Роҳинжа мусулмонларини Бангладеш ҳам сургун қиляптими? Rohinja Bangladesh

Роҳинжаларни ҳарбий кемаларда олиб ўтиш

Сурат манбаси, Reuters

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Бангладеш ҳарбий кемалари Роҳинжа мусулмонларидан яна 1800 тасини Бҳасан Чар оролига олиб ўтган.

Бу орол асосий материкдан 42 километр узоқликда бўлиб, Бангладеш ҳукумати Мянмар(Бирма)даги қирғинлардан қочиб ўз ҳудудида бошпана топган Роҳинжа мусулмонларини ўша оролга жойлаштиришга қарор қилган.

Бҳасан Чар Бенгал бўғозидаги орол бўлиб, айниқса, муссон ёмғирлари мавсумида тўфон ва сув тошқинлари маконига айланадиган жой.

БМТ ва қатор халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Роҳинжа мусулмонларини Баҳасан Чар оролига жойлаштириш қарори учун Бангладеш ҳукуматини танқидларга тутмоқда.

Бангладеш ҳукумати эса оролда Роҳинжаларнинг яшаши ва энг муҳими болаларнинг таълим олиши учун яхши шароит яратилади, демоқда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Аммо Роҳинжалар оролга ўтишга рози бўлмаганлар, айримлари очлик ҳам эълон қилганлар.

Бироқ Бангладеш расмийлари Роҳинжаларга куч ишлатиб кўчишга мажбурлаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Роҳинжаларни ҳарбий кемаларда олиб ўтиш

Сурат манбаси, Reuters

БМТ жабрдийда мусулмонларни оролга кўчириш амалларига аралашмаганини айтади.

2017 йили Мянмарда Роҳинжа мусулмонларига қарши армия ва буддавий аҳоли қирғин бошлаган, уйлари ёқилиб, инсонлар ўлдирилган, жинсий зўрлангани ортидан бир миллион атрофида инсон қўшни Бангладеш ҳудудидан бошпана топган эди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Кох Базар деб номланган жойда қочқинларнинг энг йирик лагери барпо этилган, у ерда 700 мингча Роҳинжа жойлаштирилгани хабар қилинган.

Хабарларга кўра, Бангладеш ҳукумати 100 минг атрофида Роҳинжани Бҳасан Чарга ўтказишни мақсад қилган.

Бундан олдин ҳарбий кемаларда 1600 Роҳинда кўчириб ўтказилган эди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek