Россиядан қараш: Беларусь иккинчи Украинага айланадими? Путин нима қилади? - O'zbekiston, Rossiya, Belarus

Rossiya

Сурат манбаси, official

    • Author, Стив Розенберг
    • Role, Би-би-си мухбири, Москва
  • Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россиядан қараш: Беларусь иккинчи Украинага айланадими? Россия ҳарбийлари Беларусга ҳам кирадими? - Беларусдаги давомий намойишлар бугун худди ана шундай саволларни пайдо қилмоқда.

Беларусь воқеалари Ўзбекистон учун нимани англатади? - Мирзиёев, Путин, Лукашенко - BBC News O'zbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Беларусь кеча, якшанба куни мамлакат тарихидаги энг йирик норозилик намойишларига саҳна бўлган - ўн минглаб одамлар кўчаларга чиқишган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Вазиятга Би-би-си мухбири Стив Розенберг Россия пойтахти Москвадан назар ташлайди:

Россияда берилаётган телевизион янгиликлар бугун Беларусни 2014 йилги Украинага таққослашни бошлаб юборишган.

Украина ўшанда ғарбпараст руҳдаги давомий оммавий намойишларга саҳна бўлган.

Намойишлар Москванинг Украинага махсус кучларини юбориши, Қрим аннексияси ва Россия ҳарбийларининг Украина шарқига кириб боришлари билан якун топган.

Орадан олти йил ўтди, худди шу каби аҳвол энди Беларусда ҳам такрорланиши мумкинми?

Назарияда бу каби қадам тескари самара берадигандек кўринади.

Беларусдаги мухолифат ҳаракати Россияга қарши эмас. Европараст ҳам кўринмайди. Улар фақат Лукашенкодан норози.

Lukashenko

Сурат манбаси, Reuters

Агар, Россия Беларусь раҳбарини дастаклаш учун қўшин юборадиган бўлса, таваккал қилган бўлади. Бунга ўхшаш ишнинг ўзига хос хавфи бор.

Чунки бунинг оқибатида беларусь халқи яккаланиб қолиши ва уларда Москвага қарши кайфият пайдо бўлиши мумкин.

Тўғри, Москва Беларусни Россиянинг таъсир доирасида тутиб туришни истайди.

Кремлнинг якуний мақсади қўшниси билан янада чуқурроқ интеграцияга кириш - Владимир Путин раҳбарлиги остидаги битта иттифоқчи давлатга айланиш. Бунга эса, сиёсий воситалар ёрдамида эришиш мумкин.

Бошқа томондан, Кремл шундоққина остонасидаги "рангли инқилоб"лардан жуда чўчийди.

Бироқ бугунги Минск 2014 йилдаги Киев эмас.

Беларусь Шарқ ёки Ғарбдан бирини танлаётгани йўқ.

Беларусь халқи хавфсизлик кучларининг шафқатсизлигидан ғазабда.

Уларнинг қаҳру ғазаби шунчалик тошганки, ҳатто, азалдан Лукашенконинг дастакловчилари бўлиб келган ишчилар ҳам бугун ундан юз ўгиришмоқда.

Belarus

Сурат манбаси, Reuters

Беларусдаги оммавий намойишлар ўтган якшанба кунги зиддиятли президент сайлови ортидан бошланиб кетган.

Унда кўпчилик овоз билан амалдаги президент Александр Лукашенконинг олтинчи бор ғалаба қозонгани эълон қилинганди.

Мамлакат мухолифати эса, натижаларни қабул қилмаган.

Вазиятни ўнглаш учун Лукашенконинг орада Путин билан гаплашиб олгани ҳам хабар берилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek