Толибон яна ўзбек туманларини олди, Маршал Дўстум жангга кирди - video O‘zbekiston, Afg‘oniston, Mirziyoyev, dunyo, yangiliklar

طابان
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Толибон ҳаракати Афғонистон шимолидаги ўзбеклар зич яшовчи туманларни босиб олишда давом этмоқда. Вазият жиддийлашаркан, Толибонга қарши жангларга ўзбек Маршали Дўстум ҳам қўшилган.

Афғонистон шимолида Толибон назоратига ўтаётган туманлар сони кундан кунга ортмоқда.

13 июнь куни Сарипул вилоятининг Сайёд ва Қундуз вилоятининг Хонобод туманларини Толибон олгани айтилганди.

Тўғри, ҳукумат расмийлари Хонобод тумани бир неча соатдан сўнг яна қайтариб олинганини даъво қилишмоқда.

Айни дамда туман кимнинг қўлида қолаётгани ҳақида мустақил манбалардан хабар йўқ.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Толиблар ўтган бир кеча-кундузда шимол илова Афғонистон бўйлаб яна тўртта туманни қўлга киритишганига оид хабарлар ҳам олинмоқда.

Толибон ушбу туманларда ўнлаб афғон ҳарбийларини ўлдириб, яралагани ва яна бир қанчаси ўзларига таслим бўлганини иддао қилган.

Афғонистон Миллий Хавфсизлик кенгаши эса, икки туманни қайтариб олганликларини айтмоқда.

Мамлакат ҳарбийлари тактик чекиниш чоғида толибларни қамалга олиб, эллик жангарисини йўқ этганликларини даъво этишган.

Ҳукумат шимолдаги туманларнинг Толибон қўлига ўтишини ҳам "тактик чекиниш", деб изоҳлаган ҳамда Толибонга қарши жиддий жавоб зарбалари берамиз деб огоҳлантирди.

Афғонистон вице-президенти Амируллоҳ Солиҳ "Толибон эгаллаган минтақа жуда ҳам кичик, бу жойлар улар учун қабристонга айланади", деб чиқди.

Аммо туманларнинг бирин-кетин толиблар қўлига ўтаётгани оддий одамларни қаттиқ хавотирга солаяпти.

Жанглар туфайли қочқинлар сони ортган, баъзи ҳудудларда кундалик ҳаёт издан чиққан.

Айни хавотирлар манзарасида ўзбек маршали Абдулрашид Дўстум шахсан ўзи Жаузжон вилоятида Толибонга қарши жангларга бошчилик қилди.

Маршал ҳукумат кучларининг рақибга қарши жангларини ҳам олқишлади.

"Мен 43 йил урушдим, энг муҳим жанг шу ерда бўлди. Ботирлик, қаҳрамонликни бошимиздан кечирдик, талофатлар ҳам бердик. Худо кўрсатмасин, сиз ҳозир бу ердан бир қадам ортга чекинсангиз, Афғонистон хатарда қолади" - деган у аскарлар билан учрашувда.

Жаузжон

Сурат манбаси, BBC/ARXIV

Маршал Дўстум вакилларининг Би-би-сига айтишича, унинг кучлари Жаузжон орқали ўтган йўлдаги постларга Толибон жангарилари уюштирган ҳужумларни қайтарган.

Ҳар икки томондан ҳам талофатлар борлиги айтилмоқда.

Аммо қурбонлар ва яраланганларнинг аниқ сонига оид маълумотлар имконли эмас.

Борлари бир-бирига зиддиятли экани кўрилади.

Шимолда Толибон ҳужумини қайтариш учун "Жунбуш" ва "Жамият" партиялари ўз ҳарбий кучларини мувофиқлаштирган.

Аммо давлат кучлари айрим туманларни жангсиз ташлаб чиқаётгани ҳамда уларни ушлаб қолишда ирода кўрсатмаётгани жиддий танқидларга сабаб бўлмоқда.

Айрим кузатувчилар ҳукумат қўшинларининг таслим бўлишини уларда етарли миқдорда қурол-аслаҳа ва ҳарбий таёргарлик йўқлиги билан изоҳлашади.

Ўтган ҳафта Толибон шимолда ўзбеклар энг зич яшайдиган Фарёбнинг Давлатобод ва яна Алмар, Қайсор туманларини қўлга олганди.

Афғонистон шимолида жанг қилаётган Толибон аскарлари асосан ўзбек ва туркманлардан ташкил топган. Уларнинг орасида ўзбекистонлик жангарилар ҳам борлиги айтилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek