Дунё, янгиликлар: Яман уруши учун Ғарб жавоб бериши мумкин, террорчи олашақшақ ўлдирилди

Сурат манбаси, Reuters
Ямандаги урушда Британия, АҚШ, Франция ва Эрон турли гуруҳларни қўллашган.
БМТ таҳлилчилари ҳисоботига кўра, бу давлатлар Яман низолари учун жавоб беришлари мумкин.
Ғарб давлатлари Яман ҳукуматини қўллаган Саудия Арабистонига қурол-аслаҳа етказиб беришган.
Эрон эса Шиа исёнкор гуруҳларини дастаклаган.
Яманда урушган ҳар иккала тараф ҳам зўравонликларга қўл уришган.
Хусусан, тинч аҳоли устига ҳаводан ҳужумлар қилинган, ракеталар отилган, миналар қўйилган, одамлар ўлдирилган, қийноққа тутилган, аёллар зўрланган ва инсонпарварлик ёрдамлари йўллари тўсилган.
Яманда тўрт йилдан бери давом этган урушда 7 мингдан зиёд инсон нобуд бўлган.
Эрон нималарни режаламоқда?
Эрон 2015 йилдаги Қўшма Ҳаракатлар (JCPOA) режасига кўра Эрон ядровий дастури бўйича мажбуриятларни қисқартиришнинг учинчи босқичини эълон қилмоқчи.
Режа Теҳрондан халқаро санкцияларни олиб ташлаш эвазига Эрон ядровий дастурининг тинчлигини кафолатлаши керак эди.
Аммо ўтган йили АҚШ бир томонлама равишдаги келишувдан чиққанлигини эълон қилди ва Эронга қарши санкцияларни, жумладан Эрон нефтини экспорт қилишга бутунлай тақиқни тиклади.
Террорчи олашақшақ

Сурат манбаси, FAIRFAX MEDIA / GETTY
Австралиянинг Сидней шаҳрида ўнлаб одамларга ҳужум қилган тажовузкор олашақшақ отиб ўлдирилган.
Қуш ҳужум қилган кўплаб одамлар касалхонага ҳам тушганди. Бир киши ҳатто юрак хуружига учради.
Аммо олашақшақсеварлар бундан ғазабдалар.
Бу олашақшақ бир неча йил давомида ўз ҳудудидан ўтадиган одамларга ҳамла қилиб келган.
Расмийлар қушни отиб ўлдириш қарорини қабул қилиш осон кечмаганини айтдилар.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek












