Эълон: Би-би-си Ўзбек Хизмати билан ҳамкорлик қилишни истайсизми? O‘zbekiston Dunyo Yangiliklar

Лого
Сурат тагсўзи, Би-би-си Ўзбек хизмати ўзбекзабон журналистларни фрилансерлик асосида ҳамкорликка даъват қилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан ишлашни истайсизми?

Би-би-си Ўзбек хизмати Ўзбекистондан ўзбекзабон журналистларни фрилансерлик асосида ҳамкорликка даъват қилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати ўз веб саҳифаси, ТВ ва рақамли платформалари орқали ўзбек тилида кундалик янгиликлар, долзарб мавзулардаги дастурлар ва ҳужжатли фильмларни бериб бормоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати мураккаблашиб бораётган дунёни англашни истаган ҳар бир кишига ғоя ва ахборот етказади. Ўзининг янгиликларни халқаро етказиш тажрибасига таянган ҳолда, Би-би-си Ўзбек хизмати кундалик воқеа-ҳодисалар, санъат, фан, спорт, сиёсат ва бизнес бўйича турфа дастурларни тақдим қилади. Юқори суръат ва қисқа муддатларда юқори савиядаги таҳлилий, тўғри ва холис репортажлар тайёрлаш бизнинг журналистик фаолиятимиз ўзагини ташкил қилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати янада кенгайиш ва ўсишни кўзлар экан, янги истеъдодларни жалб қилиш ниятимиз бор ва улар қаторида сиз ҳам бўлишингиз мумкин.

Белгиланажак вазифалар

Дунёнинг энг машҳур ташкилотининг бир қисми бўлишни истайсизми?

Иштиёқманд, истеъдодли ва мослашувчан ўзбекзабон фрилансер журналистларни ҳамкорликка даъват қиламиз.

Муваффақиятли номзодлар соҳадаги энг яхши журналистлар билан бирга ишлаш, турли-туман истеъдодлар, эътиборли шахслар билан учрашиш имкониятига эга бўлади.

Биз истаган номзод

Ўзбекчада ёзиш, таҳрирлаш, сўзлаш малакаси қатори инглизчани ҳам тушуниши керак. Бу тилда сўзлай олиш ва ёза билиш табиийки айни муддао бўлур эди. Шунингдек, бироз журналистик тажриба ҳам керак бўлади. Ўз вазифаларингизни режа асосида ва белгиланган муддатда, кўпинча босим остида бажара олишингиз, майда тафсилот ва хатоларга нисбатан зийрак бўлишингиз керак. Таҳририят кун тартибидан яхши бохабар бўлиш ва тезкор янгиликлар муҳитига жавоб бера олиш ҳам лозим. Барча платформаларимизда ишлай олишингиз, аудиториянинг эҳтиёжини чуқур ҳис этиб, материалларни тайёрлаш техникасидан бохабар бўлишингиз даркор. Технология ва ижтимоий тармоқлар билан ўзингизни қулай ҳис қилишингиз, малакангизни ошира боришингиз ва оддий ғояларни қизиқарли материал шаклида тақдим эта олишингиз керак. Шунинг учун номзодлардан кенг малака ва кўникмаларни кутамиз.

Тошкент
Сурат тагсўзи, Би-би-си Ўзбек хизмати ўзбекзабон фрилансер журналистларни ҳамкорликка даъват қилади

Қуйидаги ишларда тажрибага эга бўлганингиз маъқул:

Веб саҳифа, ТВ, радио, рақамли ва ижтимоий медиа ва интерактив контент учун ғояларингизни таклиф қилиб тушунтириб бера олиш

  • Янги контент яратиш
  • Материалларимизга қизиқиши мумкин бўлган эҳтимолий аудиторияни топиш ва мавжудларини янада қизиқтириш
  • Эфирга узатиш ва таҳрирлаш (монтаж) компьютер дастурлари билан ишлай олиш
  • Қисқа ва тушунарли тилда ёзиш
  • Журналистик муҳитда ишлаш
  • Маъмурий масалаларда ёрдамчи бўлиш.

Синовдан ўтган номзодлар нимага эришади?

Агар фрилансерларимиз рўйхатига қўшилсангиз, зарур вақтларда бир кундан 24 ҳафтагача муддатда бажарилиши мумкин бўлган ишлар бўйича буюртмалар беришимиз мумкин. Иш доимий бўлишига кафолат берилмайди ва давомли бўлмаcлиги мумкин.

Диққат, бу имкониятлар муайян лавозимларга тегишли эмас: муваффақиятли номзодлар келгуси ойларда бўш иш ўринлари пайдо бўлганда сменалар/шартномалар учун кўриб чиқилиши мумкин.

Фрилансерларга нима таклиф қилинади?

Барча берилажак имкониятлар фрилансерликни ҳисобга олиб берилади.

Фрилансерларимиз сафига қўшилганлар Би-би-си билан доимий иш юзасидан шартнома имзоламайди. Аммо одатий шаклда доимий ишга ариза беришлари мумкин, бироқ бу ишга жойлашишни кафолатламайди.

Ташкилот ҳақида

Биз нафақат бажарилажак ишга, унинг қандай бажарилишига ҳам эътиборлимиз. Бизнинг қадриятларимиз ва ўз иш тарзимиз биз учун муҳим. Қуйида илова қилинган ҳужжатда баён қилинган қадриятларимиз ва хулқ атвор меъёрлари билан танишиб чиқинг.

Би-би-си учун турфа хиллик муҳим қадрият саналади. Биз ҳар бир шахснинг ҳиссаси қадрланадиган муҳитда ишлаймиз, бу эса ҳар бир ходим ва ҳамкоримизнинг имкониятларини намоён қилиши учун шароит яратади.

Биз имкон қадар турфа истеъдодли одамларни ижодий ва ноижодий ишларда ҳисса қўшиши учун Би-би-сига жалб қилишга ҳаракат қиламиз. Ходим ва фрилансерларимизнинг турфа хил бўлиши турфа хил аудиторияга мослашиш имконини беради.

Биз имкониятлар тенглигига содиқмиз ва ёши, жинси, миллати, жисмоний имконияти, ижтимоий келиб чиқиши ва диний эътиқодидан қатъи назар, барчага очиқмиз. Биз операцион талаблар имкон берадиган даражада барчага вазифаларини имкониятига қараб белгилаймиз.

Би-би-сидаги турфа хиллик ва инклюзивлик ҳақида тўлароқ маълумот олиш учун бу сайтимизга боринг.

Мавзуларни тадқиқ қилиш, улар ҳақида ёзиш, таҳрир қилиш ва маҳсулотни тегишли воситалар орқали юқори сифатда етказиб бериш учун видео, аудио ва рақамли қурилмалар ва ахборот технологияларидан фойдала олиш.

  • Ўзбек тилини мукаммал билиш, тўғри гапириш ва ёзиш.
  • Материални ТВ ёки рақамли платформаларда тақдим қилиш талаб этилиши мумкин. Булар жонли ёки аввалдан ёзиб олинган шаклда бўлиши мумкин.
  • Веб саҳифада материалларни эълон қила олиш.
  • Дастурларни тайёрлаш ва тақдим қилиш ҳам талаб қилиниши мумкин. Бу жонли ёки аввалдан ёзиб олинган бўлиши мумкин.
  • Турли ҳикоялар бўйича ғояларни таҳририй кўриб чиқиш, тўғри ва холис журналистик талабларга мувофиқ шаклда материал тайёрлаш.
  • Материални тайёрлаш ва ундан кейин бўладиган студиядаги жонли ва аввалдан ёзиб олинган ишларни бажариш. Мавзуларни тадқиқ қилиш, улар ҳақида ёзиш, таҳрир қилиш ва маҳсулотни тегишли воситалар орқали юқори сифатда етказиб бериш учун видео, аудио ва рақамли қурилмалар ва ахборот технологияларидан фойдала олиш.
  • Жамоанинг бошқа аъзолари ва Би-би-сидаги бошқа бўлимлар билан яқиндан ишлаш, материал баҳам кўрилишини таъминлаш, нусха кўчиришлардан тийилиш, юқори сифатда ишлаш.
  • Муайян лойиҳани амалга ошириш учун жамоа ичида ташаббускор бўлиш.
  • Турли тоифадаги аудитория учун мос келадиган янгиликлар тайёрлаш.
  • Ресурслар ва муддатларни ҳисобга олган ҳолда ишларни режалаштириш ва приоритетларни белгилаш.
  • Турли ижодий ва техник кўникмалардан фойдаланган ҳолда контент яратиш.
  • Юксак савиядаги таҳририй стандартларни маҳкам ушлаган ҳолда тиғиз муддатларда ишлаш.
  • Би-би-сининг Соғлиқ ва хавфсизлик сиёсатига мувофиқ шаклда вазифаларни бажариш.

Муҳим

  • Ўзбек тилидаги материалларни мукаммал тайёрлаш ва техникасини яхши билиш, бу борадаги тажриба.
  • Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятни мукаммал тушуниш.
  • Ўзбекистон, Афғонистон, Марказий Осиё ва бутун дунёдаги ўзбек диаспорасига мансуб аудиториямиз эҳтиёжларини мукаммал тушуниш.
  • Би-би-сининг янгиликлар бўйича кун тартиби, янгиликлар ва долзарб воқеалар ҳақидаги репортаж талаблари, дастурлар бўлимлари ва аудиторияни тўғри тушунган ҳолда қарорлар қабул қилиш.
  • Дастурлар бўйича материал тўплаш учун технологиядан самарали фойдаланиш қобилияти.

ИШ ТАВСИФИ

  • Жамоа қандай самарали ишлашини тушуниш ва керакли вазифани бажариш.
  • Кенг доирадаги одамлар билан самарали муносабатлар ўрнатиш ва уни давом эттириш.
  • Би-би-си ичидаги хилма-хилликни таъминлашга содиқлик ва индивидуал фарқлар Би-би-сига қанчалик наф келтиришини тушуниш.
  • Ишни самарали режалаш ва ташкилотчилик қобилияти, бир вақтнинг ўзида ишнинг турли жиҳатларига эътибор қаратиш, устуворликларни белгилаш, муддатида бажариш, ўзгаришлар ва қарама-қарши приоритетларга мослаша олиш.
  • Турли аудиториялар ва мультимедия шакллари учун, шу жумладан, веб-сайт учун мос келадиган аниқ, равшан ва қизиқарли тарзда ижодий ёзиш, мослаштириш ва таржима қилиш.
  • Белгиланган муддатлар ва ўзгарувчан приоритетлар ва шароитларда иш сифатини сақлаб қолиш учун мослашувчан ва қайишқоқ бўлиш.
  • Соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик қоидаларини тушуниш ва уларни амалда қўллаш.

Ишга таъсир ва қарор қабул қилиш

Юқори даражадаги масъулият ва қарор қабул қила олиш; ёлғиз ишлай олиш. Менежерлик масъулияти йўқлиги. Кичик ходимлар, яъни тадқиқотчилар, координаторлар ва ассистентлар норасмий равишда кўмак бериши мумкин. Ёрдам янгиликлар контентини яратишдан дастурлар тайёрлаш ва уларнинг тақдимотини қамраб олади.

Таклифимиз сиз учун қизиқ бўлса, [email protected]манзилига 25 июлга қадар резюме ва мактубингизни юборинг.