Табиатни экран орқали томоша қилиш наф берадими? Tabiat, salomatlik

Nature viewed through a smartphone screen

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Олимлар ташқарига чиқолмай қолганларга табиат гаштини қандай қилиб етказиш устида бош қотирмоқдалар
    • Author, Ребекка Жоунс
    • Role, BBC News

Кайфиятингиз тушкунми? Табиат қўйнида бўлиш стрессни юмшатиб, кайфиятни яхшилаши маълум.

Аммо ташқарига чиқа олмасангиз-чи?

Инновацион онлайн тажриба ўтказилмоқда. Ундан кўзланган мақсад уйига қамалиб қолганлар табиатдан қандай наф олишини ўрганишдир.

"Бу тажриба орқали одамларнинг ўз уйларида табиатни ҳис қила олишлари йўлларини ўрганишга уриняпмиз", дейди Экзетер университетидан Алекс Смолли. У ушбу лойиҳани бошқармоқда.

Ўтган қирқ йил давомида амалга оширилган ўрганишлар шуни кўрсатадики, биз табиат қўйнида бўлганимизда, уни кўриб, эшитиб, ҳидлаб ҳис қилганимизда бахтлироқ ва соғломроқ бўламиз. Аммо ҳаммада ҳам табиат қўйнига боришга имкон йўқ.

Биз карантинда яшаяпмизми ёки йўқ, Британия аҳолисининг бешдан тўрт қисми шаҳар муҳитида яшайди ва ҳар саккиздан битта уйда боғ йўқ.

Аммо Экзетер университети гуруҳининг айтишича, одамлар ўз уйларида туриб табиатни ҳис қилишлари учун турли йўллар бор.

Alex Smalley

"Баъзиларимиз шунчаки деразадан ташқарига ёки экран сақловчи тасвирга тикилиши мумкин. Бу пассив ва сассиз тажриба, албатта", дейди Смолли.

"Бошқалар табиат тасвирланган ҳужжатли фильмларни томоша қилиши мумкин. Бундай фильмларда табиат манзараси ёқимли мусиқа билан омихталаштириб юборилган бўлади."

Эҳтимол кимлардир табиат товушларини қулоқчинлари орқали тинглашни хуш кўрар.

"Биз бу турфа хил тажрибалар бизга қандай таъсир қилиши ҳақида жуда оз нарса биламиз", дейди Смолли.

Alex Smalley from the University of Exeter is running the project
Сурат тагсўзи, Лойиҳага Экзетер Университети олими Алекс Смолли раҳбарлик қилмоқда

Бу борада кўпроқ ўрганиш учун Эксетер университети Би би си билан ҳамкорликда одамлар табиат манзарасини телевизор орқали ёки интернетда кўрганда нималарни ҳис қилишини тушуниш учун "ўзига хос тажриба" ўтказяпти.

Одамлар мана бу линк орқали кирганда улардан уч дақиқалик видеони қўриш, Смоллининг таъбири билан айтганда, "табиатни виртуал ҳис этиш" сўралади.

Аммо одамларга нима эшиттирилиши турлича ва ихтиёрий асосда танланади.

"Баъзилар кўриш орқали ҳис қилишга қаратилган нимагадир дуч келади, бошқалар товушларга диққатни жамловчи нарсани кўради", дейди Смолли.

Сўнг иштирокчилардан видеони кўрганларида туйганлари ҳиссиётлари ҳақида маълумот бериш сўралади.

Лойиҳага ўз ҳиссасини қўшганлар орасида қатор мукофотлар соҳиби бўлган фильм композитори Наинита Десаи, Сэр Дэвид Аттенборо билан 30 йил бирга ишлаган овоз оператори Крис Уотсон ҳам бор.

Chris Watson is a sound recordist who has worked with Sir David Attenborough for 30 years

Сурат манбаси, Dr Patrick Avery

Сурат тагсўзи, Овоз оператори Крис Уотсон дунёга машҳур Сэр Аттенборонинг табиат ҳақидаги ҳужжатли фильмларида 30 йилдан ортиқ ишлаган

Унинг амин бўлишича, табиатни виртуал ҳис қилиш ҳам худди ташқарида бўлган каби фойдалидир.

"Товушнинг енгиллик берувчи жиҳатларидан бири ёмғир остида юришингизга ёки километрлаб масофа босиб бирор ерга боришингизга ва бошқа ноқулайликларга ҳожат йўқ", дейди у.

bbc

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

"Биз у товушларни ўзимизга сингдиришимиз, улар ҳақида қизиқ ва ижодий ўйлашимиз мумкин."

"Бу ижодий инжиқлик эмас, - қўшимча қилади у. - Бу товушлар ва уларни тинглашимиз, уларнинг бизга таъсири руҳий соғломлигимиз ва бардамлигимиз учун муҳим."

"Бу товушларни тинглаб, ўзини яхшироқ ҳис қилмаган одамни топиб беринг."

Бу тажриба Ковид 19 карантини вақтида айни муддао бўлди. Аммо уни ўтказиш режаси пандемиядан аввал тузилган эди, дейди Смолли. "Жарроҳлик амалиётидан сўнг оёққа тураётганлар ёки узоқ муддатли уй парваришидагилар ва жисмоний жиҳатдан ташқарига чиқа олмайдиганлар ҳақида ўйлаган эдик", деб изоҳлайди у.

Тадқиқотчилар илк хулосаларини ёзгача эълон қилиш умидида.

Woman sitting in a forest

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Янги лойиҳа BBC Sound Effects веб сайтида эълон қилинди
Presentational white space
Award-winning film composer Nainita Desai has also contributed to the project

Сурат манбаси, Phil Watkins

Сурат тагсўзи, Ушбу лойиҳага қатор мукофотлар совриндори бўлган композитор Наинита Десаи ҳам улуш қўшган

"Биз умуман ўйлаб кўрмаган нарса бу виртуал тажрибаларнинг ўзидир", дейди Смолли.

"Айтмоқчимизки, табиатни телевизор ёки компьютер экранида томоша қилиш нафақат ҳақиқий нарсанинг шунчаки бир суррогат кўриниши, айни пайтда у ўз ҳолича терапевтик тажриба ҳамдир. Биз унинг айни шу жиҳати ҳақида кўпроқ ўрганишни истаймиз."

Бу тажриба "Soundscapes for Wellbeing" лойиҳасининг бир қисми бўлиб, бу лойиҳа мақсади Британия аудиториясига табиатни виртуал ҳис қилиш имкониятини тақдим қилишдир.

Проект BBC Sound Effects вебсайтини ишга туширган бўлиб, унда бутун дунёдан ёзиб олинган 33000дан ортиқ товуш, шу жумладан, 17 минг табиат товуши жамланган.

Сайт, шунингдек, тингловчиларга мавжуд товушлардан фойдаланиб, ўз товушларини ремикс қилишларига ҳам имкон беради.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

line