнинг коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бўлишига ишончлари оз.
Сўровномаларга кўра, аҳоли зич жойлашган шаҳарларда 27 % аҳолигина иккинчи тўлқин бўлишини кутишмоқда.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek