Афғонистон Покистон буғдойига қарамликни қандай йўқотди? Бунда Ўзбекистоннинг ўрни қандай?

Сурат манбаси, Getty Images
Афғонистон сўнгги ўн йил ичида Покистондан буғдой импортини деярли нолга туширди. Толибон ҳукумати Афғонистоннинг Покистонга савдо қарамлигини камайтириш йўлида ҳаракат қилаётгани айниқса сўнгги кескинликлар ва икки давлат ўртасидаги чегаралар аро тўқнашувлар ва йўлнинг узоқ муддат ёпилиши ортидан эълон қилди.
Покистон сўнгги бир неча ўн йиллик давомида Афғонистоннинг энг катта савдо ва транзит йўли бўлиб келган ва Афғонистон савдосининг тахминан ярмини бу мамлакат орқали амалга оширган.
Жаҳон ва Осиё бозорларини кузатадиган ташкилотларнинг маълумотларига кўра, Покистон 2015 йилда, 10 йил олдин Афғонистонга 320 миллион долларга тенг буғдой ва ун экспорт қилган - аммо ҳозир бу кўрсаткич деярли нолга тушиб кетган.
Бу рақамлар шуни кўрсатадики, Афғонистон энди Покистон уни ва буғдойига муҳтож эмас ва янги ишончли шериклар топган.
Афғонистон 2024 йилда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россиядан 689 миллион долларга баробар буғдой ва ун харид қилган ва бу кўрсаткич бу йил 750 миллион долларга етиши башорат қилинмоқда.
Покистон "ишончсиз" савдо шеригими?
Афғонистондаги Толибон ҳукумати Покистонни бир неча бор "ишончли савдо шериги" эмаслигида ва иқтисодий алоқаларни "сиёсий мақсадларга" эришиш учун фойдаланаётганликда айблаган.
Афғонистонлик тадбиркорлар ҳам Покистонни савдодан босим воситаси сифатида фойдаланишда айбламоқда. Уларга кўра икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашганда, биринчи навбатда Покистон чегараларини ёпади ва савдо зарар кўради.
Покистон чегараларнинг ёпилиши сиёсий қарор эмас, балки "чегарадаги зўравонликнинг кучайиши ва фуқароларнинг ҳаётини ҳимоя қилиш" билан боғлиқлигини билдириб, "одамларнинг ҳаёти ҳар қандай товарлар савдосидан муҳимроқдир" деган.
Покистон орқали савдо ва транзит билан боғлиқ муаммолар собиқ ҳукумат амалдорлари, ҳозирги Толибон ҳукумати ва афғон тадбиркорларини аста-секин муқобил ва ишончли бошқа йўлларни излашга мажбур қилган.
Жаҳон ва Осиё бозорларини кузатадиган ташкилотларнинг маълумотларига кўра, Афғонистон 2020 йилдан бери Покистон буғдойига қарамлигини сезиларли даражада камайтирди ва бунинг учун Марказий Осиё давлатларига мурожаат қилди.
Покистон 2019 йилда Афғонистонга 111 миллион долларлик ун экспорт қилган, аммо (Observatory of Economic Complexity - OEC) маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўша йили ярим миллион доллардан ошмаган, бу катта ўзгаришни кўрсатади.
BBC хабар беришича, 2020 йилда Покистоннинг буғдой далаларида, айниқса Панжобда чигирткалар ва мавсумий сув тошқинлари ҳосилдорликнинг кескин пасайишига олиб келди ва Панжоб ҳукумати ҳатто Покистоннинг Хайбaр Пахтунхва штатига ун юборишни тақиқлади.
Покистон илгари Афғонистонга буғдой ва ун экспортини тақиқлаган эди, ва бу чекловлар aфғон тадбиркорларини танқисликни қоплаш учун Марказий Осиё мамлакатларига мурожаат қилишга ундаган.
Илгари Покистондан ун импорт қилган aфғон савдогари Гул Муҳаммад, сўнгги етти йил ичида Покистон билан тижорий алоқасини тўхтатгани ва энди Қозоғистон ва Ўзбекистондан буғдой сотиб олаётганини айтди.
"Биринчидан, Покистоннинг ўзи ун танқислигига дуч келмоқда, иккинчидан, Афғонистонда ун Покистонга қараганда арзонроқ, шунинг учун бизга ҳозир бу мамлакатдан ун керак эмас ва биз сўнгги етти йил давомида Марказий Осиёдан буғдой импорт қилиб келмоқдамиз."
Афғонистонлик савдогарнинг айтишича, Қозоғистон ва Ўзбекистондан келтирилган буғдойнинг сифати Покистонга қараганда бир неча баробар яхши ва анча арзон.
Афғонистон буғдойни қайси давлатлардан олади?
Москвада, Афғонистон ва Марказий Осиё қишлоқ хўжалиги бозори бўйича эксперт Мaринa Сидокга кўра, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия - ҳозирда Афғонистоннинг учта асосий буғдой экспортчиси.
Сидок хонимнинг сўзларига кўра, сўнгги икки йил ичида Ўзбекистон буғдой ва унни Афғонистонга экспортида етакчи бўлиб, Қозоғистонни ортда қолдирган.
"2024-йилда Афғонистонга импорт қилинган буғдой ва уннинг 47 фоизи Ўзбекистондан ва 44 фоизи Қозоғистондан бўлган".
Сидок хоним 2024 йил, 18-сентябр куни Тошкентда бўлиб ўтган "Осиё дон ва ёғлар бўйича халқаро конференциясида" Афғонистон Ўзбекистондан 1,2 миллион тонна буғдой ва ун (тоннаси 273 миллион доллар), Қозоғистондан 1,1 миллион тонна буғдой ва ун (тоннаси 265 доллар) ва Россиядан 237 минг тонна (тоннаси 209 доллар) импорт қилаган.
Дон бозори бўйича мутахассиснинг сўзларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Афғонистонга 691 минг тонна ун экспорт қилиб етакчи бўлган, ундан кейин Қозоғистон 537 минг тонна ун экспорти билан иккинчи ўринда.
Россиянинг экспорти жуда кам бўлиб, атиги 14 минг тоннани ташкил қилган.
Афғонистон 2024 йилда Қозоғистон, Ўзбекистон ва Россиядан 689 миллион долларлик буғдой ва ун импорт қилган, бу рақам 2023 йилда 888 миллион доллар ва 2022-йилда эса 846 миллион доллар бошқа йилларга нисбатан жуда паст бўлган.
Афғонистон йилига қанча буғдойга муҳтож?
Афғонистонга йилига 6,87 миллион тонна буғдой керак, шундан тахминан 70% ички маҳсулотдан қопланади, қолган қисми эса хориждан таъминланади.
Толибон ҳукуматининг Миллий статистика ва маълумотлар бошқармаси сўнгги ҳисоботига кўра, жорий йил ички ишлаб чиқариш 4,54 миллион метрик тоннани ташкил қилган, ўтган йилда эса 4,83 миллион тонна бўлган.
Ҳисоботга кўра, 2014 йилда 1,89 миллион гектардан ортиқ майдонга буғдой экилган, ўтган йилда бу 2,12 миллион гектар бўлган.
Афғонистоннинг шимолий ва ғарбий қисмида сув танқислиги сабаб буғдой етиштириш, айниқса лалми майдонлар ҳосилдорлиги кескин камайган.
Миллий статистика ва ахборот идорасининг сўнгги ҳисоботида жорий йилда 562 минг гектар лалми буғдой экилган, ўтган йилда эса 736 минг гектар бўлган.
Буюк Британиянинг "Alcis" тадқиқот институти сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида Қандаҳорда буғдой етиштириш даражаси 2023 йилга нисбатан тахминан 35 фоизга пасайганини кўрсатган.
Ҳисоботга кўра, Фароҳ, Ҳелманд, Нанграҳор, Нимруз ва Ўрузгон вилоятларида ҳам буғдой етиштириш сўнгги етти йил ичида энг паст даражага етган. Сув танқислиги бунга асосий сабабчи деб кўрсатилган.
Ташкилот, кетма кет кучли қурғоқчиликни минтақадаги буғдой ҳосили билан боғлайди ва сув тошқинлари баъзи ҳудудларда лалми далаларга ҳам зарар етказганини айтади.
Афғонистон сўнгги ўн йил ичида, Покистон буғдойи ва унига тарихий қарамлигига нуқта қўйиб, Марказий Осиёдаги янги имкониятлардан фойдаланиб, дон таъминоти йўналишини хилма-хил қилишга ва сақлаб қолишга муваффақ бўлди.
Аммо бу ривожланишга қарамай, Афғонистон ҳали ҳам импортга боғлиқ. Ички ишлаб чиқариш, қурғоқчилик ва экин майдонларининг камайиши сабаб етарли эмас.
Мутахассисларнинг фикрича, агар қишлоқ хўжалиги соҳасига кўпроқ сармоя киритилса, суғориш усуллари янгиланса ва қишлоқ хўжалиги ерлари ҳимоя қилинса, Афғонистон келажакда буғдой ишлаб чиқаришда нисбатан ўзини ўзи таъминлашга эришиши мумкин.
Акс ҳолда, Покистонга бўлган қарамлик тугатилган бўлса-да, бошқа мамлакатлардан импорт қилиш зарурати сақланиб қолади.












