You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
"Борат" жаримага тортилган "Боратлар" ҳимоясига чиқди
Британиялик актёр Саша Барон Коэн Қозоғистонда деярли яланғоч бўлиб суратга тушган чехиялик сайёҳларга солинган жаримани тўлаб беришини айтган.
Чехиялик саёҳатчилар Остона марказида ҳажвий кино қаҳрамон Боратнинг яшил чўмилиш кийимида пайдо бўлишганди.
"Борат" филмида қаҳрамон худди шундай чўмилиш кийимида намоён бўлади.
14 ноябр куни маҳаллий нашрлар бу сайёҳларнинг ҳар бирига "номуносиб кўриниши" учун 67 доллардан жарима солингани ҳақида ёзди.
Британиялик актёр эса ўзининг Facebook саҳифасида "Чехиялик дўстларимга мурожаат - менга ўз маълумот ва исботларингизни жўнатинг, жаримани тўлаб бераман", деб ёзди.
Борат Қозоғистон учун мубоҳасали шахс бўлиб қолмоқда.
2006 йилда Барон Коэн "Борат! Буюк Қозоғистон миллати фойдаси йўлида Америкадаги маданий сабоқлар" номли фильмини ёзган ва саҳналаштирганди.
Унда фильм қаҳрамони Борат Сагдиев ҳужжатли фильм қилиш мақсадида Америка Қўшма Штатларини кезади.
Қозоғистон мазкур фильм ва ДВД савдосини ман қилган. Ҳукумат эса Барон Коэнни судга бериш билан таҳдид қилган.
Фильмнинг қозоқ қисми дея тақдим қилинган парчалари аслида Руминияда суратга олинган.
Қозоғистон расмийларига кўра, у қозоқларни ирқчи, зўравон ва қолоқ қилиб кўрсатади.
Аммо, 2012 йилда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Барон Коэнни қозоқ туризм саноатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун олқишлади.
Қандай бўлмасин, дунёнинг турли бурчакларида уятсиз ва дидсиз суратларга тушиш ҳар кимни қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин.
Ўтган йили британ ва француз сайёҳлар Перудаги тарихий Мачу Пичу вайроналарида яланғоч суратга тушганлари учун полиция томонидан сўроқ қилингандилар.
2015 йилда эса британиялик турист Малайзияда муқаддас деб билинган тоғда яланғоч суратга тушиб ҳибсга олинганди.
2005 йилда 17 британиялик эркак Грециянинг Крит оролида роҳибалар бўлиб кийингани учун қамоқ жазосига юз тутгандилар.
Яқинда Дўстум тан қўриқчиларининг айни жиноий иш доирасида сиртдан қамоқ жазоларига ҳукм этилишганига оид хабарлар ҳам олинган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02