You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Ўзбекистон: Журналистларни яхши кўраман - Шуҳрат Ғаниев - O'zbekiston
Матбуот ва оммавий ахоборот воситалари ходимлари куни арафасида Фарғона шаҳрида вилоятнинг зиддиятли раҳбари Шуҳрат Ғаниев Тошкентдан борган журналист ва блогерларнинг саволларига жавоб берган.
Мулоқот давомида Ғаниев раҳбарлик услуби, Сўх туманидаги жанжал, маддоҳлик ва порахўрлик каби масалаларни тилга олган.
Ҳоким учрашувга таклиф этилган Би-би-си мухбири Аваз Тоҳировнинг Сўх воқеаларига доир саволини охиригача тингламаган.
У "Сўх воқеалари" иборасини қўллашга қарши эканини таъкидлаган.
"Ман "Сўх воқеалари" деган нарсага мутлақо қаршиман. Уни ҳеч қандай «воқеа» деб гапирмаслик керак. Чунки у ерда ўзим иштирок этдим, етиб бордим. Албатта анклав ҳудуд бўлгандан кейин ўзига яраша муаммолари бўлади. Анклав ҳудуд билан ишлаб кўрган раҳбар, ишлаб кўрган ходим, ишлаб кўрган бошқа соҳа вакиллари билади", деб айтган Ғаниев.
Сўконғич ҳоким
Бу Фарғона вилояти ҳокимининг журналистлар билан илк учрашуви эмас.
Бундан аввал ҳам ҳоким ўз фаолияти ҳақида маҳаллий журналистларга изоҳ ва тушунтириш беришига тўғри келган.
Журналист ва блогерлар билан учрашув ҳар сафар ҳокимнинг интернетга сизган можароли аудиолари ортидан юз берган.
Ўтган йил декабрида Шуҳрат Ғаниев вилоят ҳокими истеъфосини талаб қилган блогернинг "жанозаси ўқилиши керак"лигини айтган.
Ҳокимнинг матбуот хизмати аввалига аудионинг унга тегишли эканини рад этган, аммо кейинроқ Бош прокуратура Ғаниевники деб ишонилган аудиони текшираётганини айтган.
Шу ой бошида Қирғизистон билан чегарадош Сўх туманида юз берган тартибсизликлар чоғида Ғаниев жароҳатланган.
Маҳаллий аҳоли вакиллари ҳокимнинг қўпол муомаласи ва "Сўхни харитадан ўчириб юбориш" ҳақидаги таҳдидларидан ғазабга келгани айтилади.
Ижтимоий тармоқларда Ғаниевни истеъфога чиқариш чақириқлари янграган, аммо Мирзиёев бу чақириқларни рад этган.
"Озодлик" радиосига сиздирилган ҳукумат мажлисидаги нутқида президент ҳокимнинг тақдирини "бир ўзи ҳал қилиши"ни айтган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek