Ядровий уруш инсониятни қандай ўзгартирган бўларди? Би-би-си утопия ва антиутопиялари

Катастрофические пожары в Калифорнии

Сурат манбаси, Getty Images

Қуролсиз ва ёлғонсиз олам, аммо охират ҳаёти ва ақлли ҳайвонлари бўлган дунё - у қанақа? Электрсиз олам ва «испанка» ҳалокатли тумовнинг янги эпидемияси билан - биз унда яшаб кета оламизми? Агар ядро уруши бошланса, инсоният учун нима бўлади? Агар қачон ўлишимизни аниқ билсак, ҳаётимиз қандай ўзгаради?

2019 йилда инглиз тилли ҳамкасбларимиз BBC Future, BBC Travel,BBC Culture ва BBC Worklife журналистлари билан ҳамкорликни бошлаганимизга беш йил бўлди. Турли мавзулардаги: космосда ва Ердаги қаҳрамонликлар ҳақида, илмий кашфиётлар тарихи ҳақида, афсоналар қандай туғилиши ва уларни қандай фош қилиш ҳақида, инсонларнинг, бўрилар, қарғалар, мушуклар ва гўнгқўнғизларнинг ақл бовар қилмас қобилиятлари ҳақида мингдан ортиқ илмий-оммабоп мақолалар эълон қилинди.

Ушбу тўпламда алоҳида бўлимга муносиб қизиқарли воқеалар бор: утопиялар ва антиутопиялар. Уларнинг барчаси оддий даракдан бошланади: нима бўлади, агар?.

Биз шундай мақолалардан анчайин қизиқарли ва оммабопларини (2014 йилдан кейинги даврда) тўпладик.

Ядровий уруш инсониятни қандай ўзгартирган бўларди?

Ядерные испытания в Северной Корее

Сурат манбаси, Getty Images

Ядровий уруш, глобал пандемия ёки итоатни қолдирган сунъий интеллект каби бутунжаҳон фалокатлар тарақиётнинн келажаги учун биз тасаввур қилгандан ҳам кўра, жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Баъзи офатлар - уларнинг энг каттасини инсоният тарихидаги энг муҳим воқеалар билан бир қаторга қўйиш мумкин. Гап фақат бевосита зарар ҳақида эмас. Узоқ муддатли зарар ҳам бор...

Охирзамон?

Без электричества

Сурат манбаси, Getty Images

Бутун дунёда электр токи узилса, нима бўлади?

Майли, бутун дунёдамас, фақат бир мамлакатда, бизда ўчса?

Зулматда қанча узоқ қоламиз?

Маълум бўлишича, ҳали бу бизни кутаётган энг қўрқинчли нарса эмас…

Бўлинган Америка Штатлари

Флаг Калифорнийской республики

Сурат манбаси, Getty Images

Буниси жуда-жуда, ўта кам эҳтимолли.

Бироқ агар Калифорния штати АҚШни тарк этса нима бўлишини аниқлаб олишга ҳаракат қилсак, ҳозирги Америка Қўшма Штатлари ҳақида жуда кўп қизиқарли нарсаларни бизга очиб беради.

Алвидо, қурол?

На огневом рубеже

Сурат манбаси, Getty Images

Ҳар йили дунёда тахминан ярим миллион киши ўқотар қуроллар қўлланинилишидан қурбон бўлади. Ривожланган давлатлар орасида энг катта йўқотиш АҚШга тўғри келади, у ернинг фуқаролари 300 дан 250 млн донагача шундай қуролларга эгалар.

Агар сайёрамиз юзидан барча қурол-яроқлар бирдан йўқолса, биз нималарга эришамиз (ёки нима йўқотамиз)? Ва таъкидлаймизки, уни қайтаришнинг ҳеч қандай имкони бўлмаса?

Тарих шуни кўрсатадики, зўравонлик инсон табиатига хосдир. Бироқ ўқотар қуроллар - умуман шарт эмас. Агар биз ўйлаб топган тажрибамизни охирига етказиб, ер юзидан милтиқлар, автоматлар, тўппончалар ва барча қуроллар умуман ғойиб бўлган деб тасаввур қилсак ҳам, барибир урушлар ва фуқаролар низолари давом этади. Ва давлатлар инсонни ўлдиришнинг бошқа усулларини топадилар…

Ёлғонсиз яшаш қийин

Девушка

Сурат манбаси, Getty Images

«Яхши дунёда» телесериалининг бир лавҳасида фалсафа бўйича юксак маданиятли профессорни виждон азоби қийнайди: ҳамкасбига унинг янги пойабзали ҳақида рўй-рост айтсинми (туфли жуда хунук), ёки унинг қалбига озор етказмаслик учун пойабзал ёққан қилиб кўрсатсинми.

Гарчи профессорнинг дўсти «гоҳида илтифотсиз бўлиб кўринмаслик учун алдашимизга тўғри келади», деса ҳам, профессор тинчланмайди ва охир-оқибатда ҳаммасини борича ўз ҳамкасбига тўкиб-солади. Ҳамкасб жуда қаттиқ хафа бўлади.

Биз болалигимиздан алдаш яхшимаслигини эшитганмиз. Аммо бу ҳаммавақт ҳам эмас кўринади.

Ҳаммамиз қирилиб кетамизми?

Обеззараживание

Сурат манбаси, Getty Images

100 йил аввал «испанка» деб номланган испанча тумов дунё бўйлаб ҳалокатли тарзда тарқалди. Олимлар эртами-кечми одамлар ушбу касалликка ўхшаш ҳолатга дуч келишларига тўғри келади, дея ҳисоблашади.

Унда нима бўлади? Замонавий тиббиётнинг эришган ютуқлари бизга ёрдам берадими?

Турли ҳисобларга кўра, испанча тумовнинг пандемияси 50 дан 100 млн гача бўлган инсонларни ҳаётдан олиб кетди, бу қарийб ер шари аҳолисининг тахминан 5 % и демакдир.

Сўнгги юз йилликда сайёрамиздаги одамлар сони тўрт баробар кўпайгани сабабли 1918 йилга нисбатан касаллик юқтирганлар ва қурбонлар сони кўпроқ бўлишини тахмин қилиш мумкин...

Биз эга бўлишни исташимиз гумон бўлган билим

Фигурки ангелов на кладбище

Сурат манбаси, Getty Images

Албатта, биз эртами-кечми, ҳар қанақа «испанка» эпидемиясисиз ҳам ўламиз. Бу борада баҳслашолмайсиз ва инсонлар одатда шунга ўхшаш фикрларни ўзларидан узоқлаштиришга ҳаракат қилишади.

Аммо хатто «ўлим» сўзи компьютер экранида атиги 42,8 миллисекундгина пайдо бўлса ҳам, бу бизни хулқимизни ўзгартиришга мажбур қилади. Ва ҳаммавақт яхши томонга эмас. Агар ҳар биримизга ўлимимизнинг аниқ санаси ва сабабини айтишса нима бўлади?

Агар шундай сценарийни ҳеч бўлмаса фараз қилсак, у ҳаётга - ўзимизга ҳам, биз яшаётган жамиятга ҳам мотивация уйғотади.

Жамият, ҳар бир аъзоси қачон вафот этишини аниқ билган ҳолда ўзини қурбон қилишнинг эгри йўлидан бориши ёки чиройли ўлиш қарорини қабул қилиши мумкин. Вафот куни ҳақида билиш энг яхши туйғуларни ва ижодкорлик қобилиятини уйғотиб юбориши мумкинлигини ҳамма ҳам билавермайди…

Ўлимдан кейин-чи, у ерда нима?

Переход к жизни после смерти

Сурат манбаси, Getty Images

Майли, келинг, энди саволни бошқача қўямиз. Ҳа, сиз дунёдан ўтасиз. Хўп, қачонлигини билганингизда хам. Аммо сизга яна бир билимни беришади, анчайин муҳим - охират ҳаёти мавжудлиги. Ва бу мутлақо аник, 100 % га исботланган.

Эҳ, шунда нима бошланади! Масалан, «Кашфиёт» фильмида ўлимдан кейинги ҳаётнинг мавжудлиги ҳақидаги хабар оммавий ўз жонига қасдга олиб келади. Бу қанчалик ҳақиқатга мос? Бу масалани Сэм Адамс ўрганишга қарор қилган.

Янги ақллилар ва уларнинг хапдорилари

Таблетки для ума

Сурат манбаси, Getty Images

Ўлим ҳақида бас қиламиз. Замонавий ҳаётда одамлар иш жойида шахсий самарадорлигини яхшилаш учун тобора кўпроқ дори-дармон воситалариларга мурожаат қилишмоқда.

Аммо бу воситалар ёрдам берадими? Агар том маънода ҳамма уларни қабул қила бошласа, нима юз бериши мумкин? Биз ҳаммамиз ақлли ва бўлиб, инсон ҳаёти яна ўзгарадими? Аммо қайси томонга? «Янги ақллилар» орасидаги шиддатли рақобат томонгами?

Янги жаҳон уруши: ҳамма ҳаммага қaрши

Слон в комнате для совещаний

Сурат манбаси, Getty Images

Эҳтимол, миямизни янада яхши ишлашига мажбурлайдиган ва ҳаддан зиёд ҳаракат натижасида ёниб кетмайдиган усул топармиз. Аммо агар кутилмаганда ақлли бўлиб қолган фақат бизмаслигимизни билиб қолсак нима бўлади? Ер юзидаги барча тирик жонзотлар ҳам одамлар билан бирдек онгли.

Биздан нимани кутиш мумкин - тинч ҳаёт кечиришними ёки урушни?

BBC Future шарҳловчиси Рейчел Нювер бу ҳолда табиий танловга нима олиб келишини аниқлашга ҳаракат қилди. Айрим олимларнинг жавоблари умидсиз: «ҳаммамиз бир-биримизни ўлдирар эдик», «одамлар ҳеч қачон бегоналарга нисбатан алоҳида қизиқиш ва аҳил муносабати билан ажралиб турмаган».

Эркаклардан кучли ва йирик

Женщина в тренажерном зале

Сурат манбаси, Getty Images

Бу эса янги дунё урушига олиб келиши мавҳум, аммо бунинг акси бўлган сексизмга бўлиши аниқ мумкин. Шундай қизиқ фикрий тажриба: агар тўсатдан аёллар эркаклардан устунроқ жисмоний кучга эга бўлиб қолсалар, жамиятимиз қандай ўзгаради?

Ҳозир эркаклар ўртача ҳолда ҳам аёллардан йирик ва кучли - уларнинг скелет оғирлиги 40 % тананинг юқори ва 33 % пастки қисмига.

Агар аёллар жисмонан кучли бўлиб қолишса, бу уларни эркаклар тажовузи, жинсий таъмагирлик, маиший зўравонлик ва жинсий зўрликлардан ҳимоя қилади. Бироқ аёлларнинг кучайиши зарарсиз деб тахмин қилиш нотўғри. Аёллар ҳам зўравонликка мойил бўлишади…

Гўшт билан видолашишга ҳали эрта

Планета вегетарианцев

Сурат манбаси, Getty Images

Инсонлар турли сабабларга кўра вегетариан бўлишади. Кимдир жониворларга раҳми келганидан, яна кимдир шунчаки соғлом турмуш тарзини қўллаганидан шундай йўл тутади. Яна иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш тарафдорлари ҳам бор.

Вегетарианларнинг рақиблари буни рад этишга қанчалик уринишмасин, гўштдан воз кечиш кўп афзалликларга эга. Агар ҳамма бирдан қатъий вегетариан бўлиб кетса, миллионлаб (агарда миллиардлаб бўлмаса) инсонлар жиддий салбий оқибатларга дуч келишади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek