Мянмар. Тузум ва сиёсат: Зиддиятли Ау Сан Су Чига илк ҳукм чиқарилди - Birma Myanma dunyo yangiliklar

Ау Сан Су Чи

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Ау Сан Су Чи жами 11 та айбловга юз тутиб турибди. У бир умрга қамалиши мумкин

Мянмарнинг ағдарилган президенти ҳозирча тўрт йилга ҳукм қилинди.

Ау Сан Су Чи жами 11 та айбловга юз тутиб турибди.

У бир умрга қамалиши мумкин.

Зиддиятли сиёсатчи Нобель Тинчлик мукофоти соҳибаси ҳам бўлади.

Аммо орада Ау Сан Си Чи Роҳинга мусулмонлари қирғин қилинаётганини рад қилиб чиққан.

Қилган бу иши билан катта шов-шувга сабаб бўлган.

Ҳукумати мусулмонларнинг ҳақиқий аҳволини кўришни истаган БМТ ходимларига виза ҳам бермаган.

Буларнинг барчаси Ау Сан Су Чига берилган Нобель мукофоти қайтариб олиниши керак, деган даъватларга ҳам сабаб бўлган.

Унинг ҳукумати Роҳинга мусулмонларини ҳимоя қилмаётганликда танқид қилинган.

БМТ Олий Комиссари Зейн бин Раад ал-Ҳусайн орада Мянмардаги мусулмонларга қарши амалларни геноцидга қиёслаган.

Бу учун мамлакатнинг амалдаги раҳбари Ау Сан Су Чи ҳам масъул ва жазога тортилиши кераклигини урғулаган.

Ау Сан Су Чи ўрни минбарми ё маҳкама?

Айни мавзуга алоқадор видеолар:

Илк ҳукм

Ау Сан Су Чига қарши илк ҳукм мамлакат Фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги қонунини бузганлик доирасида чиқарилган.

У норозилик уйғотиш ва пандемия тартиб-қоидаларини бузганликда айбдор, деб топилган.

Мянмар собиқ раҳбари тўрт йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ау Сан Су Чига жами 11 та айблов қўйилган.

У ўзига қўйилган айбларнинг барчасини рад этиб келади.

Айбловлар адолатсиз эканликда халқаро миқёсда ҳам қораланган.

Унинг сайланган ҳукумати шу йил февраль ойида ҳарбийлар томонидан ағдарилган.

Ўзи эса, уй ҳибсига олинган.

Ау Сан Су Чининг қачон қамоққа ўтказилиши маълум эмас.

Ау Сан Су Чи

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ҳарбийлар ўтган йилги парламент сайловлари ортидан қудратни куч билан эгаллашган

Янги ташкил этилган Миллий Бирдамлик Ҳукумати унинг "қийналаётгани"ни айтган.

Мазкур ҳукумат давлат тўнтариши мухолифлари ва демократпараст сиёсатчилардан ташкил топган.

"Унинг аҳволи яхши эмас...генераллар 104 йиллик қамоқ жазосига ҳозирлик кўришмоқда. Ҳарбийлар унинг қамоқда ўлиб кетишини исташмоқда", - деб айтган доктор Саса.

Ҳарбийлар ўтган йилги парламент сайловлари ортидан қудратни куч билан эгаллашган.

Сайловда Ау Сан Су Чи бошчилик қилувчи Демократия учун Миллий Лига партияси катта овоз билан ғалаба қозонган.

Генераллар эса, сайловлар тоза ўтмаганлигини иддао қилишган.

Улар ҳатто мустақил кузатувчиларнинг сайловлар борасидаги ижобий баҳоларини ҳам тан олишмаган.

Давлат тўнтариши Мянмарда давомий норозилик намойишлари тўлқинини келтириб чиқарган.

Ҳарбийлар эса, демократпараст намойишчилар, фаоллар ва журналистларни бостиришнинг уддасидан чиқишган.

Ау Сан Су Чи давлат тўнтариши ортидан ҳибсга олинган 10600 та мянмарликдан биттаси бўлади.

"Сиёсий маҳкумларга кўмак бериш уюшмаси" кузатув гуруҳининг ҳисоб-китобларига таянилса, намойишлар чоғида мингдан зиёд одам ўлдирилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek