Facebook ҳам мусулмон уйғурлар ҳимоясига киришдими? Xitoy uyg‘urlar musulmonlar dunyo yangiliklar

Facebook

Сурат манбаси, Getty Images

    • Author, Коди Годвин
    • Role, BBC News, Сан-Франциско

Хабарларга кўра, Facebook уйғурларни нишонга олган "хитойлик хакерлар" акаунтларини ўчиришни бошлаган.

Маълум бўлишича, бу хакерлар "Хитойдан туриб", четдаги уйғурларни нишонга олишган.

Қурилмаларни зарарлаш ва масофадан туриб кузатиш учун зарарли вет сайтлар ва апп(дастур)лардан фойдаланишган.

Хакерларнинг нишонларига эса, журналистлар ва фаоллар бўлишган.

Кибер ҳужумларнинг аксарияти тўғри-тўғри Facebook да амалга оширилмаган, аммо линкларни зарарланган сайтларга улашиш учун ундан фойдаланилган.

Хитойлик хакерлар бу ишда илк бор айбланишаётгани йўқ.

Бу уйғурлар асли Хитойнинг шимолий-ғарбий Шинжон минтақасидан.

Хакерлар нишонига айланганлари эса, ҳозир Туркия, Америка Қўшма Штатлари, Австралия ва Канадада яшашади.

Facebook нинг Кибер жосусликни тадқиқ қилиш бўлими бошлиғи Майк Двилянски ва Хавфсизлик сиёсати раҳбари Натаниэль Глейхернинг айтишича, "ким ортида турганлиги махфий эса-да, бу каби хакерлик фаолиятининг яхши молияланиши ва изчил эканини фаҳмлаш мумкин".

Маълум бўлишича, Facebook Earth Empusa ёки Evil Eye хакерлар гуруҳи томонидан яратилган юзга яқин акаунтни ўчириб ташлаган.

Улар 500 чамаси акаунтни нишонга олишгани ишонилмоқда.

Facebook нинг айтишича, қуйидаги қурилмалар зарарлантирилган:

  • Android иловалар дўкони учун ибодат ва лўғат апплари илова уйғурлар мавзусидаги дастурлар яратиш.
  • Ишончларига кириб, зарарланган линкларни очтириш учун Facebook да ўзларини журналистлар, талабалар, инсон ҳуқуқлари фаоллари ёки уйғур жамоасининг вакиллари, деб кўрсатишган.
  • Оммабоп уйғур ёки турк янгиликлар сайтларига ўхшаш саҳифалар яратишган.

Вашингтондаги Хитой элчилиги ҳозирча бу воқеълик юзасидан бирор бир изоҳ бермаган.

Шинжондаги уйғурлар ва бошқа мусулмон озчиликларига муносабати сабаб, халқаро миқёсда Хитойга қарши танқидлар кучайиб бормоқда.

Инсон ҳақларини ҳимоя қилиш гуруҳлари Хитой ўтган бир неча йилнинг ўзида бир миллиондан ортиқ уйғурни ҳибсга олганига ишонишади.

Хитой зўравонликларга оид даъволарни изчил равишда рад этиб келади, Шинжондаги лагерь-ҳибсхоналар терроризмга қарши кураш мақсадида ташкил қилинган "қайта таълим бериш марказлари" эканини айтади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek