Янгиликлар: $9 долларга сотилган, 12 ёшида ҳомиладор, эри эса тишлонғич... Yangiliklar Dunyo Qizlar 100 Ayol

Сурат манбаси, SKRINSHOT
Бир етим қиз тақдири нима бўлди?
Алоқадор мавзулар:
Дунёда ҳар йили 12 миллион қиз 18 ёшга етмай эрга берилади.
Ҳатто болалар никоҳига қарши қонунлар мавжуд бўлган мамлакатлар ҳам баъзан уларни амалга ошира олмайди.
Дейлик, Малавида 2017 йилдан бери болалар никоҳи ноқонуний ҳисобланади.
Аммо бу каби никоҳ, йилларки, маданий жиҳатдан мақбул, деб кўрилади ва ҳали ҳам қишлоқ жамоаларида давом этмоқда.
"Келинлар эмас қизлар" ноҳукумат ташкилоти маълумотларига кўра, Малавидаги қизларнинг 40 фоиздан ортиғи 18 ёшгача эрга берилади.

Сурат манбаси, .
Тамара улардан бири. Қуйида унинг ҳикоясига қулоқ тутсак:
"Мени 12 ёшимда эрга беришган.
12 ёшимда ҳомиладор бўлганман.
Ҳозир 9 ойлик ҳомилам бор.
Бир одам қўлимни сўраганини эшитдим.
Мен учун қалин пулини ҳам берибди.
Оилам эса, қалин пулини аллақачон ишлатиб ҳам бўлибди.
Улар эрга тегишим кераклигини айтишди, мен йўқ дедим.
Уйдагиларим туриб олишди ва мени бунга кўндиришди.
Эринг бизга ёрдам беради, дейишди.
Шу сабаб рози бўлдим, дея ҳикоя қилади у.

Сурат манбаси, YOUSEF ELDIN / BBC
Тамара
Ҳали 10 ёшда экан, Тамара ота-онасидан айрилган.
Яшаш учун кейин уни бувисиникига юборишган.
Бувиси эса, уни 20 ёшлардаги эркакка сотган.
"Очарчилик экани боис, бизга овқат керак эди.
Бувим қалин пулига маккажўхори олган.
Бир тийини йўқлигини билардим.
Шу боис, пулни қаердан олганини сўрадим.
Мени сўроқ-жавоб қилишнинг ўрнига, овқатингни е, деди бувим.
Тамаранинг айтишича, буёғига оилавий ҳаёти осон кечмаган.
"У одамнинг ёши мендан анча катта эди. Осон бўлмади.
Эрим менга жисмонан азоб берарди.
Бир ишни хато қилиб қўйсам, доим тишларди", - дея сўзларида давом этади у.
Масъуллар аралашганида эса, эри қочиб кетган.
Тамара яқинда ўғилли бўлди.
У боласи бироз улғайса, мактабга қўймоқчи.
"Бир кун келиб, ўзим ҳам таҳсилимга қайтмоқчиман.
Эрга тегишга қизиқмайман. Чунки жуда ёшман", - дейди у.
"Бу ерда асосий сабаб - қашшоқлик. Бизда кўпчилик оилалар камбағал. Ота-оналаримиз ўз фарзандларини боқа олмаяпти, шу боис, улар наздида энг тўғри ечим - қизни турмушга бериш.", - дейди AGE Africa дан Луcи Моррис.

Сурат манбаси, .
Бола келинлар - қисқача статистика
- Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси UNICEF маълумотларига кўра, бугунги кунда 650 миллионга яқин аёл 18 ёшга тўлмасдан турмушга чиққан.
- World Vision ёрдам ташкилотига кўра, дунё бўйлаб қизларнинг тахминан 21 фоизи болалигида узатилади.
- Сўнгги ўн йил ичида Осиё ва Африкада ёш болалар никоҳи даражаси пасайган, бироқ Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида 25 йил давомида ҳеч қандай тараққиёт кузатилмаган, дейди "Келинлар эмас қизлар" нодавлат ташкилоти.
- Энг кўп бола келинлар Жанубий Осиёда яшайди. Дунёдаги бола келинларнинг 40 фоизи худди шу минтақа ҳисобига тўғри келади.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.













