Ўзбекистонда янги антирекорд, Россияда ёнғин ва отишма, ўзбекистонликларнинг пуллари кўпайдими? O‘zbekiston, Rossiya, musulmonlar, yangiliklar

Ўзбекистонда ковид

Сурат манбаси, Gazeta.uz

Энг кўп ковид Тошкентда. Ўзбекистон вакциналари сифатлими? Энди Россиянинг Апрелевкасида қуролли оммавий жанжал. Улар ўзбекистонликлар эдими?

Энг кўпи Қорақалпоғистонда

Ўтган кеча кундузда Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 698 нафар, пневмония қайд этилганлар сони эса 478 нафарни ташкил этган, 4 нафар бемор коронавирус ташхисидан вафот этган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Соғликни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Хабарга кўра, 2021 йил 20 июль ҳолатида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 121329 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, Соғликни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонга яна 1 миллион доза вакцина келтирилганини билдирди.

Бу 1 миллион доза - ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси эканлиги очиқланган.

Ўзбекистон вакциналари сифатлими?

Хитой вакцинаси келтирилди

Сурат манбаси, official

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонга олиб келинаётган вакциналар ҳақида тўхталди.

Расмийга кўра, Ўзбекистон бугунга қадар 5 млн.дан кўпроқ вакцина ишлатган.

Бу вакциналарнинг 4 млн. дозадан ортиқроғи Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигидаги ишлаб чиқарилган вакцина эканлиги билдирилган.

Мамлакатда жами 8 млн.дан кўпроқ доза вакцина олиб келинган.

"7,5 млн. дозаси Ўзбекистон-Хитой вакцинаси, 370 минг дозаси "Спутник V" вакцинаси, 710 минг дозаси AstraZeneca вакцинаси. Ўзбекистонга олиб келинган вакциналарнинг ҳаммаси бир хил вакцина - рекомбинат оқсил асосида тайёрланган вакциналар. Демак, Ўзбекистон ҳудудида қўлланилаётган вакциналар бу ҳам хавфсизлик, ҳам сифат нуқтаи назаридан тўлиқ талабларга жавоб берадиган вакцина", - дейди Нурмат Отабеков.

Ўзбекистонликлар эдими?

Россия полицияси

Сурат манбаси, .

Москва яқинидаги Апрелевкада қуролли оммавий жанжал бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТАСС ўз манбасига таяниб хабар берди.

Унга кўра, тўқнашув иштирокчилари ўзбекистонликлар бўлишган. Гувоҳлар бу қуролли жанжални видеотасвирга олишган.

Хабарда ёзилишича, мигрантларнинг тўқнашуви 18 июлга ўтар кечаси содир бўлган. Ушбу жанжалга муҳожирларни нима ундагани ҳозирча маълум эмас.

Жанжалда 20 га яқин киши иштирок этган. Видеотасвирларда кўринишича, низо пайтида мигрантлар бир бирига қарата таёқ ва шиша идишлар қўллашган, ҳавога ўқ узишган.

Ўша ерда тўхтаб турган бир нечта автомашинага зарар етказилган.

Воқеа жойига полиция ходимлари етиб келган, аммо сирена товушларини эшитиб, гумонланувчилар қочишга улгуришган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур жанжал юзасидан текширув ишларини бошлашгани маълум қилишган.

Отишмали жанжалда ўзбекистонликларнинг иштироки борасида ҳозирча Ўзбекистон расмийлари бирон бир баёнот беришганича йўқ.

Ҳаммада пасайган, Ўзбекистонда ортган

Мигрант

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

2021 йилнинг дастлабки уч ойида чет эл фуқароларининг Россиядан Ҳамдўстлик давлатларига ўтказмалари ҳажми ўртача 13% дан камайган, аммо истиснолар ҳам мавжуд.

Бир йилки, давом этаётган пандемия ва маълум карантин чекловларига қарамай, Ўзбекистон мамлакатга кирган пул ўтказмалари ҳажми ортган ягона давлатга бўлди.

Жорий йилнинг биринчи чораги натижаларига кўра, ўзбекистонликлар Россиядан 680 миллион долларга яқин маблағни жўнатдилар, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 12,4 фоизга кўпдир.

МДҲнинг бошқа барча мамлакатлари у ёки бу даражада энг паст кўрсатгичларга эга.

Аммо, дейлик, Арманистон ва Беларусь атиги 4 фоиздан сал кўпроқ миқдорда тушган бўлса, Қирғизистон бирдан 10 фоизни йўқотган.

Тожикистонда - учдан бир қисмидан кўпроғига, Молдовада бир ярим баравар, Туркманистонда эса қарийб икки бараварга қисқарган.

Ёнғинларнинг кети узилмаяпти

Россиядаги ўрмон ёнғинлари

Сурат манбаси, AERIAL FOREST PROTECTION SERVICE/TASS

Россиядаги ноодатий иссиқ об-ҳаво тўлқини Сибирдаги шиддатли ўрмон ёнғинларини келтириб чиқарди.

Бир ойдан ошдики, Ёқутистонда кенг кўламли ёнғинлар давом этмоқда.

Ёнғин 1,5 миллион гектардан зиёд ўрмонни йўқ қилиб юборди ва бу вазият август ойининг ўрталарига қадар сезиларли даражада яхшиланиши эҳтимоли кам, дея ҳисоблайди "Гринпис".

Хабаровск ўлкасининг Николаевский туманида ҳам ёнғинлар авж олган. Бу ҳақда сешанба куни маҳаллий ҳукумат хабар берди.

Хабарга кўра, ўлканинг фавқулодда ҳолат тизими ишлаши қийин бўлган қисмида тахминан 3 минг гектар майдон ёниб кетган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek