Ўзбекистон ва дунё: Бўлажак (балки ҳозирги) сиёсий раҳбарлар учун фото қўлланма ё куламизми, куямизми?

Image shows Boris Johnson and Angela Merkel

Сурат манбаси, Getty Images

    • Author, Гаретс Еванс
    • Role, BBC News
  • Ўқилиш вақти: 4 дақ

Дунёнинг катта-кичик давлатларидан бирига раҳбар бўлдингизми, тамом, аксариятнинг эътибори сизда бўлади.

Суратга тушиш ана шу раҳбарликнинг бир қисми, аммо бу ҳафта биз ана шу бир қарашда зерикарли амалнинг қанчалар ўзига хос пасту баландлиги борлигига эътибор қаратамиз.

Ким Чен Иннинг қорли тоғда оқ от миниб айлангани мемлар ва пародияларга нишон бўлди.

Аммо, ростакамига, яхши бир суратга тушиш қанчалар осон?

Биз архивларни титкилаб, бир фото мажмуа ҳозирладик, айни мақолани ўқиётганлар орасида сиёсий арбоб бўламан деганлар бир кўз югуртиришса фойдадан холи бўлмайди.

Яхши ғоя: Қаерда суратга тушиш ҳақида пухта ўйлаб кўринг

North Korean leader Kim Jong Un rides a horse during snowfall in Mount Paektu

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Шимолий Корея раҳбари тоғда...

Нимани кўряпмиз бу ерда?

Яхши савол. Ким Чен Ин баланд тоғ бағридаги қор босган ўрмонда от миниб кетмоқда.

Сал шоирона, аммо жуда таъсирли бўлган бу суратлар ўтган ҳафта бошларида тарқатилди.

Нимани ўрганиш мумкин?

Суратни қаерда олиш, яъни манзара жуда муҳимдир.

Шимолий Корея айни шу Паекту тоғида жаноб Кимнинг отаси таваллуд топганини уқтиради. Таҳлил қиладиган бўлсак, бу даъво билан Кимнинг кимлиги ва обрўси яна бир бор эслатиб қўйилмоқда.

"Бу фотосуратлар Шимолий Корея фуқаролари учун олинган", дейди профессор. Ҳалед Смит. "Бобосининг ёд этилиши эса Шимолий Корея раҳбарига яна ҳам легитимлик ва салобат бахш этиш ҳаракати билан боғлиқ".

North Korean leader Kim Jong Un rides a horse during snowfall in Mount Paektu

Сурат манбаси, EPA

Аммо мутахассисларга кўра, аслида мақсад Ким Чен Ин обрўси ва устиворлиги нақадар баланд эканини кўрсатиш мақсад қилиб олинган.

"Одамларга Ким Чен Ин қанчалар бошқалардан фарқли эканини кўрсатишни исташган. Яъни, Ким оддий одам эмас, балки... Худодай қудратли".

Ёмон ғоя: Имо-ишоралар тилини унутинг

Видео тагсўзи, Бундан яхшироқ, илиқроқ қўл бериб кўришиш мумкин эдими?

Нимани кўряпмиз бу ерда?

Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Тереза Мэй Россия президенти Владимир Путин билан совуққина кўришмоқда. Ноқулай вазият.

Нима ўрганиш мумкин?

Танамиз тили ёки имо-ишоралар, айниқса юздаги зоҳирий ўзгаришлар жуда муҳим.

Видеодаги зиддиятлар қанақадир хато деб ўйламанг. Аслида ана шу тасвир гап нимада эканлигини ойдинлаштиради.

Бу учрашув собиқ Россия жосуси Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлиянинг Британияда заҳарланганидан кейин икки раҳбарнинг илк учрашуви эди.

Британия Россияни айблади.

Кремл буни рад этди.

Бу видео ана шу зиддиятнинг энг ёрқин, аммо совуқ намунасидир.

Яхши ғоя: Қизиқишларингизни ошкор қилсангиз бўлади

Russian President Vladimir Putin fishes in the remote Tuva region in southern Siberia

Сурат манбаси, Getty Images

Нимани кўряпмиз бу ерда?

Россия президенти Владимир Путин Сибирда куйлаксиз ...дам олмоқда.

Путин жаноблари сурат ва видеога тушишда афсонага айланиб улгурди.

Бир қарасангиз у ов қилади, балиқ тутади, машқ қилади...

Нима ўрганиш мумкин?

Бу фото-оп аслида обдон ўйланган.

"Бу суратлар Путин сиёсий имижини қандай кўриши учун муҳим", дейди Россия масалаларида мутахассис профессор Катарина Волчук. Аммо нима учун у кўпинча фақат ташқарида суратга тушади.

"Бу унинг қанчалар баҳодирона эканини урғулаш нияти билан боғлиқ, Россияда эркакларни бақувват, табиатга яқин, турфа "қўрқмас" амаллар билан банд этиб тасвирлаш одат тусига кирган. У ўзини шундай экшин қаҳрамонидай тақдим қилиш учун бу расмлардан фойдаланади".

"Бу ердаги маданий анъанага биноан қудрат бақувват одамларга хос, деб кўринади", дейди профессор Волчук.

Image shows Russian President Vladimir Putin as he plays with his dogs

Сурат манбаси, AFP

Албатта, барча суратларда ҳам Путин қурол билан ёки кураш тушиб гавдаланмайди. " Путин ва бошқа раҳбарлар ўзларини анча "инсоний" ёки юмшоқроқ томонларини ҳам кўз-кўз қилишади".

Худди мана бу расмдаги ёқимтой итлар ва Путин каби..

Ёмон ғоя: Масхара бўлишдан қўрқиш

Boris Johnson got stuck on a zip-line on August 01, 2012

Сурат манбаси, Getty Images

Нимани кўряпмиз?

Бу Британия Бош вазири Борис Жонсон. У зип симда осилиб қолди.

Сурат 2012 йилда, ҳали Жонсон Лондон мэри бўлган пайти олинган.

Суратга қараб бугун ҳам ачиниб кетасиз.

Нима ўрганиш мумкин?

Бу каби ҳалокатли фото-оп аслида анча яхши натижа бериши мумкин.

Жонсон жанобларининг бу сурати тарқалиши билан мемлар ва ҳазиллар урчиб кетди.

Мана бунисига қаранг. Унда "Борис Жонсон доим ўз вақтида" деб ёзилган.

Ўтказиб юборинг X пост
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост

Presentational white space

Аксарият сиёсатчилар учун бу сурат "ҳалокат" сифатида қабул қилиниши мумкин эди.

Аммо Жонсон учун эмас.

Сурат олинганидан етти йил ўтиб у Британия Бош вазири бўлди.

Яхши ғоя: Тез-тез суратга тушинг

Turkmenistan's President Gurbanguly Berdymukhamedov holds a Turkmen shepherd dog

Сурат манбаси, AFP

Нимани кўряпмиз?

Бу балки яхши маънода олифта шахс Туркманистон президент Гурбангули Бердимуҳаммедов.

У ҳам аслида ўзининг "супермен"лиги билан анча танилиб қолган. Бунинг устига рэп ёзади, қўшиқ куйлайди, отларни севади, чой ичади ва китоб ёзади. Сиз сўраманг, мен айтмай...

Нимани ўрганиш мумкин?

Вақти-вақти билан суратга тушиб туриш керак. Айниқса, давлат раҳбари бўлсангиз.

Чунки... одамлар давлат раҳбарининг тирик эканлигини билиши учун ҳам суратга тушиш керак.

Бердимуҳаммедов бир неча ҳафта кўриниш бермаганига айримлар уни "ўлди"га чиқаришди.

Аммо давлат телевизиони уни от минаётгани, машина ҳайдаётгани ва ҳатто тўппончадан ўқ узаётганини ҳам кўрсатиб турди, миш-мишлар эса тарқамади.

Чунки бу тасвирлар қачон олингани номаълум эди.

Кейин эса...яқинда Каспийдаги дам олиш шаҳарчасида у бир тадбирда иштирок этди.

Хуллас, хулосани ўзингиз чиқаринг.

Ёмон ғоя: Таҳрир қилишда кўп ҳам ошириб юборманг ёки "қўлга тушманг"

Altered image which ran in Al-Ahram (Courtesy al-Masry al-Youm)

Сурат манбаси, Al-Ahram

Нимани кўряпмиз?

Бу сал хира суратда Мисрнинг собиқ президенти Барак Обама дохил бошқа раҳбарларни қизил гилам узра бошлаб бормоқда. 2010 йил.

Сурат тарих саҳифаларига муҳрланишидан сал аввал Оқ Уй Яқин Шарқ бўйича музокараларни қайта бошланганини эълон қилганди.

Хўп, нима бўпти, дерсиз?

Нима ўрганиш мумкин?

Фото-опларнинг ҳаммаси ҳам реалликни акс эттирмайди.

Мана бу айни суратнинг ҳақиқийси, фарқини сиз топинг!

Egyptian President Hosni Mubarak, Israeli Prime Minister Benjamin Netanyahu, US President Barack Obama, Palestinian Authority President Mahmoud Abbas, and King Abdullah II of Jordan are pictured in 2010 at the White House

Сурат манбаси, Getty Images

Аслида қизил гилам узра биринчи кетаётган шахс Обама, Муборак эса орқада.

Муборак жанобларининг ҳаққига хиёнат қилмаслик учун шуни айтиш керакки, айни суратни унинг маъмурияти эмас, балки давлат газетаси "таҳрир" қилган.

Аммо барибир... уялтирадиган сурат.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek