Эрдўғон Оврўпо Иттифоқига таҳдид қилди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон агар ўз мамлакатига нисбатан босим тўхтамаса, юз минглаб муҳожирлар учун Оврўпо Иттифоқига чегараларини очиш билан таҳдид қилган.

Эрдўғон Оврўпо парламенти томонидан Туркия билан Иттифоққа аъзоликка доир музокараларни тўхтатиб қўйиш учун овоз беришига ғазабнок муносабат билдирган.

Оврўпо Иттифоқи парламенти аъзолари Эрдўғоннинг июл ойида кечган тўнтаришга нисбатан "ҳаддан ортиқ" муносабатидан ташвишда эканини айтишмоқда.

ОИ ва Туркия март ойида Юнонистон оролларига муҳожирлар оқими бўйича келишувга эришишганди.

Шундан кейин қочқинлар ва муҳожирлар оқими кескин даражада озайган эди.

Эрдўғон эса Оврўпо Иттифоқини ваъдасида турмасликда айбламоқда.

Март ойидаги келишувга доир Оврўпо Иттифоқи Туркияга молиявий ёрдам ва аъзоликка доир музокараларнинг жадаллашиши ваъдасини берганди.

"Қулоқ солинг, агар сиз яна давом этсангиз, биз чегараларни очиб юборамиз", деб айтган Эрдўғон.

Олмония канслери Ангела Меркелнинг воизига кўра, Туркия ва Иттифоқ ўртасидаги келишув жуда муҳим ва "барча томонларнинг манфаатларини қамраб олади, бу масалада таҳдид қилиш ёрдам бермайди", деб айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.