"Тарихий қарор": Европа йўналиши Ўзбекистон учун стратегик аҳамият касб этадими? Видео

Сурат манбаси, president.uz
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Франция ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни "тарихий қарор", деди. Таҳлилчилар АҚШнинг иҳоталаниши ва минтақага Россиянинг таъсири ортиб бораётган бир вақтда Европа йўналиши Ўзбекистон учун стратегик аҳамият касб этишини айтмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи давомида имзоланган ҳужжатлар ичида мамлакатлар ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш бўйича декларацияни Ўзбекистон президенти матбуот хизмати "тарихий қарор" деди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Стратегик шериклик шартлари ҳали очиқланмади.
Аммо 2023 йилнинг ноябр ойида Франция президенти Тошкентга ташриф буюрганда ушбу шерикликка тамал тоши қўйилганди. Ўшанда томонлар ҳамкорликни стратегик шериклик даражасига кўтаришни келишиб олганди.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост
Франция ҳукумати томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ишлари эътироф этилиб, мукофотланган Инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов стратегик шериклик қарорини "ташқи сиёсатда муҳим қадам", эканлигини айтди.
"Бугун Парижда Ўзбекистон ва Франция ўртасида стратегик ҳамкорликка оид шартнома имзоланди ва бу мамлакатимиз истиқболи учун муҳим қадамдир. Ўзбекистон бу шартномага фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатлар, нодавлат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид янги қонун нормалари билан борди", деб ёзди Ташанов.
Rossiya Fransiya endi Markaziy Osiyoga ko‘z olaytiryapti, deyishi mumkin. Lekin O‘zbekiston prezidenti shuni bilgan holda tashqi siyosatda baribir shu yo‘lni tanladi.
Тошкентдан сиёсий таҳлилчи Фарҳод Толиповнинг айтишича, Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан стратегик шериклик, деб аталмиш шартномалари кўпайиб кетган. Уларнинг кўплари қоғозда қолиб кетадиган оддий ҳамкорликдан фарқ бўлмаган шартнома бўлса-да, айримлар ростдан ҳам стратегик шериклик даражасига кўтарилиш сифати бор, деб таъкидлаш мумкин.
"Хусусан, стратегик шериклар деб аталган иккита давлат, энг долзарб халқаро муаммолар бўйича позициялари бир-бирига яқинлаштирилади, деб ҳисобланади. Стратегик шерикларнинг хавфсизлик соҳасидаги манфаатлари, сиёсати ҳам бир-бирига уйғун, бир-бирига яқин деб ҳисобланади. Акс ҳолда стратегик шериклик эмас, сал бошқача ҳамкорлик саналади", дейди Толипов.
Таҳлилчи Франция билан яқинлашув дунёда бўлаётган жуда йирик геосиёсий ўзгаришлар контекстида бўлаётганини инобатга олиш кераклигини урғулайди.
"Россиянинг Марказий Осиёда таъсири ва босимини кўриш учун таҳлилчи бўлиш керак эмас. Иккинчидан, Америкада ҳукумат ўзгаргандан кейин, Американинг олиб бораётган дунёдаги сиёсати ҳам мавҳум бўлиб қолиб, кўпинча иҳоталаниш сиёсатини юргизяпти. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари учун ҳам айнан Европа йўналиши, Европа мамлакатлари анча ишонарли шерик, ишонарли ҳамкор бўлиб кўриниши мумкин", дейди у.
End of Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:
Фарҳод Толиповнинг айтишича, Ўзбекистон ва минтақа Ташқи сиёсатда Европа йўналишига ҳам жиддий эътибор бераётгани бошқа мисолларда ҳам кўринади.
Унга кўра, шу кунларда минтақада "Европа Иттифоқи + Марказий Осиё" форматида навбатдаги учрашув кўзда тутилган.
"Франциянинг обрўси ҳақиқатдан ҳам Украинага берган ёрдами туфайли кескин ошиб борди. Ҳозир Европа Украинага ёрдам беришдан тўхтамаслигини, авваламбор, биринчи бўлиб Макрон эълон қилди. Рамзий маънода гапирсак, Франциянинг Европада юлдузи жуда баланд кўринди. Европа йўналиши Ўзбекистон Ташқи сиёсати учун ҳозир ҳақиқатдан ҳам стратегик аҳамият касб этади", дейди Толипов.
Сиёсатшунос ҳарбий соҳада ҳам Ўзбекистон ва Франция ўртасида ҳамкорлик аллақачон йўлга қўйилганини айтади ва бу ривож топади, деб ўйлайди.
Фарҳод Толипов Ўзбекистоннинг Франция билан яқинлашувини Россия ижобий қабул қилмаслигини тахмин қилади.
"Ҳозир Украина урушида Европа билан, айниқса Европа Иттифоқи билан Россия орасида муносабатлар кескин бузилаётганини кузатсак, Россиядан қандай реакция кутиш мумкин? Менимча, россияликлар ҳам қандайдир ишораларни бериши мумкиндир. Россиянинг Европадаги рақиби ёки душмани деймизми, Украинани қўллаб қувватлаётган мамлакат (Франция) энди худдики, Марказий Осиё мамлакатларига қўл чўзяпти, қўпол қилиб айтганда кўзини олайтиряпти, деган қандайдир машмашаларни айтиши мумкин, деб ўйлайман. Лекин шуни билган ҳолда, тахмин қилган ҳолда ҳам Ўзбекистон президенти ташқи сиёсатда барибир шу йўлни танлади ва Франция билан муносабатларни юқори даражага кўтарди. Шу нуқтаи назардан Россиядан қанчалик дўқ-пўписага ўхшаган реакциялар жарангламасин, уларнинг кучи жуда баланд бўлмаса керак", дейди Фарҳод Толипов.
Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма декларациядан ташқари, Ўзбекистон ва Франция ўртасида мутахассислар ва талабалар ҳаракатчанлиги, Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш, Тошкент ва Париж ўртасида шериклик ўрнатиш тўғрисидаги шартномалар ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикасининг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди.

Сурат манбаси, president.uz












