Ўзбекистон давлат ва жамоат арбоби Исмоил Жўрабеков вафот этди

Ўзбекистон президенти марҳум Ислом Каримов ва марҳум Исмоил Жўрабеков

Сурат манбаси, Islomkarimov.uz

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси, давлат ва жамоат арбоби Исмоил Жўрабеков 94 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

1931 йили Самарқанд шаҳрида туғилган Исмоил Жўрабеков 1970 йиллардан Ўзбекистон мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигини, сўнг ҳукуматини бошқарган.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Президент Ислом Каримовнинг маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган.

2004 йил нафақага чиқарилган.

Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан кейин кўплаб кекса сиёсатчилар қатори Исмоил Жўрабековга ҳам иш таклиф қилинди.

У 2021 йилдан буён Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирининг маслатаҳчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

2023 йили Ўзбекистондаги "Favvora TV" Исмоил Жўрабеков ҳақида ҳужжатли филм эълон қилган эди.