You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Чодра остидаги яширин Эронда аёллар нималар қилишаяпти? 100 аёл. Video dunyo Eron ayollar musulmonlar
Чодра ортидаги Эронга ҳеч яқиндан назар солганмисиз?
Аёлларни бугун Эронда дарралар ва қамоқлар ҳам қўрқита олмаяпти.
Уларнинг яширинча қилишга қодир бўлаётган ишлари бугун ҳатто Ғарбда ҳам сарлавҳаларга чиқмоқда.
Алоқадор мавзулар:
Бугунги Эрон
Исломий Эронда бугун рок мусиқаси гуллаб-яшнамоқда.
Аёллар ҳам оғир метал йўналишида рок мусиқалари ижро этиб, ашулалар куйлашмоқда.
Эронда аёлларнинг ҳатто оддий қўшиқ куйлаши ҳам тақиқланган.
Ким бу тақиқни бузса, у дарраланади ёки узоқ муддатга қамалади.
Эронлик аёллар жазодан қўрқишмайдими?
Эронда нималар бўлмоқда?
Хания рок хонандаси. Oғир метал йўналишида куйлайди.
Аммо у Эронни тарк этган.
"Бу менга азобларимни унуттиради. Қайғу, кечинмаларимни енгишга ёрдам беради. Чунки Эронда аёл бўлиш осон эмас. Бу катта фaлокат", - дейди у.
Эрон ва рок
Эроннинг яширин рок концертидаги аёллар ҳақида қисқагина бадиий фильм ҳам ишланди.
Фильм режиссёри ҳам металда куйлаш аёллар учун янада хавфли бўлиши мумкин, дейди.
У бунинг сабабини Эронда аёллар яккахон хонандалик қила олмасликлари, умуман қўшиқ айтишлари маън этилгани билан изоҳлайди.
Аммо, Фарҳод Аребилининг айтишича, "Эронда кўпчиликнинг ғазаби тошган.
Метал жанри эса, моҳиятан жуда жўшқин.
Худди шу боис ҳам, бу ҳисни ифодалашда айнан металл мусиқа жуда қўл келаётир".
Эронда эса, бу соҳада ҳам цензура қаттиқ.
Ижролар эркин эмас.
Бўлаётган концертлар ҳам қатъий назорат қилинади.
"Жонимдан қўрқаман"
Ўзи ҳам яккахон рок хонандаси бўлган Мона Шамс улардан бирига борган.
У ўз таассуротларини ҳайрат, таажжуб ва ҳатто анчайин хавотир билан ифодалайди.
"Созандалар ўз ижроларини бошлашди. Зални ҳар томондан қўриқчилар ўраб олишган. Ҳамма ўтиришга мажбур. Қимир эта олмайсиз. Ҳатто бошингизни тебратишга рухсат йўқ. Текшириб туришади", - дейди у.
Мона ҳам алал-оқибат Эрондан кетган.
У айнан метал жанрида куйлагани учун ҳам бошқаларга қараганда жонидан кўпроқ қўрқишини айтади, кетиш қарорини худди шу нарса билан изоҳлайди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek