Коронавирус: Шаҳзода Чарлз ҳам вирусга чалинди

Шаҳзода Чарлзда коронавирус борлиги аниқланган.

Аммо унда вирус аломатлари " енгил бўй бераётгани" айтилмоқда.

Шаҳзоданинг саломатлиги яхши.

Унинг рафиқаси Камиллада вирус борлиги аниқланмаган.

Букингем саройига кўра, Шаҳзода Чарлз онаси Қиролича билан 12 марта кўришган.

Қиролича ҳозир коронавирусга оид тиббий маслаҳатларга амал қилмоқда.

Буюк Британияда коронавирусга чалинганларнинг расмий сони 8 мингдан ошган.

Вирусдан вафот этганлар сони 422 нафар экани айтилади.