Қорин рақси номини ёмон кўраман, уни Миср рақси деб ўзгартиринг ва ЮНЕСКО рўйхатига киритинг! - Видео Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, Tarab Collective
Мисрлик таниқли раққоса Амие Султон дунёга машҳур рақс номи ва бу рақсга нисбатан салбий муносабатни ўзгартириш мақсадида кампания бошлади.
"Мен "Қорин рақси" деган атамани ёмон кўраман. Ўрнига "Миср рақси" деб аташ керак. Чунки у бизнинг халқимиз, бизнинг маданиятимиз рақсидир", деди Tarab ижодий гуруҳи асосчиси Амие Султон Би-би-сига берган интервьюсида.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Алоқадор мавзулар
"Қорин рақси" деган ном XIX асрда европаликларнинг Шарқ, хусусан, Мисрга қизиқиши кучайган замонларда пайдо бўлган, уни илк бор француз рассоми Jean-Léon Gérôme 1863 йили чизган суратида қўллаган, сўнг бошқа Европа тилларига ҳам қорин ёки бел рақсида кириб борган.
"Одатда уни "Шарқ рақси", "Миср рақси", ё "Рақс Балади" деб атайдилар, "Балади"нинг маъноси - менинг мамлакатим", дейди Амие Султон.
Ислом динининг таъсири кучли жамиятда "Рақси Балади" асосан аёллар ва эркаклар ажратилган давраларда ижро этилган, бироқ XX асрдаги Миср бадиий фильмлари бу рақснинг дунё бўйлаб оммалашишига олиб келган.
"Бу рақсга шаҳвоний назар билан қараш мавжуд. Чунки уни бар ва клубларда эркаклар даврасида ижро этиш урфга айланган. Бу рақс фақат эркаклар кўнглини хушлаш учунгина деб қаралади. Аёл доим алкоголь сотиладиган жамоат жойларида ўйнашга мажбур этилади, раққосалар ҳаётига таҳдид туғилади, жамиятнинг салбий қараши шаклланади, уларга қарши кўп тегажоғлик ҳолатлари рўй беради", дейди Амие Султон.
Амие Султон "Рақси Балади"нинг Мисрдаги турларини ўрганиш ва дунё бўйлаб оммалаштириш мақсадида бир йилча олдин кампания бошлаган.
"Биз рақсимизни ЮНЕСКО Номоддий мероси рўйхатига киритиш мақсадида маблағ йиғиш жараёнидамиз", деди Амие Султон.
ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мероси жаҳон бўйлаб халқларнинг оғзаки анъаналари, ижро санъати, ижтимоий амалиётлар, урф-одатлар, байрам тадбирлари, бошқа билим, малака ва анъаналаридан бохабар этиш, эътибор қаратиш, сақлаб қолиш йўлларини кўриш мақсадида ташкил этилган.
2016 йили Наврўз байрами, Ўзбек палови, 2019 йили Ўзбек Лазги рақси ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган, шу кеча-кундузда Ўзбекистон Бахшичилик санъатини нуфузли ташкилот эътиборига тақдим этган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















