АҚШ ва Хитой: Уйғурлар билан “ҳеч кимнинг иши йўқ”ми – америкалик миллиардер танқидлар остида Amerika Xitoy uyg'urlar musulmonlar dunyo yangiliklar

Сурат манбаси, Reuters
Миллиардер ёлғиз ўзи эмас, "кўпчилик америкалик" номидан ҳам гапирган. Хитойдаги уйғурлар аҳволининг ўзлари учун "қизиғи йўқ"лигини айтган.
Чамат Палихапития худди ана шу сўзлари ортидан танқидлар остида қолиб кетган.
Ижтимоий тармоқлар том маънода ларзага келган.
Алоқадор мавзулар:
Хитойнинг 'булғанган' пахтаси
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Серқирра миллиардер
Чамат Палихапития Сан-Франциско баскетбол клубининг ҳамсоҳиби.
Бошда Facebook ка ҳам ижроий раҳбарлик қилган, йирик хусусий мулкдор.
У яна "All-in" подкастини олиб борувчилардан бири.
Баҳсли фикрлари ҳам худди ана шу платформада янграган.
Миллиардер бу масалада қилаётган ишларининг Жо Байденга қандайдир фойдаси бўлдими, деган масалада ўзининг нуқтаи назарини билдирган.
Ўзига қарши ёғилиб кетган танқидлар ортидан эса, мавқеини ҳимоя қилиб чиққан.
Миллиардер, "Муҳим масалалар муҳим баҳсларга арзиши"ни даъво қилган.
"Хитойда бўладими ёки АҚШда, қаерда бўлмасин, инсон ҳуқуқлари муҳим масала" эканини айтган.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост, 1
Аммо унинг бу сўзлари ҳам кўпчиликни тинчита олмаган.
Акс-садолар
"Одамлар кечирим сўрашса, уларга яна бир имконият берилади. Чамат узрхоҳлик қилиш уёқда турсин, ҳатто айтган гапларининг уйғурларга қанчалик зиёни тегишини ҳам англаб етолмайди", дея твит қилган, жумладан, инсон ҳуқуқлари фаоли Райҳон Асат.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост, 2
Унинг ёзишича, "Йирик корпорациялар раҳбарларининг бу каби қўлловини кўриб, Хитой янада руҳланиб кетади ва ўз геноцидини давом эттираверади".
АҚШ Хитойни Шинжон минтақасидаги мусулмон уйғурларини қатағон қилиш билан уларга қарши геноцид содир этаётганликда айблайди.
Расмий Пекин эса, айни мазмундаги айбловларни изчил равишда рад этиб келади.
Ўтган йили президент Жо Байден ширкатларни минтақадан импорт қилаётган маҳсулотлари мажбурий меҳнат воситасида ишлаб чиқарилмаганини исботлашга масъулловчи янги қонунга ҳам имзо чеккан.
"Аччиқ ҳақиқат"ми?
"Тан олинг, ҳеч ким, ҳеч кимнинг уйғурлар билан иши йўқ, хўпми? Сиз қайғурганингиз учун бу масалани кўтардингиз. Бу жуда яхши, аммо...биз, қолганлар учун бунинг қизиғи йўқ. Мен сизга бор-йўғи аччиқ ҳақиқатни айтаяпман", - деган миллиардер.
Boston Celtics ҳужумчиси Энес Кантер ҳам уни кескин танқидга тутганлардан бири.
Энес Кантер ўзининг инсон ҳуқуқлари борасидаги чиқишлари билан танилган.
Мажбурий меҳнат тўғрисидаги қонун лойиҳаси учун ҳам кампания олиб борган.
У миллиардернинг сўзларига, "Геноцидлар худди шунга ўхшаган одамлар туфайли содир бўлади", дея муносабат билдирган, твит қилган.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост, 3
Чамат Палихапития 10 фоиз ҳиссаларига эгалик қилувчи Golden State Warriors баскетбол жамоаси ҳам ўзини ундан четга тортган.
Жамоа махсус баёнот билан чиққан, "Чамат Палихапития ўзларининг "тўлақонли инвесторлари эмас"лигини айтган.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост, 4
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














