Қиролича Елизавета II дафн этилди Britaniya Dunyo yangiliklar

2022 йил 19 сентябрь куни Буюк Британия Қироличаси Елизавета II нинг дафн маросими бўлиб ўтди.

Британия тахтида 70 йил ўтирган Қиролича Елизавета II 2022 йил 8 сентябрь куни 96 ёшида вафот этди.

Қиролича оламдан ўтаркан, унинг тўнғич ўғли Чарльз Буюк Британиянинг янги Қироли Чарльз III деб расман эълон қилинди.

Қирол Чарльз III нинг илк фармони волидаси Қиролича Елизавета II нинг дафн маросими куни мамлакатда дам олиш куни деб эълон қилиниши ҳақида бўлди, дафн кунининг аниқ санаси кейин белгиланди.

Қиролича жасади солинган тобут Шотландиядаги видолашув маросимларидан кейин Лондонга олиб келинди.

14 сентябрда Қиролича тобути Букингем Саройидан Вестминстер Ҳоллга олиб борилди, тўрт кун давомида британияликлар марҳума билан видолашдилар.

Лондон марказида жуда узун одамлар навбати юзага келди, мотамсароларнинг сони миллионларга етгани хабар қилинди.

Одамлар Қиролича билан видолашиш учун тунги чодир ва кўрпачаларни ўзлари билан олиб келиб, кўчаларда ухлаб қолдилар.

Бир инсоннинг навбати олти соатдан кейин етиб келиши хабар қилинди

19 сентябрь куни эрталаб Қиролича тобути давлат дафн маросими учун Вестминстер Аббатлигига олиб ўтилди.

Расмий дафн маросими Лондон вақти билан соат 11:00да бошланди.

Маросимда Британия Қироли оила аъзолари, юқори мартабали Британия сиёсатчилари, АҚШ Президенти Жо Байден, Франция Президенти Эммануэл Макрон, Канада Бош вазири Жастин Трюдо ва бошқа мамлакатларнинг давлат раҳбарлари, қироллари, қироллликлар оилалари аъзолари қатнашдилар.

Маросим ортидан тобут Веллингтон Аркига олиб борилдиди ва у ердан Лондон четидаги Қироличанинг Виндзор қасрига олиб кетилди.

Виндзор қасридаги Авлиё Жорж ибодатхонасида дафн маросими бўлиб ўтди.

У ерда тобут устидаги императорлик тожи, ҳукмдорнинг олтин шари ва асоси олиб қўйилди.

Сўнг тобутни Георг VI бутхонасининг ертўласи сағанасига жойлаштирдилар.