Номад ТВ: Қирғизистонда Россия ташвиқотининг янги "силлиқ" юзими?

Номад ТВ Қирғизистондаги янги телевизион канал бўлиб, Россия билан яқин алоқаларга эга

Сурат манбаси, NOMAD TV

Сурат тагсўзи, Номад ТВ Қирғизистондаги янги телевизион канал бўлиб, Россия билан яқин алоқаларга эга
    • Author, Брин Виндзор
    • Role, BBC Monitoring
  • Ўқилиш вақти: 6 дақ

BBC Monitoring тадқиқотига кўра, Қирғизистонда ўзини "маҳаллий ОАВ" сифатида кўрсатадиган янги телевизион канали Россия билан яқин алоқаларга эга, шу жумладан машҳур молдовалик олигарх билан боғлиқ россияпараст маданият лойиҳаси ҳамдир. Марказий Осиё давлатида парламент сайловларидан бир ҳафта олдин ишга туширилган ушбу замонавий ТВ тармоғи баъзи мутахассислар томонидан Кремлнинг минтақадаги юмшоқ куч стратегиясини янгилаш ҳаракатининг бир қисми сифатида қаралмоқда. Уларга кўра бу маҳаллий ОАВ ва тиллардан фойдаланиб, кенгроқ аудиторияга эришиш ва шу билан бирга, Москванинг геосиёсий қарашларини тарғиб қилиш мақсади сифатида кўринмоқда.

Москва акцентидаги Номад ТВ

23-ноябр куни Қирғизистон миллий опера театрида катта гала тадбири бўлиб ўтди.

Бишкекнинг юқори ижтимоий қатламидан бўлган меҳмонлар симфония оркестри мусиқаси остида коктейллар ичишган. Маросимда бир нечта машҳур рус шахслари, жумладан Ташқи ишлар вазирлиги сўзчиси Мария Захарова ва Президент Путиннинг стратегик ҳамкорлик бўйича элчиси Вадим Титов ҳам иштирок этди.

Ушбу тадбирни ўтказишга сабаб қирғиз ва рус тилларида янгиликлар ва кўнгилочар дастурлар нашр этадиган янги канал Номад ТВнинг ишга туширилиши эди. Шундан сўнг, миллий телеканал бутун мамлакат бўйлаб эфирга чиқишни бошлади. Телеканал Қирғизистонда 30-ноябрда бўлиб ўтган парламент сайловларидан бир ҳафта олдин ишга туширилди.

Телеканалнинг очилиш маросимида сўзлаган Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Баисалов ўз нутқида Номад ТВни "маҳаллий ОАВ" сифатида таърифлаб, у "Қирғиз ҳаётини ёритади" ва "Қирғиз қонунларига мувофиқ ишлайди" деди.

Бишкекда жойлашган, лекин мамлакат бўйлаб маҳаллий мухбирларга эга бўлган канал кунига уч марта янгиликлар дастурларини тақдим этади, ҳамда оригинал ҳужжатли фильмлар, интервьюлар ва ток-шоуларини ҳам ваъда қилган.

Маҳаллий ОАВ сифатида рўйхатдан ўтган бўлишига қарамай, Номад ТВ ва Қирғизистоннинг шимолий қўшниси ўртасидаги алоқалар очиқчасига кўзга ташланади.

Номад ТВ Россияда давлат назоратидаги НТВ канали билан ҳамкорликда эфирга узатилади ва янгиликлар орасида НТВ дастурларини ҳам эфирга узатади.

Россия ОАВ Номад ТВни очиқчасига "қирғиз-рус" лойиҳаси сифатида таърифлайди.

Канал веб-сайтининг домени Санкт-Петербургда рўйхатдан ўтган.

Кўплаб журналистлар ҳам Россия билан алоқага эга, дея хабар беради Озод Европа/Озодлик Радиосининг Қирғиз хизмати.

Номад ТВнинг продюсери Анна Абакумова илгари Россия Хабарлар Тармоғи (РТ)нинг бош продюсери бўлган. 2022 йилда у Украинанинг Россия босиб олган ҳудудлари жабҳа чизиғидан хабар берган ва иш фаолияти учун Россия бош вазири Михаил Мишустин томонидан эътироф этилган.

Канал бош муҳаррири Эркин Алимбеков Спутник Қирғизистон нашриётининг собиқ муҳаррири.

Бошловчи Мирбек Молдакунов, Қирғиз миллий телеканалининг машҳур телебошловчиси ҳам Номад ТВ ижодий гуруҳига қўшилган. Молдакунов илгари Газпром Қирғизистоннинг матбуот хизматини бошқарган ва октябр ойида Россияда "Honest View" журналистика мукофотининг 300,000 рубл ($3,800) совриндори бўлган.

Молдакунов ижтимоий тармоқларда Ғарб томонидан "россияпараст ташвиқотини тарқатгани" учун чекловларга киритилган машҳур рус телебошловчилари Евгений Попов ва Олга Скабеева билан бирга тушган суратларни жойлаган.

Номад ТВ бошловчиси Мирбек Молдакунов санкцияга учраган икки Россия телебошловчиларини "ажойиб" деб атади

Сурат манбаси, FACEBOOK/MIRBEK MOLDAKUNOV

Сурат тагсўзи, Номад ТВ бошловчиси Мирбек Молдакунов санкцияга учраган икки Россия телебошловчиларини "ажойиб" деб атади

Озодлик радиосининг Қирғиз ҳизматига кўра, Номад ТВ маҳаллий ойлик иш ҳақидан икки баробар кўпроқ маош таклиф қилиб, Қирғизистондаги кўплаб етакчи журналистларни жалб қилган.

"Улар Қирғизистонда фаолият кўрсатаётган хорижий медиа компанияларидан кўра кўпроқ хизматларни таклиф қилишларини эшитдик", деди Озодлик Қирғиз ҳизматининг журналисти Эрнист Нурматов BBC Мониторинг билан суҳбатда.

Озодлик Қирғиз ҳизматига маҳаллий телеканалларнинг раҳбарлари Номад ТВни ишга қабул қилиш жараёни ҳақида гапиришганида шундай деган: "Сендан маошингни сўрашади. Агар сиз 50 минг сўм деб жавоб берсангиз, улар сизга 100 минг сўм таклиф қилишади".

"Кўп қутбли дунё"ни биргаликда яратиш

Номад ТВ бошқа қирғиз телеканалларидан фарқ қилади.

"Технологик нуқтаи назардан, унда энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган, юқори технологияли камералар ва студиялар ўрнатилган. Шуниси аниқ-ки, кимдир кўп сармоя киритган", дейди Нурматов.

Бош муҳаррир Наталя Кролевичнинг айтишича, телеканал анъанавий "бошловчи стол ортида" шаклини рад этади. Бунинг ўрнига, мезбонлар "виртуал студия"да инфографикани 3D таъсирлари билан намойиш қилади.

Номад ТВ студияси маҳаллий телеканалларга қараганда юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган

Сурат манбаси, NOMAD TV

Сурат тагсўзи, Номад ТВ студияси маҳаллий телеканалларга қараганда юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган

Номад ТВ Бишкек марказидаги Ала-Тоо майдонида вақтинчалик студия очган ва у каналнинг савдо белгиси яшил ранг билан безалган, бу эса RT ва НТВ рангларига мос келади.

Ҳозиргача эфир асосан маҳаллий масалаларга қаратилган, лекин айрим мавзулар каналнинг геосиёсий йўналишига ишора қилади.

23-ноябрда чиқарилган "Қирғизистон ва Россия Бирга" номли реклама видеосида Номад ТВ бошловчилари икки давлатнинг "умумий тарихини" мақтаган, совет давридаги буюк Чуй канали ва Токтогул тўғони каби қўшма лойиҳаларни олқишлаган. Видео Россия ва Қирғизистонни "буюк санъат ва маданиятнинг умумий макони" деб таърифлайди ва Бишкек билан Москва ҳамкорлик қилаётганини ифодалайди.

Видеода айтилишича, Россия ва Қирғизистон "бош санъат ва маданиятнинг улкан умумий маконидир", Бишкек ва Москва "кўп қутбли дунё" ни яратиш учун биргаликда иш олиб бормоқдалар.

25-ноябрь куни Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова билан суҳбат Номад ТВ да намойиш этилди. Захарова Қирғизистонни санкциялар туфайли иқтисодий жиҳатдан ажралган Россияга ёрдам бергани учун мақтади ва руслар ва қирғизлар Иккинчи жаҳон урушида "фашизмни мағлуб қилиш учун бир сафда курашганини" эслади.

27-ноябрда эса телеканал Путиннинг Бишкекдаги ташрифи ҳақида "махсус интервью"ни эфирга узатди. Ишга туширилганидан бир ҳафта ўтмай, бу телеканал тарихидаги энг катта янгилик бўлди.

Номад ТВ ишга туширилганидан бир ҳафта ўтмай Путин бу каналга махсус интервью берди

Сурат манбаси, NOMAD TV

Сурат тагсўзи, Номад ТВ ишга туширилганидан бир ҳафта ўтмай Путин бу каналга махсус интервью берди

Россия нодавлат ташкилоти

Номад ТВ телеканалини ким молиялаштираётгани аниқ эмас.

Бўлиб ўтган парламент сайловларини ёритиш учун аккредитациядан ўтган медиа компаниялари рўйхатига кўра, Номад ТВ Damvideo МЧЖ номи билан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган. Эгаси сифатида кам танилган продюсер Анжелина Капралова қайд этилган.

Бироқ маҳаллий журналистлар канал Кремлнинг юмшоқ куч кампаниясининг бир қисми бўлиши мумкинлигига шубҳа қилмоқда.

Канал ишга туширилишида меҳмонлардан бири Россия парламенти аъзоси ва Евросиё нодавлат ташкилоти раиси Алёна Аршинова бўлган. Евросиё 2024 йилда ташкил этилган ва Қирғизистонда жуда фаол.

Ташкилот Бишкекда Россия маданият марказини очган, мактабларга автобуслар совға қилган ва субсидияланган озиқ-овқат дўконларини очган. Ушбу лойиҳа Россия ва Қирғизистоннинг "анъанавий қадриятларини" акс эттиради.

Евросиё кенгаши таркибига Давлат Дума сўзчиси Вячеслав Володин ва RT бош муҳаррири Маргарита Симонян киради, ҳомий эса Россияда яшаётган санксияланган молдовалик олигарх Илан Шор ҳисобланади. Шор 2023 йилда Молдовада катта порахўрлик иштирокида айбланган ва Буюк Британия ҳукумати томонидан мамлакатдаги сайловларга аралашганликда айбланган.

Озодлик Кирғиз хизматининг манбалари Номад ТВ ва Евросиё ўртасидаги журналистларни Қирғизистон ва Россияда тренинглардан ўтказиш каби ҳамкорликларини тасдиқлади.

Евросиё ташкилоти 2024 йилда "совет иттифоқидан кейинги фазода интеграция жараёнини мустаҳкамлаш" мақсадида ташкил этилган ва Қирғизистонда жуда фаол иш юритмоқда. Нодавлат ташкилот Бишкекда Россия маданий бюросини очди, маҳаллий мактабларга автобусларни совға қилди, ижтимоий дўконлар тармоғини ҳам ишга солди. У ҳатто Россия ва Қирғизистоннинг умумий "анъанавий қадриятлари"ни акс эттирувчи бепул аттракционлар паркини очишга муваффақ бўлди.

Евросиёнинг Қирғизистондаги лойиҳалари орасида “анъанавий қадриятлар”га бағишланган аттракционлар бо'ғи бор

Сурат манбаси, Official

Сурат тагсўзи, Евросиёнинг Қирғизистондаги лойиҳалари орасида "анъанавий қадриятлар"га бағишланган аттракционлар бо'ғи бор

Евросиё нодавлат ташкилотининг кенгаши таркибига Давлат Дума спикери Вячеслав Володин ва RT бош муҳаррири Маргарита Симонян киради, ҳомий эса Россияда яшаётган санкцияга киритилган молдовалик олигарх Илан Шор экани айтилади.

Шор Молдова ҳукумати томонидан маблағларни бефойда сарфлаш билан боғлиқ йирик жанжалга алоқадор бўлиб, 2023-йилда сиртдан судланган. Буюк Британия ҳукумати томонидан у мамлакатидаги сайловларга аралашганликда айбланган. Озодлик радиоси Қирғиз хизматининг журналистлари Номад ТВ ва Евросиё ўртасидаги ҳамкорликларни тасдиқлашди. Улар қаторига журналистларни Қирғизистон ва Россияда медиа тренинглардан ўтказиш ҳам киради.

Номад ТВ ходими Светлана Акматалиева, илгари Евросиё ташкилоти номидан журналистларга ўқув машғулотлари ўтказган. Евросиёнинг ҳаракатлари жамиятда очиқ матбуот йўқлиги сабаб Номад ТВнинг эътиборини тортиши мумкин эди.

Номад ТВнинг биринчи кўрсатувида Нодавлат Нотижорат Ташкилотларга бағишланган кўрсатув бўлиб, унда Евросиё жамғармаси томонидан молиялаштирилган Бишкекдаги Рус маданият марказининг очилиши ва Евросиё жамғармаси раҳбари Алена Аршинова билан 23 ноябрь куни олинган суҳбат ёритилган.

Номад ТВ ва Евросиё жамғармаси изоҳ бериш сўровларига жавоб бермади.

Ташвиқотнинг янги юзи?

Номад ТВ ишга тушиши Россиянинг ахборот урушида янги фронт очиши яни маҳаллий ОАВ ва тиллардан фойдаланиб кенг аудиторияга етиб бориш ва Москва нуқтаи назарини илгари суриши мумкинлигини кўрсатади.

Россия телеканаллари Қирғизистонда янгилик эмас. Улар малакат бўйлаб эфирга узатилиб, 80% рус тилини биладиган ахоли орасида машҳур бўлиб қолмоқда.

Бишкекда фаолият юритадиган тадқиқотчи Алишер Ҳамидов BBC Monitoring билан суҳбатда Номад ТВнинг ўзига ҳослиги "маҳаллий телеканал" сифатида таъриф этилганига эътибор қаратади. "Каналлар Россиянинг марионеткаси сифатида кўринмаслиги учун, канал маҳаллий контекстда жойлашган", дейди у. "Қирғиз ҳукумати ҳам шундай бўлишни афзал кўради, чунки улар маҳаллий аҳоли телеканални Кремлнинг тўғридан-тўғри воситаси сифатида қабул қилишини тушунишади".

Мамлакатда Россия ортида туриб, қирғиз тилида ахборот тарқатувчи ОАВ ҳам кўп. Масалан, Спутник Кирғизстон нашриёти. Аммо Номад ТВ тўлиқ қирғиз тилида фаолият кўрсатувчи биринчи телеканал бўлди.

"Facebook, Instagram, YouTube ва рус ОАВ каналлари блокланган. Rutube, Вконтакте каби платформалар мамлакат интернет фойдаланувчилари орасида машҳур эмас", дейди Озодлик радиосининг Қирғиз ҳизмати журналисти Эрнист Нурматов BBC Monitoring билан бўлган суҳбатида. "Россия ўз таъсирини йўқотишни истамайди, шунинг учун бу янги канал кўпроқ одамларга маълумот етказиш ва кун тартибини белгилаш усули бўлди".

"Бу вақтинчалик эмас, узоқ муддатли медиа лойиҳаси эканлиги тушунарли. Номад ТВ турли жиҳатдан олганда Россия пропагандасининг янги юзи", дея қўшимча қилади Нурматов.