“Аждар одам” бош суяги топилди - олимлар инсон келиб чиқишини ҳамон ўрганмоқда - video dunyo yangiliklar

Аждар одам

Сурат манбаси, KAI GENG

Сурат тагсўзи, Уч ўлчамли сканерда мияси бизники билан бир ҳажмда бўлган улкан бош акс этган
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Хитой олимлари қадимий одамларнинг янги тури, деб ишонилувчи бош чаноқ топишди. "Аждар одам" энг яқин аждодимиз бўлиши мумкинми?

Танишинг аждар одам. У Хитой шимоли шарқидаги қора аждар ёки Амур дарёси бўйидан топилган ва бош чаноқлари яхши сақланган:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Аждар одам" 146 минг йил аввал яшаган одамнинг янги тури ҳисобланади.

Уч ўлчамли сканерда мияси бизники билан бир ҳажмда бўлган улкан бош акс этган.

Аммо қош устида бўртиб чиққан дўнг янада қадимийроқ нарсага ишора қилади.

"Эй, Худойим, деб юбордим. Жудаям яхши сақланганига ишонолмасдим. Майда бўлакларигача кўришингиз мумкин", дейди Хитой фанлар академиясидан Сижун Ни.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, у бақувват ва кенг жуссали бўлган.

Аждар одам

Сурат манбаси, KAI GENG

Сурат тагсўзи, Аждар одамнинг артист ёрдамида гавдалантирилган қиёфаси

Хўш, "Аждар одам" инсоннинг янги оила шажарасида қаердан ўрин олади?

7 миллион йил олдин инсонга ўхшаш мавжудот пайдо бўлди.

2 миллион йил аввал қадимий аждодимиз ҳомоэректус пайдо бўлгунга қадар улар ривожланиб борди.

Бу бир неча 100 минг йил олдин яқин уруғимиз неандерталлар ва бизнинг пайдо бўлишимизга олиб келди.

Аждар одам биз билан ёнма-ён яшаган ва бизга янаям яқин бўлган янги бир тур эканлиги даъво қилинади.

"Инсон тадрижий ривожланишини 50 йилдан бери ўрганаман. Бу шу вақтгача кўрганларим ва ўрганганларим ичида энг муҳим топилмадир. У бизга инсон ривожланиши борасида янгича қараш беради. Чунки таҳлилларимиздан келиб чиқилса бу суяк бизнинг наслимиз бўлмиш ҳомосапиенснинг қариндош бир тури бўлиши мумкин", дейди Лондон Тарих музейидан профессор Крис Стрингер.

Бош чаноқлар

Сурат манбаси, KAI GENG

Сурат тагсўзи, Тадқиқотчиларнинг айтишларича, чапдаги қадимий инсон бош чаноғи миллион йиллар давомида ўнгдаги нисбатан замонавий Аждар одаминикига айланган бўлиши мумкин

Айрим олимлар янги тур Денисов деб номланувчи одамларнинг жумбоқли шажарасига тегишли бўлиши мумкин, деб ишонади. Улар ҳақида бор билимимиз бир нечта одам суякларига асосланади.

"Уларнинг мавжудлиги борасида аломатлар бор эди. Кейин Тибетда топилган чаноқ Денисов одамига тегишли эканлиги тахмин қилинди. Энди Тибетдаги чаноқ ва аждар одам бир бирига ўхшагани учун Денисов одамининг илк қиёфасига эга бўлишимиз мумкин", дейди Кэмбриж университети профессори Марта Лаҳр

Шу вақтгача Хитойда топилган бош суяклари олимларни ҳайратда қолдириб келган.

Уларнинг айтишича, "Аждар одам" Осиёда аллақачон йўқолиб кетган қадимий наслларнинг тадрижий ривожланишида сўнгги авлод бўлган. Ва биз буни энди биляпмиз.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek